Қиморхоналарга чегирма берилади

1885
0

Қиморхоналарга чегирма берилади

Қирғизистон парламентининг 20 июн кунги мажлисида “Солиқ ва ижтимоий суғурта соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Лойиҳа иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Депутат Нуржигит Қодирбековнинг таъкидлашича, ўзгаришларда кўнгилочар бизнесларга солиқ имтиёзлари берилади. Қиморхонага рухсат берган вақтда “йилига 2-3 миллиард сўм даромад келтиради”, дейилган эди. Бироқ йилига 100 миллион сўм ҳам даромад келтирмади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб қиморхона фаолиятига қўйилган тақиқ 2022 йилда бекор қилинган эди. Президент Садир Жапаров халқнинг кескин қаршилигига қарамай, 30 июн куни қиморхона очишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Изоҳ:

Бутун дунёда ҳукмронлик қилаётган капиталистик тузум қирғиз жамиятини ҳам зулматдан зулматга судраб, бойликларининг бир ҳовуч шахслар қўлида тўпланишига, зарар юкини эса, халқ елкасига юкланишига шароит яратиб бермоқда. Бу тузум ахлоқий, руҳий ва инсоний қийматларга эътиборсиз қарабгина қолмай, моддий қийматларнинг ҳам, фақат капиталистлар қўлида айланишини таъминлайди. Одоб-ахлоқ эътибордан четда қолдирилгани учун қиморбозлик, фоҳишалик, зинокорлик, ичкиликбозлик каби иллатлар кенг тарқалмоқда. Расмийлар Исломий қадриятларга қарши қонунлар чиқариб, чекловлар жорий этиш билан руҳий қийматни оёқ ости қилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шунингдек, инсоний қийматлардан фарқли ўлароқ, одамларда худбинлик ва шахсий манфаатлар изидан қувиш кўчайиб бормоқда. Чунки капиталистик тузумнинг табиати шуни талаб қилади. У фақат фойдага эътибор қаратади. Бу фойда ҳам капиталистлар учунгина бўлиб, фақат уларга имтиёз ва имкониятлар берилади. Давлатнинг ҳаражатлари эса, солиқ ва тўловлар сифатида оддий халқнинг елкасига юкланади. Масалан, Қирғизистон ҳукумати сўнгги бир йил ичида электр энергияси нархини 11 фоизга, иситиш ва иссиқ сув нархини уч баробарга оширди. Савдогарларга назорат касса аппаратини ўрнатиш орқали бюджетнинг деярли ярмини ташкил этувчи ҚҚС солиғини оширишни кўзда тутмоқда. Бу солиқлар халқ томонидан сотиб олинаётган асосий товарлар нархининг ошишига сабаб бўлади. Шундоқ ҳам, йиллик инфляция 11 фоиздан ошиб, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ики баробарга қимматлашмоқда. Оқибатда оддий халқнинг юки тобора оғирлашган сари, бир ҳовуч капиталистларнинг бойлиги ҳам ортиб бормоқда. Масалан, 2022 йилда Қирғизистондаги судхўр банкларнинг даромади 5 баробарга ошиб, 23,7 миллиард сомни ташкил қилган бўлса, ўтган йили эса, банк тармоғининг даромади 24,1 миллиард сомга етди.

Кўриниб турибдики, ҳозирги ҳукумат судхўр банклар ва фасод тарқатадиган қиморхоналарга имкон бериш билан капиталистларнинг даромадларини ошириш учун шароит яратмоқда. Бироқ оддий одамларнинг кунлик даромадигача ҳисоблаб, солиқларни кўпайтириш билан халқнинг белини букиб қўйди. Чунки капитализм мана шундай зулмга асосланган. Исломга зид бўлган капитализм камбағаллардан олиб, бойларга беради. Буни турли хил алдамчи усуллар билан амалга оширади. Шундай экан, бу ифлос тузумдан қутулиб, жамиятга адолат ва фаровон ҳаёт олиб келадиган Исломга интилиш вақти келди! Аллоҳ Таоло айтади:

اَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَؕ وَمَنْ اَحْسَنُ مِنَ اللّٰهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَࣖ

Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” (5:50).

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here