Туркия асри

342
0

Туркия асри

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарада уюштирилган йиғилишда Халифалик давлати қулатилиши ортидан жумҳурият ташкил этилишининг 99 йиллиги муносабати билан Туркия халқини табриклади. Президент Эрдоған ўз нутқи чоғида жумҳурият асосчиси Мустафо Камолни ҳурмат билан тилга олар экан, демократия, эркинлик ва тенг ҳуқуқлилик  кафолатланадиган сўнги юз йил “Туркия асри” бўлишига алоҳида урғу берди.

2023 йилда Туркиянинг биринчи асрини барча машаққатлари ва ютуқлари билан ортда қолдириб, янги даврга қадам қўяётганига эътиборни жалб қилган Эрдоған “Туркия асри”нинг ишонч ва барқарорлик асри, тинчлик ва муваффақиятлар асри, ишлаб чиқариш ва самарадорлик асри, куч ва рақамлар асри, мулоқот ва илм-фан асри, тараққиёт ва қадриятлар асри, ҳуқуқ ва раҳм-шафқат асри, мустақиллик ва ёшлар асри бўлишига ваъда берди.

Изоҳ: Инглизлар малайи бўлган лаънати Мустафо Камол тарафидан Халифалик давлати қулатилиб, ўрнига Туркия жумҳурияти қурилганига бир аср бўлган бўлса, ўша кундан буён отатуркчилар ва тарафдорлари, шу жумладан президент Эрдоған, “қўлга киритдик” дея мақтанаётган “ютуқ”лар разолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом Уммати ўз қалқонидан ажралиб қолганидан сўнг, Ғарб ва унинг маҳаллий малайлари имкон борича Умматни Исломий ҳаётдан узоқлаштириш учун бор кучларини аяшмади. Шариат қонунлари бекор қилиниб унинг ўрнига Ғарб қонунлари тиқиштирилди, Ислом ҳазорати “эскилик сарқити”, дея сифатланиб, Ғарб ҳазорати таълим-тарбия дастурларига киргизилди, бу ишларга қаршилик қилганларга нисбатан аёвсиз чоралар кўрилди. Натижада Аллоҳ Таоло “Энг яхши Уммат”, деб сифатлаган ва дунёга зиё таратган Уммат жаҳолат гирдобида қолди. Азизлик ва улуғлик бу Уммат учун рўёга айланди.

 Бугунги кунда фақат биргина Туркия ҳудудида содир этилаётган жиноят даражасини, Ислом ҳукмлари амалда жорий этилган Халифалик давридаги бепоён давлатда содир этилган жиноятлар даражаси билан солиштирилса, Ислом Уммати Ҳалифаликсиз қанчалик разолат ботқоғига ботиб қолгани янада ойдинлашади. 1560-1610 йиллар оралиғида содир этилган жиноятлар устида ўтказилган тадқиқотларга кўра, фақатгина Туркияни эмас, балки Шом ўлкалари, Ҳижоз ва бир қанча регионларни ўз ичига олган Халифалик давлатида бир йилда содир этилган жиноятлар ўртача 25 нафарни ташкил қилган. Ҳозирги кунда эса, фақатгина Туркиянинг ўзида бир кунда 1600 нафар жиноят содир этилмоқда. Бу эса, бир йилга ҳисоблаганда 584 000 (беш юз саксон тўрт минг) нафарни ташкил қилади.

Бундан ташқари, жирканч ЛГБТнинг мусулмонлар орасида бемалол бузуқчилигини давом эттириши, рибонинг кенг тарқалиши, ароқ заводларининг кундан кунга ортиши, қонуний фоҳишахоналар ва қиморхоналарнинг очилиши, ёшлар орасида атеист ва деистларнинг ёмғирдан кейинги қўзи қориндай кўпайиб кетиши, миллатчилик ва ирқчилик тушунчаларининг оммалашуви каби демократияда жиноят саналмайдиган ахлоқсизликлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади.

Халифалик давлатини қулатиб, ўрнига жумҳурият эълон қилиш биргина Туркияни шу аҳволга солди. Бошқа Ислом ўлкаларидаги аҳвол ўзингизга ҳавола. Шунча разолат етмагандай, жумҳуриятнинг кейинги юз йили, яъни Эрдоған тили билан айтганда “Туркия асри” дея, бу Уммат яна юз йил разолат ботқоғида қоладими?! ЙЎҚ албатта. ИншаАллоҳ Ислом Умматининг ушбу разолатлардан қутулиш вақти келди. Бундан қутулишнинг ягона йўли эса, яна ўша, Ислом ҳукмларини амалда жорий этадиган Халифалик давлатини тиклаб ва Исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Бундан бошқа йўли йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки бу Умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, охири ҳам ўша нарса билан ислоҳ бўлади. ИншаАллоҳ бу аср “Туркия асри” эмас, “Халифалик асри” бўлади ва нафақат туркия учун, балки бутун дунё учун раҳматга айланади.

 Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here