“Экстремизм” – халқ ва даъват ўртасига қўйилган тўсиқ

221
0

“Экстремизм” – халқ ва даъват ўртасига қўйилган тўсиқ

27-октябр куни Оммавий ахборот воситалари МХДҚ ахборот хизматига таяниб, Жалолобод вилояти Сузоқ туманида Ҳизб ут-Таҳрир исломий-сиёсий партиясининг ўн бир нафар фаол аъзолари ойлик халқа вақтида ҳибсга олингани тўғрисида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 27-октябр куни “Экстремистик материлларни тайёрлаш, тарқатиш” бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида тинтув ўтказилган. Тинтув мобайнида кўплаб экстремистик адабиётлар, варақалар, мобил телефонлар, электрон маълумот ташувчилар ва ташкилотнинг молиявий фаолиятига оид маълумотлар қўлга киритилган.

Жойидан олинган маълумотларга кўра эса, унда ҳизбийларнинг ойлик халқаси эмас, балки Қуръондан дарс ўтилаётган бўлган. Ундан кейинги дарс Ҳадис бўйича ўтилиши керак эди. Шу сабабли ҳам МХДҚ томонидан “экстремистик адабиётлар” деб тарқатилган расмларда Қуръон китоблари ва ҳадисга оид китоблар учрайди. (Ёдингизга солиб ўтсак, бунга қадар ҳам бундай воқеаларнинг барчасида, яъни ҳизбийларни қўлга олиш вақтида уларнинг уйидан Қуръон ва Ҳадис китоблари топилади ва МХДҚ бу расмларни “экстремистик”деб ҳисоблаган адабиётлар орасига қўшиб чиқаради).

Энди улар “экстремистик” деб ҳисоблаган адабиётларнинг баъзилари айтиб ўтсак, улар: “Ислом низоми”, “Исломда бошқарув низоми”, “Исломда иқтисод низоми”, “Исломда ижтимо низоми”, “Исломий молия”, “Исломда таълим”, “Ислом давлати” ва ҳоказо. Буларнинг барчаси асоси Қуръон ва Суннат бўлган соф исломий адабиётлар. Бироқ, бугунги кунда бутун дунёда Исломга зид, демократия ниқобини ёпинган капитализм ҳукмронлик қилаётгани, шу жумладан, Қирғизистон ҳам капитализм билан бошқарилаётгани сабабли ушбу соф исломий адабиётлар “экстремистик” ҳисобланади.

Ҳозир дунёда ҳукмронлик қилаётган империалистик капитализм чириб қулаш арафасига келиб қолди. Унинг қулатиб ўрнига вужудга келадиган тузум бу – Исломдир. Мустамлакачилар мусулмонларни соф Исломдан чалғитиш учун “анъанавий ислом, “мўътадил ислом” каби нарсаларни ўйлаб топиб, ишга солдилар. Бунинг акси ўлароқ, соф Исломни “экстремизм”га, уни кўтариб чиқувчиларни “экстремист”га айлантирдилар. Мустамлаки кофирлар Ислом ва унинг даъватчилари қаршисида фикрий-мафкуравий кураш майдонида мағлуб бўлишгач, Ислом ва мусулмонларга қарши куч қўллашни бошладилар. Қирғизистоннинг келиб-кетиб турган ҳукуматлари ҳам бу борада Қирғизистондаги Ҳизб йигитларига қарши таъқиб, қамоққа олиш каби ишларни амалга ошириб келмоқда. Аммо, Ҳизб йигитлари буларга парво қилмай, дин душманлари қўйган тўсиқларни бирин-кетин босиб ўтиб, умматига тобора яқинлашиб бормоқда. Бундан ғазабланган дин душманлари ҳалигача янги тўсиқлар топишмоқда. Масалан, борган сари халққа кириб бораётган Ҳизбни ёмонотлиқ қилиш мақсадида, умуман Ҳизб сафида бўлмаган одамларни экранга олиб чиқиб Ҳизбдан қайтаганликлари ҳақида гапиртиришди. Шунингдек, Ҳизб сафидан аллақачон чиқиб кетган баъзи одамларни ҳам олиб чиқиб, Ҳизб позициясига зид бўлган сўзларни сўзлатишди. Булар ҳам фойда бермаганидан сўнг қутуриб, энди ҳизбийларни Қуръондан дарс қилаётган жойини босишди. Бу Исломга қарши кураш бўлмай нима?!

Аслида, диний экстремизм ва терроризм эртаклари кофирлар томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун ўйлаб топилган баҳоналар эканлиги бутунлай фош бўлиб бўлди. Ҳатто, ҳозир уларнинг хатти-ҳаракатлари ўзлари берган тарифга мос келади, шунинг учун ҳам улар бир-бирини экстремизм ва терроризмда айблай бошладилар. Бунга Россия-Украина урушидаги ўзаро бири-бирини айблашлари далил бўлиб турибди. Шунингдек, Қирғизистоннинг собиқ ва амалдаги ҳукуматларининг барчаси экстремистик йўл билан ҳокимият тепасига келган ёки кетган. Қолаверса, маҳаллий ҳукуматлар бу “эртак”ни ички сиёсатларида ўз манфаатларидан келиб чиқиб мухолифатга қарши фойдаланишмоқда. Масалан, Қирғизистонда Руслан Бекназаровни Ҳизбга алоқадорликда гумон қилиб қамоққа олиб, экстремизда айблашмоқда. Аслида, Руслан Бекназаров Ҳизб сафида бўлган эмас. Булардан кўриниб турибдики, “экстремизм” ҳар қандай ҳукуматнинг ўз рақибларига қарши ишлатадиган “универсал подставаси”га айланиб қолди. Буларнинг барчаси Ҳизбга нисбатан ёпиштирилган “экстремизм” тамғаси асли-асосидан ёлғон эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Ҳизб ва ҳокимият ўртасидаги бундай вазият – Макка мушриклари Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи ва салламни қамалга олган ҳолатни – ёдга солади. Ўшанда мушриклар ўзаро ваъдалашиб қамал қилиш орқали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъвати ва халқ ўртасини ажратиб ташлаймиз деб ўйлашганди. Бу ваъдани қоғозга ёзиб Каба деворига илиб қўйишди. Бироқ, Аллоҳнинг изни билан, уч йилдан сўнг халқ ичидаги холис одамлар бу хатни йиритиб ташлади. Шундай қилиб, даъват ва халқ ўртасидаги бир тўсиқ олиб ташланди.

Эй Қирғизистон мусулмонлари! Демократия ниқобига ўранган капитализм тузуми доирасида қайта-қайта ҳукуматни алмаштирмоқдасизлар! Бироқ, яна қайта шу доира ичида тентираб юрибсизлар. Чунки, унинг ўрнига келадиган альтернатив тузумни кўра олмаябсизлар. Бу сизларнинг Исломингиз. Уни сизларга тўғри етказишни Ҳизб йигитлари ўз зиммасига олиб, золимларнинг зулмига сабр қилиб, кунни тунга улаб ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, кофирлар ва уларнинг малайларини “экстремизм” эртагига алданиб юравермай Ҳизб даъвати билан сизларнинг ўртангизга қўйилган тўсиқларни олиб ташланг. Ким бу ишга ҳаракат қилса, демак, икки дунё азизлигига юзланибди.

فَلْيَتَنَافَسْ الْمُتَنَافِسُونَ

“… Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”

[Мутоффифун:83:26]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 11. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here