Қирғиз-тожик чегарасида бир кунда учта отишма содир бўлди

123
0

Қирғиз-тожик чегарасида бир кунда учта отишма содир бўлди

 Хабар: “Бугун, 14 сентябр куни соат 15:08 да Боткен туманининг Паски-Aриқ қишлоғида Тожикистон чегарачилари Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядининг “Самаркандек” заставаси чегарачиларига қарата ўт очди. Қирғиз чегарачилари жавоб ўқи узди, навбатдаги отишма бошланди”, – дейилади РИA Новости хабарида.

 Чоршанба куни эрталаб Қирғизистон чегара хизмати Булоқбоши ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди. Aгентлик маълумотларига кўра, бу Тожикистон чегара отрядининг чегара участкасида жанговар позицияларни эгаллагани сабабли бошланган.

 Тожикистон, ўз навбатида, Қирғистонни айблади. Иккинчи томоннинг маълум қилишича, 14 сентябрь куни соат 07:15 атрофида Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядининг “Булоқбоши” чегара пости чегарачилари томонидан “Исфара” чегара отрядининг “Кех” чегара пости йўналишида миномётдан 4 марта ўқ узилган. Бундан ташқари, Қирғизистон томонидан ушбу ҳудудга қўшимча ҳарбий куч ва техника олиб келинган.

 Куннинг ярмида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида Как-Сай ҳудудида яна бир тўқнашув бошланди.

 Изоҳ: 2019-йил март ойида Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга расмий ташриф билан келиши арафасида икки-уч йилдан бери деярли тинчиб қолган қирғиз-тожик чегарасидаги можаролар авж олган эди. 2021-йил 28-29-апрел кунлари Тожикистонда КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгаши котибларининг кенгаши бўлиб ўтганидан сўнг, 29-апрел – 1-май кунлари содир бўлган чегарадаги тўқнашувлар икки давлат ўртасидаги чинакам урушга айланиб кетишига бир баҳя қолганди. 15-16- сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Саммит арафасида яна минтқадаги иқтисодий жиҳатдан энг ночор бўлган қўшни давлатлар ўртасида яна қуролли тўқнашув бўлиб ўтди.

 Маълумки, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегаралар тўлиқ Россия томонидан назорат қилинади. У чегара муаммоларидан давлатларига босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланади. Россия минтақа давлатлари ўртасида имкон қадар нотинчлик ва келишмовчиликлар  келтириб чиқариш орқали минтақада ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтиришга интилмоқда. Минтақанинг малай режимлари эса унинг бу режаси амалга оширишда камарбаста бўлишмоқда. Гўёки бу малайлар чагараларни делимитация ва демаркация қилиш орқали муаммони ҳал қилмоқчи бўлаётгандек кўринишса-да, аслида бу ишлари орқали қардош халқлар ўртасидаги сунъий чегараларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишмоқда. Россия чегара муаммоларини тинч йўл билан ҳал қилишга ҳеч қачон йўл қўймайди. Россия чегара муаммоси у истаган вақтда фойдаланиши мумкин бўлган “бомба” бўлиб қолишидан манфаатдор.

 Бу муаммолар чегараларни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудларни ҳал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар ўз малай орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз динлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина ҳал бўлади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here