АҚШ БМТнинг уйғурларга оид ҳисоботини олқишлади

643
0

АҚШ БМТнинг уйғурларга оид ҳисоботини олқишлади

 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 1 сентябр кунги баёнотида, БМТнинг истеъфога кетаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачалет эълон қилган ҳисоботда “Хитойнинг уйғурлар ва бошқа озчиликларга даҳшатли тарзда муносабатда бўлаётгани” ишончли далилларга асосланганини айтди.

Блинкенга кўра, ҳисобот Вашингтоннинг “Хитой ҳукумати Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник гуруҳларга нисбатан геноцидни амалга ошираётгани ҳамда инсониятга қарши жиноятларни содир этаётгани” юзасидан билдирган ташвишларни тасдиқлади.

Бачелет ўз ҳисоботида Шинжонда мусулмонларнинг камситилиши ва “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”да сақланиши “инсониятга қарши жиноят” сифатида талқин қилиниши мумкинлигини таъкидлаган эди. БМТ расмийси Хитойни зудликда қамоқларда ноқонуний сақланаётган мусулмонларни озод этишга чақирган.

Изоҳ: Хитой 1949 йилда Шарқий Туркистонни босиб олганидан буён Шарқий Туркистон мусулмонлари даҳрий Хитой режими қўлида ваҳшиёна қирғинлар ва азоб-уқубатларни бошдан кечириб келмоқда. Коммунист Хитой давлати, бир жиҳатдан, Шарқий Туркистон бойликларига эга чиқиб олган бўлса, бошқа томондан, минтақа аҳолисининг аксар қисмини ташкил этивчи уйғур мусулмонларига нисбатан репрессив сиёсат қўллай бошлади.

Хитой Шарқий Туркистонни босиб олгандан бери ўзининг турли ваҳший услублари билан миллионлаб мусулмонни қириб ташлади. Аммо даҳрий ҳукумат шу билан кифояланиб қолмай, мусулмонлар қалбидан Исломни ўчириб ташлашга жиддий киришди. Мусулмонларга диний илмлар ўрганиш тақиқланди. Ёшларга исломий илм бериб келаётган олим ва уламолар қувғин қилинди, турли хил айбловлар билан қамоққа ташланди. Эркакларга соқол қўйиш, аёлларга ҳижоб кийиш ман қилинди. Имомлар майдонда оммавий рақс тушишга мажбур қилинди. Ҳаттоки рамазон ойида рўза тутиш, ҳукумат ишида ишлаётган мусулмонларга намоз ўқиш тақиқланди. Мусулмонлар тўнғиз гўшти ейишга, муслима сингилларимиз эса нажас ханлар билан оила қуришга мажбурланди…

 2016 йилдан бошлаб “қайта тарбиялаш лагерлари” деб номланган ҳарбий лагерлар қурди ва у ерга 1 миллиондан 3 миллионгача бўлган нафақат уйғурлар, балки қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонларни жойлаштирди. Лагерларга ташланган мусулмон ота-оналарнинг болаларидан бир миллиондан зиёдини “меҳрибонлик уйи” деб аталган лагерга топшириб, уларни коммунистик сақофат билан тарбиялашни бошлади. Ўтган йиллар давомида расмий ҳукумат 25 мингта масжидни вайрон қилди. Тарихий масжидларни кўнгилочар масканларга айлантирди.

 Мушрик Хитой ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳоналар остида олиб бормоқда. Хитойнинг “касбга қайта тайёрлаш марказлари” деб номлаб олган лагерларини халқаро ташкилотлар томонидан “қийноққа солиш” ва мажбурий ҳақ тўланмайган ёки кам ҳақ тўланадиган меҳнат, она тилидан фойдаланиш ҳамда ўзларининг маданий ва диний анъаналарига амал қилишни тақиқловчи “концентрацион лагерлар” деб таърифланди.

 Хитой ҳукуматининг уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа оз сонли мусулмонларга нисбатан қўллаётган зулмлари АҚШ ва халқаро ҳамжамият кўз ўнгида содир бўлаётганига қарамай улар бундан кўз юмиб келишди. Қачонки, Хитой иқтисод бўйича дунёдаги иккинчи кучга айланиб, АҚШ билан рақобат қилишни бошлагач АҚШ ва унинг бошқа давлатларга босим ўтказишдаги қуроли бўлган  БМТ, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитой ҳукуматини геноцидда айблаб, “тумсоҳ кўз ёши”ни тўкишни бошлашди. Бу “кўз ёшлар” хитойлик мусулмонларга раҳимлари келганидан эмас, балки Хитойга нисбатан санкциялар қўллаш ва унинг АҚШ билан олиб бораётган рақобатига чек қўйишдан бошқа нарса эмас.

 Шундай экан, биз мусулмонлар халқаро ҳамжамият ёки бошқа малай ташкилотларга умид кўзини тикмай пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиш йўлида жидду жаҳд билан ҳаракат қилишимиз зарур. Фақат Халифалик давлатигина нафақат Шарқий Туркистондаги, балки барча исломий юртлардаги мусулмонларнинг хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминлай олади. Фақат ана шундагина мусулмонлар ҳеч кимдан ҳайиқмаган ҳолда бутун оламларни Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таолонинг барча буйруқларини эмин-эркин бажариш имкониятига эга бўлишади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here