Туркия ички ишлар вазири ЛГБТнинг ёшларга таъсиридан хавотир билдирди

53
0

Туркия ички ишлар вазири ЛГБТнинг ёшларга таъсиридан хавотир билдирди

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу технология соҳасида Туркия Европага етиб олганини ва ҳатто ундан ўзиб кетганини маълум қилди. Унинг айтишича, Европа давлатлари Туркиянинг бу тараққиётини олдини олишга доим ҳаракат қилиб келган ва бунинг учун ҳозирда у Туркияда ЛГБТни оммалаштириш мақсадида ҳаракат олиб бормоқда. Сойлу бу ҳақида халқ билан сайловолди учрашувларида айтиб ўтди.

“Биз ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўла бошладик. Шунинг учун улар ўзларини қўярга жой тополмай қолди. Иқтисодий ҳужумларининг сабаби ҳам шу. Мана шунинг учун улар Туркияни қораламоқда. Шунинг учун ҳам улар бу мамлакатга ЛГБТ ва гомоасексуаллик ҳужумини кучайтирмоқда. Аввал ёшларимизни бунга кўниктиришади, кейин эса, уларни ўзларига оғдириб олишади. Биз буларнинг барчасини кўриб турибмиз”, деди ёшлар келажагидан ташвиш билдирган Сойлу.

Изоҳ: Бу гапларни айтаётган инсон мухолифат вакили эмас, балки давлатни бошқараётган ҳукуматнинг ички ишлар вазири, яъни бошқарувни қўлда тутиб турган ҳукумат расмийларидан биридир. Шундай экан, ҳақли равишда савол туғилиши табиий:

  • Модомики ЛГБТ тоифаси ёшлар келажагини таҳдид остига олаётган экан, нега бундай бузуқ гуруҳларга давлат томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда?

 

  • Уларни қўллаб-қувватлаш учун хориждан кириб келаётган миллионлаган долларларга нега Туркия давлати тўсиқ қўймаяпти?

 

  • Туркия каби Исломий ўлкада ЛГБТ вакилларининг бемалол концертлар ўтказиши, юришлар уюштириши ва “бизга кўникишга мажбурсиз”, дея бақир-чақир қилишларига ҳукумат нима учун томашабин бўлиб турибди?

 

  • Туркияда ЛГБТнинг 22 ассоциацияси бемалол фаолият олиб боради, буларни бартараф қилишга ҳукуматнинг кучи етмайдими?

 

  • 1990 йилларда бармоқ билан саналадиган ЛГБТлар ушбу вазирнинг “Адолат ва Тараққиёт” партияси (партия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған) ҳокимиятга келгандан кейин 3 миллионга яқинлашганининг сабаби нимада?

 

  • ЛГБТ ёшларни домига тортишидан ташвишга тушган вазир нима учун телевизион филмлар, сериаллар ҳатто ёш болалар учун ишланган мултфилмлардаги ЛГБТ тарғиботига чек қўймаяпти?

 

  • Афёнкараҳисарда Халифаликни таклашга чақирган аёлларни қамоққа олган ҳукумат нима учун ахлоқсизликка чақираётган ЛГБТларга чора кўрмаяпти?

 

  • Айдин шаҳрида Росулуллоҳ Bнинг тавҳид байроғини никоҳ тўйи автомобилига боғлаб ҳилпиратган шахснинг устидан иш очган давлат маҳкамаси нима учун ЛГБТ байроқлари билан кўчаларда, вазирни ташвишга солган ахлоқсизликка чақираётган бузғунчиларни маҳкамага тортмаяпти?

 

  • Бундай саволлар силсиласининг адоғи йўқ. Аммо энг муҳими шуки, ҳукуматнинг ўзи ЛГБТ учун кенг имкониятлар яратиб қўйиб, ундан сўнгра улардан келаётган хавф-хатарлар ҳақида дод-вой солишини қандай изоҳлаш мумкин?

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here