Қамбарота-1 ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши қиймати маълум қилинди

231
0

Қамбарота-1 ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши қиймати маълум қилинди

 Хабар: Жогорку Кенеш депутатлари ёзги таътилдан сўнг иш бошлади. 1 сентябр куни 7-чақириқ Жогорку Кенешнинг янги сессияси очилди.Йиғилишда Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров иштирок этиб, 120 дан ортиқ қонун лойиҳасини кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирди.

 “Қамбарота-1 ГЭС қурилиш лойиҳасини бошладик. Аввалроқ, 2014 йилда техник-иқтисодий асослаш бўйича харажат 3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ўшандан бери материаллар нархи сезиларли даражада ошди. Ҳозир эса бизга 5-6 миллиард доллар керак. Бундай катта пулларни жамлаш учун бир қатор қонун лойиҳаларига тузатишлар киритиш зарур. 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ йиғилишида биз Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзоланишини кутмоқдамиз. Прогнозларга кўра, келаси йилнинг иккинчи ярмида техник-иқтисодий асослаш якунланади, бунинг учун 5 дан 7 миллиард долларгача маблағ керак бўлади”, – деди Жапаров.

 Маълумки, 8 июн куни Жалолобод вилоятида Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бошланди. Лойиҳада баландлиги 256 м бўлган тўғон, 5,6 миллиард кВт/соат қувватга эга 1860 мегаватт қувватга эга ГЭС ва 5,4 миллиард куб метр қувватга эга сув омбори қурилиши кўзда тутилган. Объектни қуриш муддати 8-10 йилни ташкил этади, биринчи гидростанцияни “доимий молиялаштириш мавжудлиги шарти билан” 4 йил ичида ишга тушириш режалаштирилган.

 Изоҳ: 2012 йилда Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари “Қамбарота-1” ва тўртта ГЭСдан иборат Юқори Норин каскадини қуриш бўйича келишув имзолаган эди. Бироқ, 2016 йил август ойида Россия ҳозирги иқтисодий ҳолатида келишувдаги йирик лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таъминлай олмаслигини тан олганидан сўнг Қирғизистон ҳукумати 31 декабр куни “Қамбарота -1” ва Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича Россия билан эришилган келишувни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ва ГЭСларни қурилишига сарфланган 37 миллион долларни Россияга қайтариб бериш лозимлигини билдирган эди.

Садир Жапаров 2021-йил 11-12 март кунлари Тошкентга қилган сафари чоғида “Қамбаота-1” ГЭСини ҳамкорликда қуриш борасида келишувга эришилди.

“Биз “Қамбаота-1” ГЭСини Ўзбекистон билан бирга қуриш тўғрисида шартномага эришдик. Ҳозир иш бошланди. Ҳудо хоҳласа, “Қамбарота-1” ГЭСини уч йил ичида қуришни мақсад қилдик. Бу лойиҳа тўлиқ амалга ошади. 30 йилдан бери амалга ошмай қолиб кетаётган бу лойиҳа уч йилда қуриб битказилади”, – деган эди Садир Жапаров. Кейинчалик, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам ГЭСни ҳамкорликда қуришга қизиқиш билдирди.

 Темир йўл ва Қамбарота-1” ГЭСи ҳам стратегик аҳамиятга эга бўлиб, қайси давлат буни ўз қўлига оладиган бўлса биринчидан улкан даромадга, иккинчидан расмий ҳукуматга бўлган таъсирини оширишга муваффақ бўлади. Шу сабабли ҳам минтақа давлатлари ўзаро бирлашиб бу лойиҳани амалга оширишга киришишар экан бу лойиҳаларда бирор мустамлакачи давлат ёки мустамлакачилар қуроли бўлган халқаро молиявий ташкилотлардан ёрдам олмай ўз имкониятларидан келиб чиқиб барпо этишлари керак. Акс ҳолда “Қумтор”, “Жеруй” олтин конлари ва бошқа табиий бойликлар каби ҳузурини мустамлакачилар кўриб, зиёни ва зарари халқ зиммасида қолаверади.

 Туркистон    

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here