Ибодат, нусрат ва фатҳлар ойи Рамазон

331
0
Ибодат, нусрат ва фатҳлар ойи Рамазон
Аллоҳ таоло айтади:
“Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара – 183)
Мана раҳмат, мағфират ва дўзаҳдан паноҳ бўлган Рамазон ойи ҳам яқинлашиб келмоқда. Рамазон ойи бизларни хайру саховатли бўлишга, бир-бирларимизга меҳр-мурувват кўрсатишга ундайдиган ойдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг сахийроғи эдилар. Айниқса, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Тонги сабо барчага хуш кайфият бахш этгани каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саховатларидан ҳам барча баҳраманд бўлар эди” (Муттафақун алайҳ).
Табароний Убода ибн Сомитдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни (Рамазон кириб келган эди) шундай дедилар: “Сизларга рамазон ойи, баракот ойи кириб келди. Бу ой Аллоҳ сизларни зиёрат қилади, сўнг раҳмат ёғдиради, хатоларни учиради ва дуоларни мустажоб қилади. Аллоҳ Таоло бу ойда (яхши ишлар тўғрисида) ўзаро мусобақа қилишингизга назар солади ва сизлар билан фахрланиб, малоикаларига мақтанади. Бас, сизлар Аллоҳга ўзингиздаги яхшиликни кўрсатинглар. Зеро, бу ойда Аллоҳ Азза ва Жалланинг раҳматидан маҳрум бўлган кимса бадбахт кимсадир”.
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй инсонлар! Буюк ва муборак бир ойнинг сояси устимизга соя солиб турибди. Бу ойда шундай бир улуғ кеча борки, у бошқа ойларнинг мингтасидан хайрлидир. Аллоҳ уни рўзасини фарз, тунги ибодатини эса нафл қилди. Ким бу ойда хайрли ишлар қилса, бошқа ойлардаги фарз қилинган ишларни бажарган каби бўлади. Ким бу ойда фарз ишларини амалга оширса, бошқа ойлардаги 70 та фарзни амалга оширган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир, сабрнинг мукофоти эса – Жаннатдир”, деганлар.
Аллоҳ таоло ушбу муборак Рамазон ойида қилинган амаллар ажрини етмиш баробар зиёда қилиб беришни ваъда қилган экан, биз бу ойда устимиздан сусткашлик ва эринчоқлик чангларини қоқиб ташлаб, енг шимариб солеҳ амаллар қилишга шошилишимиз, ўз имкониятимиздаги барча воситаларни ишга солиб одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга жиддий эътибор қаратишимиз зарур.
Бу муборак Рамазон ойининг ўзига хос иймоний муҳити бор. Бу ойда нафс покланади ва тоат-ибодатларга яқинлашади. Шунинг учун у тақво, кечалари бедор бўлиб ибодатда туриш, саҳарларда истиғфор айтиш, таровиҳ ўқиш, эътикоф ва дуо ойидир. Бу ойда бир муборак кеча борки, унда ҳар бир ҳикматли иш фарқланиб-ажратиб олинади. У Аллоҳ минг ойдан афзал қилган Қадр кечасидир. Шунинг учун ана шу иймоний муҳит ва руҳий жўшқинлик руҳлари тозаланиб ва диллари обод бўлиб яшнаган мусулмонларни ўзларининг ҳаниф (ҳақиқий, тўғри) динга мансубликлари қувватини аниқ ҳис қилишга ва бу ойда яхши амалларни қилиб, мункар ишларни тарк қилишда ўзаро мусобақалашишга ундаши табийдир.
Дарҳақиқат, аввалги мусулмонлар бу улуғ ойга унга лойиқ тоат-ибодат ва яхши ишларни қилишда ўзаро мусобақалашиш билан муомалада бўлган эдилар. Шунинг учун улар бу ойда жуда катта ғалабаларни қўлга киритганлар. Аллоҳ таоло Ислом Умматига Рамазон ойида мисилсиз ғалабаларни ато этган. Мусулмонлар, хусусан, даъват юкини кўтариб чиққаётганлар ўзларининг буюк тарихларини билашлари ва бундан руҳланган ҳолда Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги ҳаракатларини янада кучайтирсинлар ва Аллоҳ Таолодан келадиган нусрат-ғалабага бўлган ишончлари янада қатъийлашсин. Қуйида Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойида мусулмонларга ато этган ғалабаларни келтириб ўтамиз:
Рамазоннинг 1-кунида қуйидаги муҳим воқеалар содир бўлган:
Ҳижрий 20 йил – мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Амр ибн Ос қўмондонлиги остидаги Исломий қўшин Мисрни фатҳ қилди;
Ҳижрий 91 йил – Андалусияни (ҳозирги Испания) фатҳ қилинишининг бошланиши. Ториф ибн Молик қўмондонлиги остидаги мусулмонларнинг Андалусиянинг жанубига тушиши ва унинг жанубий чегараларида ҳарбий амалиётларнинг бошланиши.
Рамазоннинг 2-куни:
Ҳижрий 82 йил – Ҳасан ибн Нўъмон қўмондонлиги остидаги мусулмонлар қўшини Мағрибул Авсатни (“Ўрта Мағриб”, Тунис ғарби ва Жазоир шимоли) фатҳ қилди. Исломий қўшин Дохи Кохинийни (Шимолий Африкадаги барбар-яҳудий князлиги қироличаси, Карфагеннинг охирги қироличаси) тор-мор қилди.
Рамазоннинг 3-куни:
Ҳижрий 2 йил – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигидаги мусулмонлар қўшини Қурайш мушрикларига қарши ҳал қилувчи жанг қилиш учун Мадинаи Мунавварадан Бадр томон йўлга отланди.
Рамазоннинг 4-куни:
Ҳижрий 1 йил – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломнинг биринчи байроғини Ҳамза ибн Абдулмутталибга топширдилар. У муҳожирлардан бўлган 30 кишилик гуруҳга бош бўлиб, 300 аскар қўриқлаб бораётган Абу Жаҳл бошчилигидаги қурайшликлар карвонига ҳужум қилишга отланди. Бироқ улар ўртасида ҳеч қандай тўқнашув ва жанг бўлмади.
Ҳижрий 666 йил – Зохир Бейбарс бошчилигидаги қўшин салибчилардан Антакяни қайтариб олди.
Ҳижрий 927 йил – мусулмонлар Марказий Европа дарвозаси ҳисобланадиган, Усмоний Халифалик билан Венгрия чегарасидаги энг ҳимояланган қалъа бўлган Белградни фатҳ қилдилар.
Рамазоннинг 6-кунида қуйидаги муҳим воқеалар содир бўлган:
Ҳижрий 163 йил – мусулмонлар Синдни фатҳ қилдилар. Моҳир қўмондон Муҳаммад ибн Қосим Сақофий бошчилигидаги мусулмонлар қўшини Инд дарёси яқинида бўлган жангда ҳиндлар устидан ғалаба қозонди;
Ҳижрий 223 йил – Аббосий халифалардан Мўътасим Биллаҳ қўшини Византия шаҳарларидан бири Аморийни қамал қилди ва шундан сўнг уни фатҳ қилди. Бунга кофирлар томонидан асир олинган бир муслиманинг халифа Мўътасимдан ёрдам сўраб қилган нидоси сабаб бўлди;
Ҳижрий 532 йил – Халабда Имомуддин Занги бошчилигидаги мусулмонлар қўшини салибчилар устидан илк бор ғалаба қозонди.
Рамазоннинг 7-куни:
Ҳижрий 361 йил – Қоҳирада намоз ўқиш ва Исломдан таълим бериш мақсадида ал-Азҳар масжиди очилди. Шу куни ушбу масжидда биринчи ҳутба ўқилди ва намоз ибодати бажарилди;
Ҳижрий 960 йил – Усмоний Халифалик денгиз флоти қўмондони Турғут-раис (Драгут) кофирларнинг ҳарбий горнизонини йўқ қилиб, етти минг мусулмон маҳбусларни озод қилади, Корсика ороли ва Сицилиянинг порт шаҳри Катанияни эгаллайди.
Рамазоннинг 8-куни:
Ҳижрий 9 йил – Табук жанги бўлиб ўтади. Византия ва унинг араб қабилаларидан бўлган иттифоқчилари мусулмонлар билан тўқнаш келади.
Рамазоннинг 9-куни:
Ҳижрий 212 йил – Маъмун халифалиги даврида мусулмонлар Исломни ёйиш мақсадида Асад ибн Фурот бошчилигида Сицилиядаги Мазара-дель-Валлога тушиб, Византия қўшинини тор-мор қилдилар ва Сиракузини қамал қилдилар.
Рамазоннинг 10-куни:
Ҳижрий 648 йил – Эль-Мансурдаги жангда мусулмонлар француз салибчилари устидан ғалаба қозондилар. Француз қироли Людовик IX ни асир олдилар.
Рамазоннинг 11-куни:
Ҳижрий 9 йил – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Сақиф қабиласидан вакиллар келиб Исломни қабул қиладилар. Росулуллоҳ улар билан бирга абу Суфён ва Муғийра ибн Шўъбаларни уларнинг бутларини синдириш учун жўнатадилар.
Рамазоннинг 17-куни:
Ҳижрий 2 йил – Буюк Бадр жанги. Ушбу жанг Ислом ва куфр, иймон ва зулм ўртасини ажратган жанг бўлган эди.
Рамазоннинг 23-куни:
Ҳижрий 8 – йил: Макка фатҳи. Маккани фатҳ этилиши инсоният тарихидаги бурилиш нуқтаси бўлди, чунки куфрга нуқта қўйилди ва Ислом Араб яримороли ташқарисига фаол тарзда ёйила бошлади…
Шу ўринда яна бир нарсага эътиборни қаратиш зарурки, мусулмонлар мана шу гўзал, покиза муҳит қучоғида бошларидан ўтказаётган ёмон вазият тўғрисида гап сотиш, баҳс юритиш эмас, балки уни ўзгартириш чораси тўғрисида бош қотиришлари керак. Шунинг учун улар бундай иймоний муҳит бағрида турган пайтларида Аллоҳга яқин қиладиган энг яхши амал Унинг динини ғолиб қилиш ва Унинг калимасини олий қилиш учун ҳаракат қилиш эканлиги, бу эса фақат пайғамбарлик минҳожи асосида бўладиган, воқелик ўзи ишора қилиб турган, ўзи эса соя ташлай бошлаган тўғри йўлдаги Халифаликни барпо қилиш билангина амалга ошишини доим ёдда тутишлари лозим. Бу Халифалик қасрига битта ғиштни бўлса ҳам қўйган кишига олқишлар бўлсин. Ҳақнинг ҳақ эканлигини рўёбга чиқариш ва динни ғолиб қилишга, гарчи биз тазарру (ёлвориб сўраш) ва ёрдам сўрашга жуда муҳтож бўлсак ҳам, ёлғиз дуонинг ўзи билан эришиб бўлмайди ва гарчи яхшиликни умид қилиш бир яхшилик бўлса ҳам, бу нарсага қуруқ орзу-умиднинг ўзи билангина етиб бўлмайди, балки жиддий ҳаракат қилиш ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тариқатларига гўзал суратда эргашиш билан эришилади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тариқатлари мухлис мусулмонлар орасидаги қувват ва қудрат аҳли устига Уммат фарзандларидан иборат иймонли гуруҳ билан бирга Аллоҳ бу динни қўлида ғолиб қилиши умид қилинаётган тоифа билан ҳамкорликда иш олиб боришни фарз қилади ва уларга диннинг нусрати учун шундай тоифани излаб топиб, унга ёрдам бериш вазифасини юклайди.
Биз Қодир Аллоҳдан бизни ва бу Умматни ҳамда шу Уммат фарзандлари орасидаги қувват ва қудрат эгаларини тўғри амалга илҳомлантиришини ва рўзани, кечалари қоим бўлишни, дуо ва истиғфорни гўзал суратда адо этишимизга ёрдам беришини ҳамда бизни бу улуғ ойда дўзахдан озод бўлган кишилар жумласидан қилишини ва бу ойни бизнинг фойдамизга гувоҳ қилишини ҳамда Аллоҳдан бўлган нусрат ва яқин фатҳ-ғалабани бу ойдаги мукофотимиз қилишини ёлвориб сўраб қоламиз. Бу эса Аллоҳга қийин эмас.
Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here