Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасига 32 миллион евро ажратади

229
0
Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасига 32 миллион евро ажратади
Хабар: 6-апрел куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида молиявий келишув имзоланди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Келишувга кўра, Европа Иттифоқи Таълим ва фан вазирлигига 32 миллион евро миқдорида эвазсиз ёрдам беради. Унинг 27 миллион евроси давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ва 5 миллион евро қўшимча ёрдам тариқасида берилади.
Европа Иттифоқининг ёрдами Барқарор ривожланишнинг 4 ва 5- мақсадларига мувофиқ инклюзив ва адолатли, сифатли таълимга алоҳида эътибор қаратган ҳолда таълим соҳасини ислоҳ қилишни давом эттиришга ёрдам беришга қаратилган.
Шу кунларда, Европа Иттифоқининг Шарқий ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор ўринбосари Люк Девин Қирғизистонда бўлиб турибди. Девин Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича қўмита йиғилишида, мамлакат юқори мансабдор шахслари билан учрашувда иштирок этишини маълум қилган.
2014-2020-йиллар мобайнида Европа Иттифоқи Қирғизистонга жами 263 миллион евролик ёрдам кўрсатган.
Изоҳ: Таълим – сақофат тарқатишнинг ажралмас қисми бўлиб, таълим орқали шахснинг ақидаси, тушунчалари ва дунёқараши шакллантирилади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, худосиз коммунистлар ҳам ўз ақидаларини тарқатишда таълимга жиддий эътибор қаратган. Улар Дарвин назариясини таълимнинг асоси қилди ва бутун бошли авлодни худога ишонмайдиган атеистлар қилиб тарбиялаб етиштирди.
СССР ҳаёт майдонидан мабда ва тузум сифатида йўқ бўлгач, унинг ўрнини Ғарб давлатлари ўз ақида ва тушунчалари билан тўлдиришга ўтишди. Ғарб давлатлари ҳам ўз сақофатларини ёйишда таълим соҳасига жиддий эътибор қаратиб келишмоқда. Бу мақсадда Ғарб давлатлари, жумладан, ЕИ бизнинг минтақа давлатлари таълим соҳасига катта миқдорда маблағ ажратиб келмоқда. Чунки, таълим соҳасига грантлар ажратиш орқали ўз таъсирини кенгайтириб боради.
Европа Иттифоқи 2019 йили Марказий Осиё бўйича янги стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида қарор қабул қилган эди. Мазкур стратегия доирасида ЕИ минтақа давлатлари билан сиёсий, иқтисодий, инвестицион, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит, сув манбалари ва хавфсизлик жабҳалари ҳамда таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилган эди.
Айни мана шу стратегия доирасида 2019-йили Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида таълим соҳасини қўллаб-қуввалаш учун 35,7 миллион евролик шартнома имзоланди ва бир қанча траншлар орқали бу маблағ етказиб берилди. Бугунга келиб ЕИ Қирғизистон билан яна 32 миллион евролик келишув имзолади. Келишувда Европа Иттифоқининг ёрдами Барқарор ривожланишнинг 4 ва 5- мақсадларига сарфланиши белгилаб қўйилди. Барқарор ривожланишнинг 4 ва 5 мақсадлари нималардан иборат?
Барқарор ривожланишнинг 4-мақсади – ҳар томонлама, адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш ва барча учун таълим олиш имкониятини яратиш;
5-мақсад; Гендер тенгликка эришиш, барча аёллар ва қизлар имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Демак, ЕИ ажратган маблағ ўсиб келаётган ёш авлодга ўз ақидаси ва дунёқарашини сингдириш учун сарфланади. Агар ЕИнинг бу мақсади амалга ошадиган бўлса яқин келажакда Европача “қадриятлар”, жумладан “бир жинсли никоҳ” оддий ҳол бўлиб қолади, бундан Аллоҳ сақласин.
Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here