Ҳақиқатлар ва ботиллар

123
0
(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир. китобидан)
Ҳақиқатлар ва ботиллар
Ислом Умматининг бирлиги:
Ёлғончи, аҳли ботил талқин қилаётган ботиллардан яна бири “Ислом Умматининг
бирлашиши амримаҳол”, деган тушинчадир. Улар бу талқинни инсонларни бу ҳақиқатдан умидсизлантириш мақсадида қиладилар. Агар инсонлар бирон ишни амалга оширишдан ноумидликка тушсалар, унинг учун асло ҳаракат қилмай қўядилар, ундан бошқа ишга, ундан пастроқ ишга ҳам рози бўлаверадилар. Шунинг учун устимиздаги ҳукмдорлар мусулмонларни адаштириш ва уларни оммавий равишда қириб, йўқотиш пайида бўлишди, улар орасида ҳар ҳил низо ва адоватлар қўзғатишди. Истиқлол, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш номи остида ажралиш ва бўлиниш фикрларини урчитишди. Ислом Умматини арабий, туркий, форсий… деган парчалар асосида бўлиб юборишди. Турли сақофатларга, кўҳна Миср ва қадимги юнон маданиятларига хайрихоҳлар кўпайди. Улар масалан, мусулмонларнинг тиллари ва ирқий, миллий келиб чиқишлари ҳар ҳилдир, шунинг учун уларнинг масалалари ва муаммолари ҳам турлича бўлади, деганга ўҳшаш ўзларининг уйдирма ва жаҳолатларидан иборат бўлган ботилларини кўтариб чиқиб, буларни фикр ва эндоскопия(илмий текширив натижалари), деб аташди. Инсондан бўлган бу шайтонлар бундай ботилларни авж олдириб, уларни сингдиришга бутун диққат-эътиборларини жалб этишди. Низоларни ҳал қилиш, инсон ҳуқуқлари, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш, демократия ва шунга ўҳшаш баҳоналар билан бўлинишни давом эттиришга ва бирлашиш тушунчасини йўқ қилишга қаттиқ киришишди.
Ҳар бир мусулмон идрок этиши ва унинг асосида ҳаракат қилиши лозим бўлган ҳақиқат шуки, Ислом Уммати ирқи, тили турлича бўлишига, аҳолисининг сони неча миллиард бўлишига қарамасдан, у битта Умматдир. Бу очиқ ҳақиқат ва шаръан вожиб бўлган ишдир. Бугун бу иш амалга ошмаган бўлса, бунинг олдида ҳар ҳил довонлар турган бўлса, албатта уни амалга оширишга ҳамда унинг қаршисида турган барча тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қилиш вожибдир. Агар мусулмонларнинг айримлари ёки уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан алданган бўлсалар ҳамда бир-бирларидан ғазабланиш, бир-бирларидан узоқлашиш фикрларини кўтариб юрган бўлсалар, ушбу ботил ва адаштирувчи залолатларни йўқ қилиш учун Аллоҳга даъват қилиш, амру-маъруф ва наҳи-мункар қилиш вожиб бўлади. Соғлом исломий фикрларни экиш учун Аллоҳ таъоло Оли Имрон сурасида мана бундай марҳамат қилади:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
“Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз”. Оли Имрон сураси, 103- оят.
Аллоҳ таъоло яна айтади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
“Мўъминлар ҳеч шак шубҳасиз оға-инилардир”. Ҳужурот сураси, 10-оят.
إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ
“Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир”. Ҳужурот сураси, 13-оят.
وَإِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ
“Шак-шубҳасиз, (барчангизни) миллатингиз (яъни динигиз) бир миллат (яъни Исломдир). Мен эса сизларнинг Павардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз”. Мўъминун сураси, 52-оят.
Агар дин ҳам, миллат ҳам бир бўлар экан – ҳолбуки, дин шахснинг ва жамоатнинг барча ишларини ўз ичига оладиган ақийда ва шариатдан иборатдир – албатта, бу нарса қатъий равишда ва ўз-ўзидан мусулмонларни битта Уммат қилади. Аҳмад ўз муснадида Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилади:
والمسلمين من قريش وأهل يثرب ومن اتبعهم فلحق بهم وجاهد معهم. إنهم أمة واحدة من دون الناس
“Қурайш ва Ясрибдан ва уларга эргашган сўнг уларга қўшилиб, улар билан бирга жиҳод қилганлар мусулмонлар бўлиб, албатта, улар одамлар орасида ягона, битта бўлган Умматдир”.
Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – яна дедилар:
مثل المؤمنين في توادهم وتراحمهم وتعاطفهم كمثل الجسد الواحد؛ إذا اشتكى منه عضو تداعى له سائر الجسد بالسّهر والحمّىّ
“Мўъминлар бир-бирларни яхши кўришларида, бир-бирларига бўлган раҳимдиллик ва хайрихоҳликларида мисоли бир тан, бир жондирлар. Агар бу танадан бир аъзо оғриса, тананинг қолган қисми ҳам уйқусизлик ва иситмада безовта бўладилар”. Муттафақун алайҳ.
الْمُسْلِمُونَ كَرَجُلٍ وَاحِدٍ إِنِ اشْتَكَى عَيْنُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ وَإِنِ اشْتَكَى رَأْسُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ
“Мусулмонлар гўё бир кишига ўҳшайдилар. Агар унинг кўзи оғриси унга қўшилиб ҳамма жойи оғрийди, агар боши оғриса, унга қўшилиб ҳамма жойи оғрийди”. Муслим ривояти.
أيها الناس، ألا إن ربكم واحد، وإن أباكم واحد، ألا لا فضل لعربي على أعجمي، ولا لأعجمي على عربي، ولا لأسود على أحمر، ولا لأحمر على أسود إلا بالتقوى، إنَّ أكرمَكم عند اللهِ أتقاكم، ألا هل بلَّغتُ؟، قالوا: بلى يا رسول الله، قال: فليُبلِغِ الشَّاهدُ الغائبَ
“Эй инсонлар! Огоҳ бўлингки, сизларнинг Парвардигорингиз биттадир, отангиз ҳам бирдир! Огоҳ бўлинки, арабни ажам устидан, ажамни араб устидан, қора танлини қизил танли устидан, қизил танлини эса қора танли устидан тақводан бўлак ҳеч бир афзаллиги йўқдир. Огоҳ бўлинг-ки, етказдимми?!. Саҳобалар: “Ҳа” дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Бас, бунга шоҳид бўлган одам ғоиб одамга етказсин”, дедилар”. Қуртубий ўз тафсирида зикр қилган, Тобарий чиқарган.
الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا يَخْذُلُهُ، وَلَا يَكْذِبُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ، التَّقْوَى هَاهُنَا، وَيُشِيرُ إلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ: دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди ва уни таҳқирламайди. Тақво мана бу жойдадир. Уч марта кўксиларига ишора қиладилар. Мусулмон биродарини ҳақоратлаши кишининг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмон қони ҳам, моли ҳам, номуси ҳам мусулмонга ҳаромдир”. Муслим ривоят қилган, Аҳмад чиқарган.
Расулуллоҳ – саллаллоҳу алайҳи ва саллам – уруғчилик, ватанпарастлик, миллатчилик ва шунга ўҳшаш иллатлар ҳақида: “Бундайларни ташланглар. Чунки улар сассиқдир”, – деганлар. Муслим ривояти. Бу борада булардан бошқа яна бир неча оят ва ҳадис нассларидан келтирилган ҳужжатлар(шавоҳидлар) мавжуддир. (Мисолни ҳар ким хоҳлаганча ўзи томонидан келтириши мумкин. Бироқ, оят ва ҳадислардан келтирилган мисоллар эса, шавоҳид, дейилади.) Бироқ, ботил ва залолат аҳли Умматимизни йўқ этишни хоҳлайдилар. Шунинг учун улар бизларга худди Иблиснинг Одам – алайҳис салом – га қилган насиҳатини қиладилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло улар хақида бизларга мана бундай хабар берган:
إِن تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِن تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا
“Агар сизларга бирон яхшилик етса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга ёмонлик етса, улар бу билан хурсанд бўладилар”. Оли Имрон сураси, 120-оят.
قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
“Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғзиларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса, янада каттароқдир. Агар ақл юргазсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик”. Оли имрон сураси, 118-оят.
Мана бизлар уларнинг ҳукмронлиги остида ва уларнинг малайлари бизларга кўрсатаётган истибдодлари остида бошимизга келаётган бало ва мусибатларнинг азобини тортмоқдамиз.
Бизлар шахслар сифатида ҳам, жамоалар сифатида ҳам қирғинбарот қилинмоқдамиз, бошпанасиз қолдирилмоқдамиз. Мусулмон бир неча километр олисдаги бродарига ҳам ёки атиги бир неча метр наридаги бродарига ҳам ёрдам кўрсатишга ўзида на бир куч ва на бир чора топа олади. Фаластин, Ливия, Сурия, Ироқ, Босния, Герсогавиния, Чеченистон, Индонезия, Ўзбекистон ва бошқа жойлардаги ҳар қандай разил ва пасткашлар бизларни заиф, деб санайдилар. Агар ўзимизни ўнглаб олмасак, бошқалар ҳам шундай қиладилар. Бизларнинг давлатларимиз ва давлат ахборот воситалари гўёки, мусулмонларнинг бир-бирларига ҳеч қандай алоқаси йўқдек ана ўша сўйилаётган, ўлдирилаётган мусулмонларнинг манзараларини намойиш этадилар. Аллоҳ айтади:
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
“Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар”. Тавба сураси, 71-оят.
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
“Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир”. Анфол сураси, 72-оят.
Бутун дунёдаги мусулмонлар мусулмонларнинг инсонлар орасида “Битта Уммат” эканликлари ҳақиқатини идрок этишлари ва бу ҳақиқатга иймон келтиришлари лозим. Ушбу шаръий ва қатъий ҳақиқатни маҳкам ушлашлари, шунинг асосида ҳаракат қилишлари лозим. Иш қандай бўлишидан, қандай қурбонликлар талаб қилинишидан қатъий назар ушбу ҳақиқатдан бошқа ҳар қандай асосни улоқтириб ташлашлари лозим.
Мусулмонлар Битта Умматдир. Бу мусулмонлар мусулмон бўлгандан буён қатъий ва муқаррар бўлиб келаёган ҳақиқатдир. Бу ҳақиқат нафақат мумкин, балки муқаррардир. Бизларнинг мусулмонлар сифатидаги бирлигимиз очиқ, амалий ва зарурий ишдир. Бу ҳақиқатни тасаввур қилиб бўлмас даражадаги тез суръатда амалга ошириш мумкин. Шарти шуки, ўша ишнинг тўғри тариқати асосида юриши, холос. Мустамлакачи кофир давлатларнинг ва ҳукмдорларнинг алдовлари ортидан юрмаслик керак. Агар бизларни бирлашиш ёки бирлашиш йўлида юриш билан алдаётган бўлсалар ҳам кофирларнинг давлат аппаратлари, уларнинг сохта ҳаракатлари ва уларнинг карнайлари ортидан эрчимаслик лозим.
Аммо тил, ирқ, терининг ранги, келиб чиқиш, ўткинчи масалалар ва муаммолар – буларнинг бирортаси ҳам ҳеч қандай фикр, тушунча ёки мавқифни белгилаб бермайди. Булар Холиқнинг мавжудлиги хақида ёки Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг пайғамбарлиги хақида, қиёмат куни, жаннат ёки дўзаҳ хақида ҳеч қандай фикр бермайди. Буларнинг бирортаси ҳаж, рўза, садоқат ёки амонат ҳақида ҳам, чўчқа ёки ароқ ҳақида ҳам ҳеч қандай ҳукм бермайди. Буларнинг бирортаси яҳудлар ва уларга ўхшаганлар билан қандай мавқифда туришни белгилаб бермайди ва ҳеч қандай тўғри йўлни ҳам кўрсатмайди.
Мушкилот ва муаммолар ҳеч қандай мавқиф ёки йўналишни белгилаб бермайди. Чунки, булар тўғри йўл топиш ёки муолажа қилишнинг манбаълари эмаслар. Балки, буларнинг ўзлари муолажаларга муҳтождир. Муолажаларнинг масдари – асос бўлган фикр, шариъат манҳажи ва шариъат насслари, яъни муолажаларнинг масдари фақатгина Қуръон ва Суннат нассларидир.
Албатта одамлар орасидаги бирлик – шу инсонлар ишонадиган фикрлар, тузумлар ва қонунларнинг бирлиги ҳамда инсонларнинг дилларида яшириниб ётган ёки зоҳирда кўриниб турган туйғуларининг бирлиги асосига қурилади.
Албатта, Ислом Уммати бошига не кулфатлар тушганига қарамай, Унинг фирқаланишидан кўра, бирлашиб кетиш омиллари кучлидир. Албатта, бирлашиш омили коинот, инсон ва ҳаётни тафсирлаб берадиган, буларни ўзидан олдинги Вужудга ва ўзидан кейинги ҳаётга бўлган алоқасини баён қилиб берадиган ҳамда ҳаёт учун бир низом берадиган ақийдадир. Бу омиллар Исломда бус-бутин ва тўлалигича мавжуддир.
Мусулмонлар Исломга, Ислом пайғамбарига ва Ислом рисолатига иймон келтирадилар. Ислом тарихи барча мусулмонларнинг тарихидир. Пайғамбарларининг сийрати барча мусулмонлар учун ибрат бўлиб, улар бу ибратларни доимо ёдга оладилар ва бу ибратлардан ўрнак олишга интиладилар. Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва бошқа Ислом кишилари, рижоллари уларнинг ҳам рижолларидирлар. Мусулмонларнинг барчалари Ислом анъаналарини, ибодатларни биргаликда бажарадилар. Уларни бирлаштирадиган шаръий аҳкомларнинг эса, саноғи йўқ. Уларнинг барчаси рамазон ойини бирга кутадилар ва рўзани бирга тутадилар. Барча мусулмонларнинг қалблари Байтул Ҳарам томон талпинади. Бир вақтда, бир кунда балки бир соатда дунёнинг ҳар бурчидан келган мусулмонлар айни бир ибодатни, унинг маносик(фарз-суннат)ларини бажарадилар. Биргаликда айни сўзларни такрорлайдилар, тавоф қиладилар, дуолар қиладилар, қурбонликлар чаладилар. Дастлабки Ислом давлати қад ростлаган жойда, Мадинаи-Мунавварада пайғамбармизга салом бериш ва саловат айтиш учун Расулуллоллоҳ – саллоллҳу алайҳи ва саллам – нинг масжидларига талпинадилар. У Зотнинг даъватни қандай бошлаганликлари, бу йўлда қанақанги сабр-матонат билан турганликлари ва охири қандай нусратга эришганликлари хақида эслашади, бир-бирларига эслатишади. Улар ўз шахарларига, ўз аҳл-оилаларига қайтиб, айни бир ҳил хотиралар ҳақида сўзлаб берадилар ва барчалари бирдек табрикларни, муборакбодларни қабул қилиб оладилар. Шунинг учун бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳолатлари бир ҳилдир. Дунёнинг хамма бурчидаги “Аллоҳу акбар” деган азон садолари бир ҳил йўналишда ва бир ҳил манҳажда кўтарилади. Уларнинг барчалари Умматнинг бирлашишини, Ислом ва мусулмонларнинг азизлигини, Масжидул Ақсо, Фаластин ва бошқа шахарларни озод бўлишини чин дилдан истайдилар. Бу дегиздан бир томчи, холос. Бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳолатлари худди шундай. Ким улардан фавқулотда адашиб, шайтоннинг гапига кириб кетган бўлса, улар ортга қараб кетган гуруҳдирлар. Уларнинг бу тойилиши дўзахга олиб боради.
Ҳа, албатта, Ислом – Умматни ҳақиқатан ҳам битта Уммат қиладиган ва шу Умматнинг бир бўлаги бўлиши учун бошқа ҳар қандай халқ ва қавмларни эритиб юборадиган ақлий ақийда, фикрлар ва аҳомлардан иборатдир.
Шунинг учун ҳеч ким куфр ва залолат аҳлининг ёлғонлари ва уларнинг ҳеч бир асоссиз даъволари билан алданиб қолмасин. Уларнинг разил, пасткашларни юқори кўтарадиган ва улуғ инсонларни ерга урадиган сохта, қалбаки ахборот воситалари билан ёки қалбакилаштирилган тарихлари билан ҳеч ким алданмасин.
Албатта, мусулмонларнинг бугунги парокандалик ва мағлубиятлари сабабчиси мана шу аҳли ботилнинг мавжуд тизимлари, тизим қурилмалари ва бу тизимларнинг ёлғон-яшик ботилларидир. Исломий бирлик мана шу шайтоний тизимларнинг зиддига қурилади. Мусулмонлар ушбу бирликни амалга оширишлари учун жуда катта кучга эгадирлар. Фақат, бугун бу куч зулм, қотиллик ва адаштириш ҳаракатлари остида яширинган ҳолда қолмоқда.
Мисол учун бутун дунёдаги мусулмонларнинг Афғонистон, Чеченистон, Косово, Фаластин ва бошқа ўлкалардаги мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган жиноятларга нисбатан кечаётган туйғуларини олиб кўрайлик. Эътибор берган бўлсангиз, мен уларнинг амалларини эмас, туйғуларини олиб қарайлик, демоқдаман. Негаки, улар бугун ҳис-туйғуларига ва иймонларигагина эгалик қилмоқдалар, холос. Куч-қудрат ва иродаларига эса, эгалик қила олмаётирлар. Сабаби, уларнинг ирода ва куч-қудратлари тортиб олингандир. Бугун мусулмонларнинг куч-қудратлари куфр тизимларининг қўлида, инсондан бўлган шайтонларнинг қўлидадир. Шунинг учун бутун дунёдаги мусулмонларни кўрдикки, улар зулм ва озорларга йўлиқаётган ҳамма жойдаги бродарларига ёрдам беришни жуда истайдилар, бунинг учун уларнинг юраклари ёнади. Дарҳақиқат, бутун исломий юртлардаги мусулмонларни кўрдикки, улар Масжидул Ақсода тўполон бўлган маҳалда қўзғалиб кетадилар, хайқирадилар, Қуддусдаги ва Фаластиндаги мусулмон бродарларига ёрдам бергилари келади. Бироқ, улар кишанланган шерлар каби, Умматнинг душмани бўлган, мусулмонларни сўйишда, хорлашда, шаҳарларини ва азиз-авлиёлари ўтган қадамжоларини йўқ қилишда кофирларга шерик бўлган анави хоин, малай ҳукмронларнинг қафасларида нара тортмоқдалар. Бизлар ўша малай ҳукмдорларнинг Ироққа қарши урушда, уни қамал қилишда куфр боши бўлмиш америкаликлар, инглизлар билан ҳамкорлик қилишаётганини, жой-жойларда мусулмонларнинг бўғизланаётганини кўрмасликка олишаётганини ҳақиқатан гувоҳи бўлдик.
Албатта, мисоллар ва шоҳидлар жуда кўп. Буларнинг ҳаммаси исломий умматнинг бирлашиши муқаррар эканини қатъий таъкидлайди. Ислом Умматининг бирлашиши йўлида эса, анави қаллоб, каззоб тизимлар қарши туради. Агар Уммат Ислом ҳақиқатларини англаб етса ва бу ҳақиқатлар йўлида фидоийликка тайёр турса, бу қаллоб ва каззоб тизимлар қутурган итга айланиб қоладилар.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here