Ҳақиқатни айтди, истефоси талаб қилинди

399
0
Ҳақиқатни айтди, истефоси талаб қилинди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партиясининг марказий қарор ва бошқарув кенгашида хизмат кўрсатган ҳамда “Туркия буюк миллат мажлиси миллий суверенитетнинг энг юқори хизмат ва шараф мукофоти” билан тақдирланган тадбиркорлардан бири Атҳам Санжак ўз лавозимидан истефо беришга мажбур бўлиши мумкин. Бунга унинг “амалдаги Туркия ҳукумати АҚШнинг қўллаб-қувватлови билан иқтидорга келган”лигини ошкор қилиши сабаб бўлди.
“Бу халқ Таййиб Эрдоғанни сайлади. Бироқ Аслида биз АҚШнинг қўллаб-қувватлови билан ҳокимиятга келдик. Тож кийган бош ақлли бўлади”, деди жумладан Атҳам Санжак Мармара Университети Ҳуқуқ факултетида ўтказилган “Туркия хавфсизлиги ва НАТО” конференциясида сўзлаган нутқида.
Изоҳ: Президент Эрдоғанга яқинлиги билан танилган Атҳам Санжак шундоқ ҳам барчага маълум бўлган, Аммо Эрдоған ҳукумати қарийиб 20 йилдан буён Исломий шиорлар орқасида яширишга уриниб келган ҳақиқатни ошкор қилди. Дарҳақиқат Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси 2002 йили ҳукумат тепасига келган кундан бошлаб Туркиянинг тизгини Американинг қўлига ўтди. Бундан аввал Туркия Халифалик давлатининг қулатилишига бош-қош бўлган Англияга тобе давлатлар қаторида эди.
Туркия минтақада улкан таъсирга эга стратегик аҳамият касб этгани боис Америка иккинчи жаҳон урушидан кейин халқаро сиёсатга кириб келиши ортидан Туркияни қўлга киритишга интилиб келарди. Турғут Ўзал замонида Америка бу юртни қўлга киритишга жиддий ҳаракат қила бошлади. Кутилмаганда Ўзал вафот этгач, – тўғрироғи ўлдирилгач – АҚШ бу истагини Эрдоганнинг қўли билан амалга оширишга киришди. Чунки Эрдоганда ҳам Ўзалдагига ўхшаш тариқатчилик ва сўфийлик каби Исломий кўринишлар мавжуд эди. Бу эса Исломий туйғуга эга бўлган мусулмонларни ўзига оғдиришга қўл келарди.
Қисқача айтганда, АҚШ Туркияни Англиядан тортиб олишда асосан икки йўлни тутди. Биринчиси мамлакатда иқтисодий тангликни юзага келтириб, ҳукуматга қарши норозилик кайфиятини кучайтириш бўлса, иккинчиси мусулмонларнинг диний туйғуларини қўзғай оладиган диний фигурадан фойдаланиш эди. Бунинг учун АҚШ 2001 йили Туркия марказий банкидан 7 миллиардга яқин долларни чиқариб олди. Натижада Туркияда иқтисодий танглик вужудга келиб, Турк лирасининг қиймати кутилмаган даражада пасайиб кетди. Бу эса, ўз навбатида одамлар ўртасида ҳукуматга нисбатан норозилик кайфиятининг кучайишига сабаб бўлди. Айни пайтда АҚШ ўзига тобе “Адолат ва Тараққиёт” партиясини диний шиорлар билан ҳокимиятни қўлга олиш учун майдонга ташлади. Баъзи Исломий шиорларни кўтариб чиққан мазкур партия камолистлардан безиган мусулмонларнинг умид учкунига айланди. Натижада 2002 йилда Адолат ва Тараққиёт партиясининг ҳукумат тепасига келиши билан Америка Туркияда Англия устидан сиёсий ғалабага эришди. Шундай қилиб, Америка Исломни ёлғондан ўзига шиор қилиб олган бир партия қўли билан мусулмонлар туйғусидан фойдаланган ҳолда, Англияга тобе бўлган бир Исломий юртни ўзига қарам қилиб олишга муваффақ бўлди. Бу очиқ бир ҳақиқат бўлиб, буни англаш учун ўткир сиёсатчи бўлиш шарт эмас, Туркия ҳукумати олиб бораётган сиёсатга атрофлича назар ташлашнинг ўзи кифоя. Масалан, ташқи сиёсатда Фаластин масаласида АҚШнинг “икки давлат” ечимини зўр бериб олға суриши, Афғонистонда “ИСАФ”да иштирок этиш билан АҚШ босқинчилига ёрдам бериши, Сурияда қўзғолонга таъсир ўтказиб, мужоҳидлар қўли остида бўлган минтақаларни, айниқса Ҳалаб шаҳрини Асад режимига топширилишига ҳисса қўшиши, шунингдек ички сиёсатда эса, Англия типидаги парламентар тизимдан АҚШ типидаги президентлик тизимига ўтиши ва ҳоказо буларнинг барчаси Туркиянинг АҚШга тобелигини яққол кўрсатиб турибди. Атҳам Санжакни истефога чиқариш билан бу ҳақиқатларни ёпиш мумкин эмас. Чунки ҳақиқатда шундай бир хусусият борки, кундан кунга ошкор бўлиб бораверади.
Хулоса шуки, Эрдоган ҳукумати Исломий шиорлар билан ҳокимиятга келган бўлса-да, унинг бошқарув шакли – хоҳ президентлик шаклида бўлсин, хоҳ парламентлик шаклида бўлсин – куфр низоми бўлиб, шаклда ҳам, асосда ҳам Исломга умуман алоқаси йўқ. Ҳатто Эрдоганнинг ўзи ҳам буни доим айтиб келади. Бу эса Эрдоган ҳукуматини кўр-кўрона олқишлашни эмас, балки сиёсий жиҳатдан муҳосаба қилиш вожиблигини тақозо қилади.
Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here