Толибон Женевада

544
0

Толибон Женевада

Толибон делегацияси Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Швейцария расмийлари ва нодавлат ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш учун Женевага ташриф буюрди. Бу ҳақида Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

«Делегация аъзолари муҳтож аҳолига ёрдам етказиш, гуманитар ёрдам ходимларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича музокаралар олиб боради», дейилади Швейцария ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Франс Прес ахборот агентлигига берган баёнотида.

Шунингдек, Толибон делегацияси БМТнинг кўплаб агентликлари жойлашган Швейцария шаҳрида Қизил Хоч ва бошқа ноҳукумат ташкилотлар билан музокаралар ўтказади. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳам буни тасдиқлади.

Аммо расмийнинг таъкидлашича, айни пайтда Толибон ҳаракати вакилларининг Швейцарияда мавжудлиги Швейцария Афғонистондаги «Толибон» режимининг қонунийлигини тан олишлигини англатмайди.

Изоҳ: Афғонистонда иқтисодий танглик юзага келганлиги туфайли Толибон ҳукумати гуманитар ёрдам масаласида Ғарбга ташриф буюрди. Аммо маккор Ғарб фурсатдан фойдаланиб, инсон ҳуқуқлари масаласини тиқиштиряпти. Агар Толибон бу масалада ғарбнинг талабига рози бўлса, қопқонга тушиши аниқ. Чунки инсон ҳуқуқлари масаласида Ислом ҳазорати билан Ғарб ҳазорати ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Масалан, аёл кишининг мункар бўлмаган ишларда ўз эрига итоат қилиши шариат талабларидан ва аёлнинг юксак ахлоқ намунасидан саналади. Аммо Ғарб эса бунга аёлни хўрлаш ҳамда унинг ҳуқуқларини поймол қилиш, деб қарайди ва бу масалада ўзининг жирканч “гендер тенглик” сиёсатини олға суради. Унга кўра кўчалар, бозорлар, иш ерлари каби оммавий ҳаётда аёлларнинг ҳижобда бўлиш талаби аёллар ҳуқуқларини поймол қилиш саналади. Яъни уларнинг назарида аёл киши истаган пайтда очиқ-сочиқ кўчага чиқиши, истаган ерида ишлаши ва истаган шаклда ишқ-муҳаббатга интилиши мумкин. Бунинг учун у бирор кишидан изн олиши шарт эмас. Бу эса Ислом ақидасидан балқиб чиққан шариат қонунларига асло тўғри келмайди. Хуллас Бу ақида масаласи бўлиб, заррача куфрга ён бериш асло жоиз эмас.

Қолаверса, Ғарб қачондан буён мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқи учун жон куйдирадиган бўлиб қолди. Бегуноҳ мусулмон аҳолини ёшу-қари, эркагу-аёл демай қирғин қилган ўша Ғарбнинг ўзи эмасми?! Энди бугун мусулмонларнинг зулм остида қолганидан ташвишга тушиб қолдими?! Ғарбнинг Гуантанамо, Баграм, Абу Ғурайб ва бошқа қамоқхоналарда мусулмонларнинг «ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилганлиги»ни ҳали ҳеч ким унутгани йўқ.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here