Мусулмоннинг ҳаётдаги ғояси:

137
0

(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир китобидан)

Ақийда, ақийдадан келиб чиқадиган аҳкомлар ҳамда ақийда устига қуриладиган фикрлар – ўзгартиришнинг асосидир

Мусулмоннинг ҳаётдаги ғояси:

Иймондан кейинги ўринда турадиган ҳақиқатларнинг энг муҳимларидан бири инсон ўзини яратилишидан бўлган ғояни идрок этишидир. Яъни, инсоннинг бу дунёда ўзи рўёбга чиқаришга ҳаракат қиладиган ғояси бўлиши вожиб, инсон мана шу ғояни англаб етиши лозим. Аллоҳ таъоло айтади:

لِيَعْبُدُونِ إِلَّا وَالْإِنسَ الْجِنَّ خَلَقْتُ وَمَا

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. Зориёт сураси, 56-оят.

Аллоҳга ибодат қилиш Унга иймон келтириш ва итоат қилишдир. Аллоҳга итоат қилиш Унинг барча аҳкомларига амал қилишдир. Аллоҳнинг аҳкомлари ибодат, ахлоқ ва муомала амалларигагина чекланиб қолмайди. Балки, улар Аллоҳ таъоло буюрган ёки қайтарган ҳамма нарсаларни ўз ичига олади. Ҳақиқий маъбуд Аллоҳ таъоло эканини, Ундан бошқа биронтаси учун на амр ва на наҳи ҳаққи бор эканини ўз ичига олади. Аҳмад ва Термизий Адий ибн Ҳотамдан ривоят қиладилар; Адий ибн Ҳотам Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – хузурига кирганида Расуллоллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – мана бу оятни қироат қилардилар;

“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Парвардигор, деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга буюрилган эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан пок зотдир”. Тавба сураси, 31-оят.

Буни эшитган Адий; “Улар донишманд ва роҳибларга ибодат қилмадиларку”, – деди. Шунда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дедилар;

فذلك ،فاتبعوهم الحرام لهم وأحلوا ،الحلال عليهم حرموا إنهم ،بلى إياهم عبادتهم

“Ҳа, албатта. Улар (донишманд ва роҳиблар) уларга ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қилиб бердилар. Натижада, улар ўша донишманд ва роҳибларга эргашдилар. Мана шу уларнинг донишманд ва роҳибларга ибодат қилганлигидир”.

Мана шунга кўра, ҳалол ва ҳаром қилиш ҳуқуқини ёки қонун чиқариш ва итоат этиш ҳуқуқини бирор кишига бериш бу – ўша кишига ибодат қилиш эканлигини англатади. Аллоҳ таъоло айтади;

إِلَّا الْحُكْمُ إِنِ  ۚسُلْطَانٍ مِن بِهَا اللَّهُ أَنزَلَ مَّا وَآبَاؤُكُم أَنتُمْ سَمَّيْتُمُوهَا أَسْمَاءً إِلَّا دُونِهِ مِن تَعْبُدُونَ مَا يَعْلَمُونَ لَا النَّاسِ أَكْثَرَ وَلَٰكِنَّ الْقَيِّمُ الدِّينُ ذَٰلِكَ  ۚ إِيَّاهُ إِلَّا تَعْبُدُوا أَلَّا أَمَرَ ۚ لِلَّهِ

“Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. Юсуф сураси, 40-оят.

Аммо ҳокимга, амирга, ота-онага ёки эрга қилинадиган  итоат масласига келсак, бу ҳақни ҳам уларга Аллоҳ таъоло бергандир. Аллоҳга ибодат қилиш – инсонларни Аллоҳга ибодат қилдиришда яъни уларни ягона Аллоҳнинг шариатига бўйсундиришда, ҳамда бу ерда Аллоҳдан бошқасининг ҳокимияти бўлишига, Ислом шариъатидан бошқа ҳокимиятнинг мавжуд бўлишига қарши курашишда Унга итоат этишни ҳам ўз ичига олади. Аллоҳга ибодат қилиш Аллоҳ – субҳанаҳу – ҳукм қилган нарсага қарши чиқаётганларга қарши курашишда Унга итоат этишни ўз ичига олади. Маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга, (ҳақиқатларни етказиш учун)баҳс-мунозарага, баён қилиб бериш, қаноатлантириш ва даъват этишга, зонийни дарралаш, ўғрини қўлини кесишга ҳамда ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини тиклаш ва Унинг калимасини олий қилиш учун жиҳодга амр этиб келган оятларнинг насслари мана шунга далолат қилади. 

Шунинг учун кўрдикки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Мадинаи-Мунавварада Ислом давлатини барпо этиб, унинг асос-арконларини мустаҳкамлаб олганларидан кейин подшоҳларни Исломга даъват қилган ҳолда уларга элчилар юборадилар. Бизлар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни ва у зотдан кейин хулафои-рошидинларни кўрдикки, улар инсонларни зулумотлардан нурга чиқариш учун иймонга даъват этадиган ҳамда юртларни ва уларнинг аҳолисини Ислом салтанатига бўйсундириш учун курашадиган даъватчиларни, мужоҳидларни ва аскарларни юборардилар. Уларнинг бу даъвати; “Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ ва ҳокимият фақат Аллоҳникидир”, деган даъват эди. Мана шу даъват, мана шу ғоя мусулмон унинг учун яшайдиган ғоядир. Ушбу ғояни улуғ саҳобий Робий ибн Омир ўта зукколик билан таърифлаб берган. Форс аскарларининг кўмондони Рустам унинг даъватидан таажжубга тушиб, ундан; “Сизларни бу ерларга нима олиб келди” – деб сўрайди. Шунда улуғ саҳобий шундай жавоб беради;

“Аллоҳ таъоло бизларни бандаларни бандаларга ибодат қилишдан бандаларнинг Роббисига ибодат қилишга, динларнинг жабридан Исломнинг адолатига ҳамда дунёнинг торлигидан дунё ва охират кенглигига  чиқаришимиз учун юборди”.

Ушбу фикрат Қуръон ва Суннатда ҳамда Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг феълларида яққол намоён бўлади. Ушбу фикратни ёритиб берган насслар беҳисобдир. Биз уларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз:

Аллоҳ таъоло айтади:

قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا

“Айтинг: “Эй инсонлар! Мен сизларнинг барчангизга юборилган Аллоҳнинг элчисидирман”. Аъроф сураси, 157-оят.

!$tBur} y7»oYù=y™ö‘r& žwÎ) Zp©ù!$Ÿ2 Ĩ$¨Y=Ïj9 #ZŽÏ±o0 #\ƒÉ‹tRur

“Биз Сизни шак-шубҳасиз барча инсонларга (мўминларга) жаннатдан башорат берувчи ва (кофирларни эса, дўзах азобидан) огоҳлантирувчи этиб юбордик”. Сабаъ сураси, 28-оят.

﴿هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾

“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарларини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар ҳоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. Тавба сураси, 33-оят.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ قَاتِلُواْ الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ وَلِيَجِدُواْ فِيكُمْ غِلْظَةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ﴾

“Эй мўъминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир”. Тавба сураси, 123-оят.

(#qè=ÏG»s%} šúïÏ%©!$# Ÿw šcqãZÏB÷sム«!$$Î/ Ÿwur ÏQöqu‹ø9$$Î/ ̍ÅzFy$# Ÿwur tbqãBÌhptä† $tB tP§ym ª!$# ¼ã&è!qߙu‘ur Ÿwur šcqãYƒÏ‰tƒ tûïϊ Èd,ysø9$# z`ÏB šúïÏ%©!$# (#qè?ré& |=»tFÅ6ø9$# 4Ó®Lym (#qäÜ÷èムsptƒ÷“Éfø9$# `tã 7‰tƒ öNèdur {šcrãÉó»|¹

“Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз!” Тавба сураси, 29-оят.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қилдилар:

اللهسبيل في فهو العليا هي اللهكلمة لتكون قاتل من

“Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, бас, у Аллоҳнинг йўлидадир”. Муттафақун алайҳ.

Шунингдек, кофирлар — гарчи улар Аллоҳнинг; “Динда мажбурлаш йўқ” (Бақара сураси, 267-оят) деган сўзига кўра Ислом динига киришга мажбур қилинмасалар ҳам улар Ислом салтанатига ва шариъат етакчилигига бўйсунишга мажбур қилинадилар.  Негаки, ғоя; Аллоҳ амр этгандан бошқа итоат этиладиган қонун ва олинадиган ташриъ(қонунчилик) йўқдир. Аллоҳдан бошқа ҳукм қилувчи йўқдир. Айрим кофирлар ўз эътиқод ва ибодатларига ташлаб қўйилган бўлса, алабатта бу ҳам Аллоҳнинг амри биландир.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло инсоннинг яратилишидан бўлган ғояни мана бу сўзларида баён қилиб берди:

y7Ï9ºx‹x.ur öNä3»oYù=yèy_ Zp¨Bé& $VÜy™ur (#qçRqà6tGÏj9 uä!#y‰pkà­ ’n?tã Ĩ$¨Y9$# tbqä3tƒur ãAqߙ§9$# öNä3ø‹n=tæ #Y‰‹Îgx©

“Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз  ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. Бақара сураси, 143-оят.

Бу Ислом Умматига қаратилган хитобдир ва Умматга Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан кейин рисолатни бошқа инсонларга етказиши учун қилинган таклифдир. Дарҳақиқат, Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – рисолатни етказганларидан кейин, амонатни адо қилганларидан кейин ва Аллоҳ йўлида ҳақиқий жиҳод қилганларидан кейин ушбу рисолатни етказиш таклифини Умматга юклаб кетдилар. У Зот – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – “Ҳажжатул вадоъ” – хайрлашув ҳажжида Умматга  қарата мана бундай хитоб қилганлар;

أَنْتُمْ فَمَا عَنِّي، تُسْأَلُونَ وَأَنْتُمْ اللهِ، كِتَابُ بِهِ، اعْتَصَمْتُمْ إِنِ بَعْدَهُ تَضِلُّوا لَنْ مَا فِيكُمْ تَرَكْتُ وَقَدْ… السَّمَاءِ إِلَى يَرْفَعُهَا السَّبَّابَةِ، بِإِصْبَعِهِ :فَقَالَ وَنَصَحْتَ، وَأَدَّيْتَ بَلَّغْتَ قَدْ أَنَّكَ نَشْهَدُ :قَالُوا ( ؟قَائِلُونَ مَرَّاتٍ ثَلَاثَ (اشْهَدْ اللهُمَّ اشْهَدْ، اللهُمَّ)النَّاسِ إِلَى وَيَنْكُتُهَا

“Ва албатта мен сизларга агар уни маҳкам ушласанглар ҳеч қачон адашмайдиган нарсани – Аллоҳнинг Китобини қолдирдим. Сизлар мен хақимда сўраласизлар. Шунда нима деб жавоб берасизлар? Инсонлар; “Бизлар гувоҳлик берамизки, албатта Сиз рисолатни етказдингиз, амонатни адо қилдингиз ва динда холис бўлдингиз”, – дейишди. Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатқич бармоқларини осмонга кўтариб ва уни одамларга қаратиб дедилар: “Эй Аллоҳ, гувоҳ бўл, эй Аллоҳ, гувоҳ бўл, эй Аллоҳ гувоҳ бўл!. Абу Довуд ривояти.

Шундай қилиб, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – бизларнинг устимизда амонатни етказганликларига гувоҳ бўлдилар ва бизларнинг устимизда Аллоҳни ҳам гувоҳ қилдилар. Мана шундан кейин бизлар ҳам одамлар устидан худди суюкли пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг йўлларида гувоҳлик олишимиз вожибдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло Одам – алайҳис-салом – ни яратишидан аввал одамзотни яратишидан кўзлаган ғоянинг мана шу эканлигини қуйидаги оятларда баён қилди:

﴿وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

“Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: “Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман”, деганида улар айтдилар; “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг исмингни мудом пок тутамиз”. (Аллоҳ) айтди: “Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан”.  Бақара сураси, 30-оят.

Демак, малоикалар Аллоҳга ҳеч осийлик қилмайдиган бандалардир.

عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

“Дўзах устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур”. Таҳрим сураси, 6-оят.

Аллоҳ таъоло уларга: “Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман”, деган вақтда улар Аллоҳ таъоло ерда осийлик қиладиган бандаларни яратажагини тушиниб етдилар. Бу “халифа” сўзидан маълум бўлди. Чунки, “халифа” сўзи бу жойда Аллоҳ таъол халифа-ўринбосар этадиган киши яъни Аллоҳ таъоло тўғри йўлга солиш, бошқариш ишларини бажариши учун Ўзи томонидан вакил қилинган киши маъносидадир.  Агар бирортасининг тўғри йўлга солиш ва бошқариш навбати етиб келган бўлса, бу ушбу тўғри йўлга солиш ва бошқаришга муҳтож бўладиган кишиларнинг ҳам мавжудлигини англатади.  Бу дегани, Аллоҳнинг амрига қарши чиқиш, бахтсизлик, қашшоқлик ва қийинчилик сабаби бўлган саркашлик ҳар замонда мавжуд бўлишини англатади. Шунинг учун фаришталар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? – дейишди. Бошқачароқ айтганда, агар коинотда осийлик қилмайдиган мавжудот бўлмаса, ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан юрарди. Агар Аллоҳ таъоло тўғри йўлга солиш ва ҳидоятга бошлаш ишларини бажарадиган кимсаларни яратишни хоҳлаган экан, бу шуни англатадики, бу дунёда залолатни танлайдиган ва Аллоҳ таъолога осийлик қиладиган бандалар ҳам албатта бўлади.

Шунга кўра, ҳаёт иймон ва куфр орасидаги ақийдавий фикрий ва сиёсий курашдир. Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун, диннинг барчаси Аллоҳники бўлиши учун, ҳукм ҳам фақат Аллоҳники бўлиши учун ақийдавий фикрий курашдир. Шунда Аллоҳ таъоло учун ҳеч қандай шерик бўлмайди. Ундан бошқа ҳеч кимга сиғинилмайди. Тўла тўкис Аллоҳнинг шариъатига бўйсунилади. Мана шу маънода ҳаёт сиёсий курашдан иборатдир. Зеро, бу кураш инсонларнинг ишларини Ислом шариъатидан бошқа ҳеч қандай қонунлар билан бошқариш мумкин эмаслигини  таъкидлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here