Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл лойиҳаси тайёр
Хабар: Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиш ишлари лойиҳаси тайёрлаб қўйилди. Бу ҳақда 27 октябр куни Қирғизистон ҳукумати раиси Акилбек Жапаров Жогорку Кенешнинг ялпи мажлисида айтиб ўтди.
“Вазирлар вертолётда учиб ҳаммасини кўришди, барча зарур ҳужжатларни тайёрлаб бўлинди. Хитой ўз чегараларини очиши билан, шу заҳоти президент Садир Жапаровнинг ташрифи кутилмоқда. Бу масалалар муҳокама қилиниб, ечими амалга ошади”, – деди Акилбек Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ташрифда молиялавий жиҳатлари ҳал қилиниши ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудидан 280 километрга чўзилган темир йўлнинг, 57 километри тоннелларга тўғри келади.
Изоҳ: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида кўтарилганди. Аммо бу лойиҳа Россиянинг минтақадаги манфаатларига зид келганлиги сабабли шу вақтга қадар амалга ошмай келди. Хитой маблағи эвазига қуриладиган янги темир йўл лойиҳаси Хитойнинг Ўрта Осиёдаги нуфуз кўламини янада кучайтиради. Бу эса минтақада ўзини якка ҳоким сифатида кўришга одатланган Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам Россия йўл қурилиши қаршилик қилиб келди. Хитой-Россия музокаралари натижасида лойиҳада Россия ҳам иштирок этиши ва темир йўл унинг назорати остида бўлиши шарти билан рози бўлди. Хитой томонидан унинг талаблари қисман қабул қилинганидан сўнг, 2019-йили Россия лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун 200 миллион рубл ажратди. Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишлари қайта жонланди.
Аслида темир йўл Ўрта Осиё мамлакатлари учун манфаатли. Чунки у дунёда денгиз орқалик амалга ошириладиган юк ташишдан кейинги ўринни эгаллаб турган стратегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. Аммо куфр тузуми мусулмон ўлкалари, жумладан, бизнинг юртлар манфаатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди.
Туркистон (изоҳ архивдан)