Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш Моди ҳукуматининг Ассамдаги мусулмонларга нисбатан жиноятларига қарши намойиш уюштирди

99
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш Моди ҳукуматининг Ассамдаги мусулмонларга нисбатан жиноятларига қарши намойиш уюштирди

2021 йил 8 октябрда жума намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти пойтахт Дакка билан Читтагон шаҳрида норозилик намойишлари уюштирди. Намойишлар экстремист Моди режимининг Ҳиндистондаги Ассам вилоятининг шимолий шарқида яшовчи мусулмонлар маҳалласига қарши содир этган даҳшатли жиноятларига қарши ўтказилди. Намойишларда нутқ сўзловчилар қуйидагиларни таъкидладилар:

«Бутун Ҳиндистондаги, хусусан Кашмир ва Ассамдаги мусулмонларнинг қирғин ва репрессия қилиниши янгилик эмас…».

«Моди ҳукуматининг бу жиноятлари Британия мустамлакачилигининг давоми бўлиб, бу фақатгина америкача янги кўринишда олиб борилмоқда, холос…».

«Моди режими жиноятларига мусулмон юртларидаги зараркунанда ҳукмдорларнинг сукут қилишлари ғайритабиий ҳол эмас. Чунки улар мустамлакачиларга малайдирлар. Шунинг учун бу шайха Ҳасина ва Имрон Хон каби хоин ҳукмдорларнинг оғизларига толқон солиб олишлари ҳам табиий. Чунки улар салибчи Ғарбнинг ювиндихўрларидир…».

«Шуни такрор эслатамизки, барча мусулмонларнинг Ҳиндистонга ёрдам бериб, уларнинг муқаддас даргоҳларини ҳимоя қилишлари барчаларининг бурчидир. Шунингдек, Бангладешдаги куч-қудрат аҳлининг Ҳиндистондаги мусулмонларга нусрат қўлини чўзиш ҳамда ҳиндулар давлати қўрғонини тор-мор этиш сари ўз армияларини сафарбар қилиш қўлларидан келади. Ҳатто нафақат Кашмир ва Ассам, балки шу билан бирга, бутун Ҳинд ярим оролини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик байроғи остида Ислом бағрига қайтаришга қодирдирлар.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here