Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати ўз итлари ва гумашталарини жиловсиз қўйиб, тинч аҳолини қўрқитяпти ҳамда озод инсонларга таҳдид соляпти

447
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати ўз итлари ва гумашталарини жиловсиз қўйиб, тинч аҳолини қўрқитяпти ҳамда озод инсонларга таҳдид соляпти

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини матбуот бўлими веб-сайтида бундай хабар қилинди:

«Фаластин режими жума куни ярим кечада ўзининг хавфсизлик ходимлари ва гумашталарини «Бир Зайт» университети талабаларидан бирининг уйига юборди. Улар талабани ўлдириш билан таҳдид қилишди ҳамда унга нисбатан қўпол муомалада бўлиб, унинг ўзини ва ҳамхоналарини қўрқитишди. Бунга университет талабаларининг фейсбукдаги группасида тарқатилган хабарнинг хавфсизлик ходимлари ва гумашталарига ёқмаганлиги сабаб бўлган.

Ўшанда талабанинг уйига 10дан зиёд хавфсизлик ходими ярим тунда бостириб кириб, ташқарида ҳам 20га яқини тўпланди. Ҳаммалари талабани қўрқитиб, унга бақириб, ваҳшийларча қўпол муносабатда бўлишди. Агар фейсбукда тарқатган хабари учун узр ёзиб тарқатмаса, ўлдириб юбориш билан унга тўғридан-тўғри таҳдид қилишди. Шу даражада юзсизлик қилишдики, талаба агар узр хабарини тарқатмаса, у билан бирга 12 нафар талабани университетга қўймасликларини, ўқишдан ҳайдашларини ва университет ичида ёки кўчада ҳаммаларига ҳужум қилишларини айтишди.

Хавфсизлик ходимларнинг талабага маълум қилишларича, улар фейсбукдаги талабалар группасида тарқатилган хабарни тарқатган ёки унга изоҳ ёзган ҳар бир шахсни аниқлаб, ҳаммаларига таҳдид қилган. Улардан кўпчилиги таҳдиддан қўрқиб, талабани узр ёзишга мажбурлашга ва қўрқитишга рози бўлишган.

Хавфсизлик ходимлари талабани уйини тарк этишганидан сўнг орадан бир неча дақиқа ўтиб-ўтмай, ўз вазифаларини охиригача тўлиқ бажариш учун, уч нафар гумашталарига қора ниқоб тақтириб, дубинка-таёқ ва пичоқлар билан қуроллантириб, талабани калтаклагани юборишди… Аммо талаба дарҳол уйини маҳкам қулфлаб олди ва натижада гумашталар эшикни бузиб ичкарига киришга ва талабага ҳужум қилишга муваффақ бўлишолмади.

Талаба полицияга қўнғироқ қилиб, улардан ёрдам сўради. Аммо полиция келмади, балки гумашталарини талабанинг уйи олдидан қайтиб кетишга буюрди. Эрталаб талаба қонуний шикоят тақдим этганда эса, бунинг умуман фойдаси йўқлигини айтишди.

Режим ўзининг хавфсизлик ходимлари ва гумашталарини шундай жиловсиз бебош қўйиб бераётган экан, афтидан, қоқ тунда суиқасд қилувчи қотиллар гуруҳини тузишга уринаётган кўринади. Анави дубинкачилар режимга ҳамда унинг сиёсати ва нопок ролига мухолиф бўлган ҳар бир шахсни бостириш ва ўлдиришда асосий ролни бажаришмоқда. Чунки режим ҳам, унинг тарафдорлари ҳам шу услуб билан фаластинлик озод инсонларни овозини ўчиришга ва ўзининг жинояткорона сиёсатини қоралаганларни бостиришга қодир бўламан, деб ўйлаяпти.

Бироқ, Аллоҳнинг изни ила, уларнинг умидлари пуч бўлиб чиқади. Чунки Фаластиннинг ҳалол озод аҳлини тиз чўктириш ва қул қилиш на режимнинг қўлидан келсин, на унинг ортида турган яҳудийларнинг. Агар режим бу гумашта ва дубинкачиларини тиймайдиган бўлса, эртага уларнинг барчалари ўз қаршиларида бутун Фаластин аҳлини кўрадилар ва уларнинг қўли билан тарих ахлатхонасига отиладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here