Россия Марказий Осиёдаги базасидан мусулмонларга қарши фойдаланмоқда

253
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Марказий Осиёдаги базасидан мусулмонларга қарши фойдаланмоқда

«RT» веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 3 муҳаррам, милодий 2021 йил 11 август чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, Москва Толибон ҳаракатининг қўшни давлатларга қиладиган ҳар қандай ҳужумини бартараф этиш учун Марказий Осиё минтақасидаги базаларидан фойдаланади.

Шойгу кеча сешанба куни иштирок этган ёшлар таълим форуми чоғида Афғонистондаги вазиятлар ўзгаришини шарҳлар экан, яқинда Қундуз шаҳри жанггарилар қўлига ўтганини маълум қилди. Сўнг «Биз учун эътиборлиси шуки, Ўзбекистон билан Тожикистонга чегарадош бўлган ҳудудлар ҳам Толибон назоратига ўтди», дея қўшимча қилди.

Мудофаа вазири таъкидлашича, Толибон раҳбарлари Афғонистонга қўшни давлатлар чегараларини бузмаслик ва уларга ҳужум қилмасликка ваъда берган. Шойгу шунингдек, бир вақтнинг ўзида, Россиянинг ҳар қандай сценарийга тайёргарлик кўриш учун минтақадаги шериклари билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишда давом этишини қўшича қилди.

Шойгуга кўра, Россия ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларидан фойдаланиб, тўғридан-тўғри тажовузга дуч келган пайтда айни икки давлат чегараларини мудофаа қилади».

Роя:

Россия ҳамон икки мусулмон ўлка, Тожикистон ва Қирғизистонга ҳукмронлик қилиб, улар устидан ўз нуфузини мустаҳкамлашга, чегараларини мудофаа қилиш учун у ерларда ҳарбий базалар қуришда давом этмоқда. Бунга эса, минтақа давлатлари ҳукмдорларининг малай ва хоинлиги сабабдир. Россия мусулмонларнинг уйғонишидан, Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида ҳокимиятга келишидан қўрқмоқда. Қўрқаётгани учун ҳам мусулмонларга қарши уруш очишга тайёрлигини очиқлаб, базаларини мустаҳкамлаяпти ҳамда ҳарбий машғулотлар ўтказяпти. У мусулмонларнинг Исломни Афғонистондан яна Марказий Осиё давлатларига ёйишга ҳаракат қилишларига йўл қўймаслик учун Толибондан бу борада ваъда олволди. Зотан, Россия, Америка ва бошқа мустамлакачи кофир давлатлар мусулмонларнинг Халифаликни барпо этишга қодир эканликларини англашмоқда. Яна шуларни ҳам англашмоқдаки, агар мусулмонлар бунга астойдил қарор қилсалар, ҳукмдорларини ағдариш, режимларни илдизи билан қўпориб ташлаш орқали ҳамда ҳокимиятни Ислом системасини қабул қилган ва дастурини татбиқ этадиган холис онгли сиёсий етакчиликка топшириш орқали ўз Пайғамбарлари A башорат қилган давлатни албатта барпо эта оладилар…

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here