“Сўз эркинлиги” атамаси нимани англатади?

442
0

“Сўз эркинлиги” атамаси нимани англатади?

Ғарб ўз ҳазоратини мусулмонларга тиқиштириш асносида турли жимжимадор сўзлардан фойдаланишга ҳаракат қилади, масалан “сўз эркинлиги” каби. Айрим мусулмонлар “сўз эркинлиги” деганда фақат ҳокимият табақани бемалол муҳосаба қилиш, улар қилаётган ишларнинг ноқонуний эканлигини очиқ айта олиш, ҳеч қандай тазйиқсиз сиёсатчиларни танқид қила билиш ва шунга ўхшаш нарсаларни тушунадилар. Айниқса, бу тушунча ҳокимият табақа қаршисида ўз фикрини айта олмайдиган, айтган тақдирда ҳам фикри бир чақага олинмайдиган, бу ҳам етмагандай тазйиқ ва қувғинларга учрайдиган мусулмонлар онгида “сўз эркинлиги”га нисбатан яхши тасаввур пайдо қилади. Бу эса, аксар мусулмонларда “сўз эркинлиги” Исломга зид эмас, деган тушунча юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Аслини олганда сўз эркинлиги ҳақидаги бундай фикрлаш жуда тор фикрлашдир. Агар бироз кенгроқ фикр юритиладиган бўлса, Ғарб олға сураётган “сўз эркинлиги”  умуман исломга зидлиги аён бўлади. Чунки бу сиёсатчиларни танқид қилиш билан чекланиб қолмайди. Балки, “сўз эркинлиги” куфр сўзларини очиқ айтиш, Исломий ақидага зид келадиган ҳар қандай фикрга чақириш, судхўрлик, зинокорликни тарғиб қилиш, шунингдек телесериаллар орқали турли хил бузғунчиликларни зийнатлаб кўрсатиш, ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташкари Исломда ҳокимларни муҳосаба қилиш сўз эркинлиги доирасига кирмайди, балки бу амри-маъруф ва наҳи-мункар бўлиб, Мусулмонларнинг вазифасидир. Агар сўз эркинлиги бўлганда, истаган киши ҳокимларни муҳосаба қилиб, истамаган қилмай қўявериши мумкин бўларди. Ваҳолангки Росулуллоҳ A шундай марҳамат қилдилар:

“مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ”

“Қай бирингиз бирон ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Буниси эса иймоннинг ўта заифлигидир”. (Муслим ривояти).

Ҳадис умумий бўлиб ҳокимларни муҳосаба қилишни ҳам ўз ичига олади.

Тўғри, мусулмон киши ҳар қандай ишда ва ҳар қандай масалада ўз фикрини билдириши мубоҳдир. Бироқ, у ўз фикрини намоён этар экан, Исломий ақида доирасидан чиқмаслиги шарт. Масалан “ўз фикрини билдириш мубоҳ” дея шаръий аҳкомларни танқид қилинишига асло йўл қўйилмайди.

Аммо шуни унутмаслик керакки, Ғарбнинг мусулмонларга тиқиштираётган “сўз эркинлиги” алдов ва ҳийладан бошқа нарса эмас. Ғарб қачон Мусулмонларни ҳақорат қилса, “сўз эркинлиги”ни рўкач қилади, ўзларига келганда эса, “сўз эркинлиги”ни унутади. Масалан бугунги кунда Пайғамбаримиз Aни карикатура қилинганда сўз эркинлиги деб вайсашмоқда. Аммо тарихчи Дэвид Ирвинг яҳудийлар куйдирилган нацистлар крематорийларини инкор қилганлиги ва холокост масаласига эътироз билдирганлиги учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Француз файласуфи Роже Гароди ҳам сионистларнинг даъволарини рад қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, “сўз эркинлиги” эса четга суриб қўйилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, БМТнинг халқаро ҳуқуқлар кенгаши 2008 йил махсус қарор қабул қилган. Мазкур қарорнинг 19-моддаси “Ислом динини таҳқирлашга ортиқча эрк бериб юборишни таъқиқлаш” ҳақидаги талабларни рад этиш учун чиқарилди. Бу модда ҳар қандай инсонга ҳеч қандай тазйиқсиз динларни эркин танқид қилиш ҳуқуқини беради. Бироқ айни қарорнинг 20-моддасида эса “дискриминация, душманлик, зулмга тарғиб қилишни ифодалайдиган миллий, ирқий ва диний нафратга бўлган ҳар қандай чақириқ тақиқланади”, дейилган.

Буни қарангки, қачон Исломга ҳужум қилиш, уни таҳқирлаш ва обрўсизлантириш юз берса ёки Росулуллоҳ A карикатура қилинса 19-моддадаги сўз эркинлиги олға сурилади. Аммо Ислом аҳкомларини ҳаётга татбиқ қилишга даъват қилинса 20-моддага кўра бошқа динларни таҳқирлаш, деб топилиб дарҳол таъқиқлашга киришилади. Мана шундан кўриниб турибдики, сўз эркинлиги каби ялтироқ сўзлар ва халқаро қонунлар мустамлакачи Ғарб давлатларининг мафаатига хизмат қилиш учун бир қурол вазифасини ўтайди, холос. Шунинг учун Мусулмонлар кўзларини яна-да каттароқ очиб бундай сохта даъволарни рад этишлари ва Исломдан бошқасидан юз ўгиришлари лозим.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here