Венада одамларни ўлдирган жиҳодчи ёлғиз ҳаракатланган

407
0

Венада одамларни ўлдирган жиҳодчи ёлғиз ҳаракатланган

Венада 2 ноябрь куни тўрт кишини ўлдирган жиҳодчи террорни ўзи ёлғиз амалга оширган. Бу ҳақда Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер маълум қилди.

Нехамер 3 ноябрь куни полиция террор ташкилотига алоқадорликда гумонланган 14 кишини қўлга олганини эслатиб ўтди. Расмийнинг билдиришича, улар 18-28 ёш оралиғида бўлган Бангладеш, Шимолий Македония, Туркия ва Россия фуқароларидир.

Полиция 2 ноябрь куни террорда гумонланаётган шахсни қўлга олиш пайтида отиб ўлдирган эди. Отиб ўлдирилган шахс келиб чиқиши Шимолий Македониядан бўлган ва Австрияда туғилган Куйтим Фейзулла экани айтилди.

Хабарда билдирилишича, Куйтим Фейзулла аввал “Ислом давлати” гуруҳи сафларига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган ва 22 ойга қамалган.

Венадаги террор учун масъулиятни «Ислом давлати» гуруҳи ўз зиммасига олган.

2 ноябрь куни кечқурун Венадаги синагога, яҳудий маданий маркази ва иккита ресторанга ҳужум қилинган эди. Ҳужум пайтида икки эркак ва икки аёл ҳалок бўлган, 22 киши яраланган.

Таҳлил: Ҳозирда яҳудий ёки насроний дин вакиллари Ислом ва Мусулмонларга душманлик қилаолмаяпти! Умуман ҳозир дунёда динлараро кескинлик ёки урушлар бўлаётгани йўқ. Бундай урушлар бўлиши мумкин эмас. Чунки у динларда мабда (бошқарув системаси) мавжуд эмас. У дин вакиллари (ҳозирги Мусулмонлар сингари) мутлақ капитализм системаси демократия, (сионизм) дунёқарашлари таъсири остида яшаб келишади. Демак биз уларга қарши моддий ёки ҳарбий ҳаракатланишимиз сиёсий ҳато бўлади.

Ғарб олами Европада кучайиб, ривожланиб бораётган исломий қадриятлар ва уни намоёндалари бўлган Мусулмонларга бир қатор чекловлар қўйиш, миграцияни чеклаш каби мақсадларни кўзлаб атайин провокациялар уюштириб келяпти.

Демократик қадриятларга кўра ҳатто Мусулмоннинг ҳам эркинлиги ҳимоя қилиниши керак. Шунинг учун Макрон Мусулмонларни жиноятга тортиш мақсадида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни ҳақорат қилинишига нотўғри позициядан аралашиб, очиқ провокация бошлаб юборди. Мақсади, Мусулмонлар туйғуларини жумбушга келтириб, уларни  маҳаллий халқлар, динлар ва қадриятлараро тўқнашувга ундашдан иборат эди.

Шундай вазиятлардан фойдаланиб Франция каби йирик, ривожланган давлатлар ўз мақсадлари йўлида айирмачиликка йўл очиб олмоқчи бўлишади. Мусулмонларга, уларнинг ўз қадриятлари билан яшашларига чекловлар киритишга муваффақ бўлишади. (11-сентябр воқеасидан кейин Ироқ ва Авғонистонни босиб олгани сингари.)

Шулардан келиб чиқиб Мусулмон биродарларимизга айтар эдик – провокацияга берилиб куфрнинг ифлос мақсадларига йўл очиб беришдан эҳтиёт бўлайлик. Душманни тўғри белгилаб, мамлакатларни бошқариб келаётган бошқарув системасига қарши фикрий ва сиёсий курашни кучайтирайлик! Улар бизни бошқа дин вакиллари билан тўқнаштириб, бизни дунё олдида динлараро низо солувчилар қилиб кўрсатишмоқчи бўлишади.

 Муҳими, биз капиталистик системаси томонидан амалга оширилаётган зулмларни, аслида бизга, бизнинг исломий Халифалик бошқарув системамиз адолатига муҳтож бўлиб турган бошқа дин вакилларига ноўрин зулм қилиб қўйишдан сақланайлик.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here