Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

412
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

(Бешинчи қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Аввалги ҳалқаларимизда АҚШ вужудини кемираётган парчаланиш омилларининг бешинчисига келган эдик. Ушбу омил Америка муҳитини қамраб олган синфийлик офати ва иқтисодий ҳукмронлик, хусусан, бойлик ва бозорларга бир фоиз синф ҳамда молиявий муассасаларнинг ҳукмронлик қилишидир.

Дарҳақиқат, АҚШ иқтисодиётида, бинобарин, сиёсий ҳаётда ва юрт ичкарисидаги ишларни бошқаришда ҳукмронлик қилаётган бу синф америкалик меҳнаткашлар синфига кўп машаққатлар олиб келди. Америка ташкил топгандан буён аҳвол шундай давом этиб келган экан, ҳануз шу кунда ҳам америкалик халқ бозорлардаги ҳукмронликдан азоб чекмоқда. Хоҳ меҳнат бозорлари бўлсин, хоҳ товар ва зарурий хизматлар бозори бўлсин, хоҳ бошқа бозорлар бўлсин фарқсиз, барчасида одамлар қийинчиликларда қолмоқда. Бундай ҳукмронлик, бойликларни ўғирлаш ва камбағал синф қонини сўришлар камлик қилгандек, бу ҳукмдор синф вақти-вақти билан юз бераётган – масалан 2008 йилда юз бергани каби – иқтисодий кризисларнинг юкини оддий халқ елкасига юклаяпти. Бунга федерал ҳукуматнинг айни кризисларнинг аксар юкини солиқ тўловчиларга, яъни, меҳнаткашларга ва камбағал синфга юклаётгани мисол бўлади. Бу солиқлар маблағлари ҳукмрон бир фоиз синфнинг йирик компанияларини банкротликдан қутқаришга сарфланмоқда. Бунинг оқибатида айни синф ва унинг иқтисодий зўравонлигига қарши Америка кўчаларида бўлаётган норозиликлар ғазаби баттар ошди… 2011 йилда миллионлаб америкаликлар намойишлар уюштириб, Уолл-стритдаги молия ва бизнес муассасаларини йўқ қилинишини ҳамда АҚШдаги иқтисоднинг йирик бойлар томонидан бошқарилишини тўхтатилишини талаб қилишди. Жорий 2020 йилдаги Миннеаполис ҳодисасида бу норозилик овозлари қайта янгради. Одамлар ирқий камситувчи қонунларнинг бекор қилинишини талаб қилиш баробарида иқтисодий адолатнинг амалга ошишини ҳам талаб қилишди. Ушбу манзарани кузатиб бораётган киши шунга амин бўладики, АҚШда ушбу талаблар кундан-кунга ортиб, камбағалларнинг бойларга нисбатан ўчи кучайиб бормоқда. Ҳар қандай лаҳзада, хусусан, коронавирус пандемияси сабабли иқтисодий вазият бузилган бир пайтда, бирор портлаш бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

6 – Қўшма Штатларни боғлаб турган қонунлар ҳамда штатлар губернаторларига берилган кенг ваколатлар.

Бу нарса федерал ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши курашиш сиёсатида яққол намоён бўлди. Штатлар губернаторларига берилган сиёсий ва маъмурий ваколатлар айрим губернаторларни президент Трампнинг қарорларига бир неча марта қарши чиқишга ундади. Бу ҳол коронавирус пандемияси пайтида пайдо бўлгани каби, тартибсизликлар пайтида Трампнинг ҳукумат армиясини штатларга жойлаштиришга чақирган пайтида ҳам юз берди. Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо президентнинг штатдаги оммавий карантин тартиб-қоидаларини хавфсиз бўлмаган тарзда тугатиш тўғрисидаги барча буйруқларини бажаришдан бош тортди. Шунингдек, Виргиния штати губернатори Ральф Нортэм ҳам Мудофаа вазири Марк Эспернинг 3000дан 5000 нафаргача миллий гвардия кучларини пойтахт Вашингтонга юбориш талабига қарши чиқди.

Бундай сурункали ишлар федерация ичкарисида бирор кучли силкиниш юз бергудек бўлса, йирик исён кўтарилиши муқаррарлигидан огоҳ этмоқда. Айниқса, ҳозирда катта штатлар федерал ҳукуматдан ажралишга чақира бошлашди, Калифорния штатида бўлганидек, буни юқоридаги пунктларнинг бирида айтиб ўтдик.

7 – Парчаланиш омилларидан яна бири АҚШ ичкарисидаги аҳоли демографик таркибининг ҳамда динлар ва ирқларнинг турфа хиллигидир.

Америка Қўшма Штатлари тарихида турли даврларда бўлаётган ушбу портлашлар юрт ичкарисида иқтисодий ва сиёсий вазият бузилган тақдирда албатта йирик исёнлар юз беражагидан огоҳлантирмоқда. Бўлинишни талаб қилувчи ирқий штатлар сони ортишининг эҳтимоли бор. Бунга келиб чиқиши испан ирқига мансуб аҳоли яшовчи Калифорния каби штатлар мисол бўлади. Чунки иқтисодий сабаблар билан ҳамда одатлар, анъаналар ва фикрлар билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра, у ерда одамлар кўп марта федерациядан ажралишни талаб қилишган. Бу штатларнинг бўлиниш чақириқларига Трамп олиб бораётган тентак сиёсатлар ҳам қўшимча бўлмоқда, айниқса, штатлардаги ирқий жиҳатларни очиб ташловчи сиёсатлари. Устига-устак, бу штат аҳолисининг Трампга қарши эканликлари ва Демократлар партиясини қўллаб-қувватлашларини эътиборга олганда, 2020 йил сайлов кампанияси манзарасида рақобат ҳам ғоят шиддатли бўлмоқда.

АҚШга бўлиниш ва парчаланиш билан таҳдид солаётган нарсаларнинг асосийлари мана шулар. Дарҳақиқат, бу омиллар Америкадаги жамият танасини қуртдек ичидан кемириб, ниҳоят ташқарига ҳам сизиб чиқди. Масалан, молия ва бизнес муассасаларини йўқ қилиш, йирик бойларнинг АҚШ иқтисодиётини бошқарилишига чек қўйиш, Қўшма Штатлар қонунларида адолат ва тенгликнинг – айниқса, қора танлилар ва бошқа ирқларнинг тенглигининг – устун қўйилишига бўлган чақириқлар мана шу омилларни яққол кўрсатмоқда. Штатларнинг тўлиқ бўлинишига бўлган чақириқлар ҳам очиқ юзага чиқмоқда, масалан, Аляска, Калифорния, Техас, Жанубий Каролина ва Вермонт каби. 2017 йил «Рейтер» ахборот агентлиги ўтказган сўроқлардан америкаликларнинг тўртдан бири бўлиниш тарафдори экани маълум бўлди. «Рейтер»нинг ундан аввалги сўрови ҳам америкаликларнинг 23 фоизи ўз штатларининг АҚШдан ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлашларини ёки шуни хоҳлашларини кўрсатган.

Кимда-ким Америка жамиятдаги шахслар ўртасини ўзаро боғлаб турувчи алоқанинг заифлигига, штатлар ўртасини давлат қонуни орқали боғлаб турувчи алоқанинг мўртлигига, юрт иқтисодининг издан чиққанига, ирқлар турфа хиллигига ва ирқий назарнинг мабдаий назардан устунлигига назар ташласа, шунингдек, иккала йирик партиянинг ва ҳозирги президентнинг ирқий ажратиш сиёсатини олиб бориб, америкаликлар ўртасидаги бўлинишни катталаштираётганига, турли ижтимоий, сиёсий ва мабдаий иллатларнинг ғоят оғирлигига назар солса, ушбу федерациядаги бузилишнинг нақадар жиддийлигига ва кундан-кунга мураккаблашаётганига гувоҳ бўлади. Муқаррар оқибат Америка жамиятининг вайрон бўлишидан иборатлигига ва элликта штатни боғлаб турган алоқа риштасининг узилиб бораётганига амин бўлади.

Бу соҳада сиёсатчилар, иқтисодчилар ва муфаккирларнинг айни федерациянинг вайрон бўлишидан, худди Совет Иттифоқи парчалангандек парчаланишидан огоҳлантирувчи кўплаб сўзлари ва турли китоблари пайдо бўлди. Бу гаплардан бирини америкалик сиёсий таҳлилчи Кевин Зисий ўзининг «Америка империяси жон беряпти» сарлавҳали мақоласида айтди: «Биз унинг қулашини – агар у юз бергудек бўлса – бутун дунёга, шунингдек, Қўшма Штатлар аҳолисига мумкин қадар озроқ зарар келтиришга сабаб бўладиган қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак».

2003 йил америкалик ёзувчи Эммануэль Тодд «Империядан кейин» номли китоб нашр қилди. Тодд китобида АҚШ империяси қудратининг синаётгани ҳамда халқаро сиёсатда энг асосий ҳукмрон бўлиш хусусиятини йўқотаётгани тўғрисида сўз юритган.

2016 йил июлда ёзувчи ва кинорежиссёр Майкл Мур бир мақоласида бундай деди: «Трампнинг сайловда ғолиб чиққанлиги инсон ҳуқуқлари тарафдорларининг ҳамда камситиш ва ирқчиликка қарши турганларнинг умидларини пучга чиқарди. Аҳолиси сони жиҳатидан ҳам, АҚШ ғазнасини молиялаш жиҳатидан ҳам энг катта штат бўлган Калифорния 2015 йил августда «Яшасин Калифорния» номли қўмита тузиб, 2019 йил бошида референдум ўтказди ва бу референдум айни штатнинг федерал штатлардан қонунан ажрашга олиб борувчи узун йўлининг бошланиши бўлди».

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here