Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

312
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

(Тўртинчи қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Биз Америкадаги жамият танини қурт каби кемираётган ва федерал ҳукуматни бутунлай вайрон бўлиш билан таҳдид солаётган, ҳатто айни ҳукуматдаги кўплаб штатлар учун бўлиниш хавфини туғдираётган учинчи омил ҳақида сўз юритишни давом эттирамиз. Айнан шу омил мавжуд иқтисодий бузилишдир ҳамда миллий ишлаб чиқариш ҳажми билан даромад ва харажат ҳажми ўртасидаги, яъни, АҚШдаги давлат қарзи ҳажми билан бюджет ва савдо бюджети ўртасидаги катта жарликдир.

Иқтисодий емирилиш, яъни, расмий ташкилотлар чиқарган иқтисод, рақамлар ва статистика жиҳатидан қаралса, иқтисодий емирилиш Америкада ҳақиқатда юз бермоқда. Масалан, АҚШ молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йил учун давлат қарзининг ҳажми 22 триллион доллардан ошди. Шунингдек, давлат қарзи 17 триллион долларни ва ҳукумат идораларининг қарзлари 6 триллион долларни ташкил қилмоқда. АҚШ Конгресси маъмурияти 2019 йил чиқарган маълумотда айтилишича, йиллик бюджет камомади 897 миллиард долларни ташкил қилган ва бу 15.1 фоизга ошди демакдир. Жорий 2020 йилнинг иккинчи чорагида ялпи ички маҳсулот 41.9 фоизга камайди. Атланта Федерал резерв банки томонидан 2020 йилда эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, бюджет тақчиллиги бу йил тўрт миллиард долларга яқинлашди. Ишсизлик даражаси умумий аҳолининг 14.7 фоизини ташкил қилди. АҚШ Савдо вазирлигининг 2018 йилги статистик маълумотига кўра, АҚШ савдо балансидаги дефицит 621 миллиард долларга етди. БМТнинг қашшоқлик масаласи бўйича махсус маърузачиси Филип Альстон чиқарган статистик маълумотларга кўра, АҚШда 2019 йил учун қашшоқлик даражаси 41 миллионга етди. Яъни, тахминан 12.7 миллион шахс қашшоқликда, 18.5 миллион шахс ўта қашшоқликда яшайди.

Ушбу бузилиш ва емирилишни Америка бир неча сиёсатлар билан ҳал қилишга уриняпти: Хорижий сиёсат: баъзи жавобгарликларни хорижга юклаш. Бу ишни Америка валюта ҳукмронлиги сиёсатига амал қилган ҳолда, айниқса, ўзи жаҳон валюта тизимининг ҳукмрони бўлгани учун, доллар билан шантаж қилиш орқали амалга оширяпти. Бу сиёсатлардан яна бири, баъзи давлатлар ва ҳукуматларга босимлар қилиш. Яна бири, миллиардлаб доллар қийматида қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва уларни вақти-вақти билан бозорга киритиш. Яна бир сиёсат, ривожланаётган давлатларни, айниқса, нефть қазиб олувчи давлатларни шантаж қилиш ва ўзининг сиёсий нуфузи остидаги ҳудудларда зўравонлик билан қурол сотиш. Бу сиёсатларидан яна бири, дунёнинг турли минтақаларда таранг вазиятлар ва урушлар қўзғаш ҳамда сиёсий кризисни авж олдириш. Бундан ташқари, Американинг иқтисодий провокацион услублари ҳам борки, бу ўринда уларга киришмоқчи эмасмиз.

Бироқ бу нуқсонларни яшириш учун АҚШ федерал ҳукумати томонидан шунча ҳаракатлар қилинаётганига қарамай, улар вақти-вақти билан ошкор бўлиб қолмоқда, яширишнинг иложи бўлмаяпти. Юқорида айтганимиздек, коронавирус пандемияси АҚШ жамиятидаги кўп нарсаларни очиб ташлади. Уларнинг энг муҳими иқтисодий таназзулдир. Буни халқаро иқтисод бошдан кечираётган вазият янада мураккаблаштирмоқда. АҚШ иқтисодиётининг ёмон аҳволдалиги билан параллел равишда, коронавирус пандемияси глобал миқёсда бўлиб, бошқа давлатларсиз битта давлатга хос бўлмаяпти. Бу эса, пандемия туфайли глобал иқтисодий муҳит ёмонлашаётган бир пайтда, кризиснинг хорижга чиқиб кетишини қийинлаштирди ва фақат муайян ишларга чекланиб қолди.

Ҳа, коронавирус пандемияси 2020 йилда АҚШ иқтисодиётига қаттиқ таъсир қилди, ишлар тобора мураккаблашаётгани яққол намоён бўлди. Масалан, статистик маълумотлар коронавирус пандемияси пайтида АҚШ иқтисодиётига етган зарарлар ҳажмини кўрсатиб берди. Компаниялар фаолияти тўхтаб қолгани, ишсизлар сони ортгани, ички ва ташқи савдо ҳамда АҚШ миллий маҳсулоти қисқаргани туфайли федерал ҳукумат қийин аҳволда қолди.

Ушбу иқтисодий таназзул юрт бирлигига жиддий хавф солади. Айниқса, иш тўхташи туфайли ишсизлар сони ортиб бораётган, доллар билан қимматбаҳо қоғозлар кескин камайган, бинобарин, давлат қарзи янада ортиб, ҳар қандай қизил чизиқни босиб ўтиб кетаётган бир пайтда, федерал ҳукуматнинг вазиятни назорат қилиш имкониятини йўқ қилади.

Яна бир жиддий хавф шуки, камбағал штатларнинг юки айрим бой штатлар бўйнига тушаётганидан бой штатлар малолланиб, уларда норозилик кайфияти кўринмоқда. Бунга капиталистик мафкурадан келиб чиққан эгоистик манфаатпарастлик ва мабда асосида алоқа қилмаслик сабаб албатта. Шубҳасиз, бирин-кетин содир бўлаётган кризислар манзарасида АҚШ иқтисоди таназзулининг тўхтамаётганлиги унинг жамиятида бир қўзғолон юз бериши мумкинлигидан, Қўшма Штатлар орасида қўзғолон чиқиб, бўлиниш ва федерациядан бутунлай воз кечиш талаблари аланга олишидан огоҳлантирмоқда.

4 – АҚШдага федерациянинг парчалаётган омиллардан тўртинчиси, асосий икки партия ўртасидаги сиёсий кураш ҳамда ҳозирги президент Трампнинг айни сиёсий кризисларга қарши сиёсатлари, шунингдек, америкалик халқ орасида зиддият ва низо уруғининг авж олишидир. Хусусан, бу нарса бугунги сайловолди босқичда кўпроқ кўзга ташланмоқда:

Бу икки йирик партиялар ўртасида юзага келган кураш бугунги кунда, айниқса, 2020 йил сайловлари муҳитида жуда хавфли тусга кирди. Ҳатто бу кураш, хусусан 2016 йил сайловлари масаласи бўйича, хоинлик қилиш ва ажнабий доиралар билан тил бириктиришгача етиб борди. Президент Трампга келсак, унинг айниқса, қора танлиларга қарши, эмигрантлар ва Осиё юртларидан келган миллатларга нисбатан ирқчилик сиёсати сабабли Америка халқининг йирик қатлами орасида кескин норозилик келиб чиқди.

Шубҳасиз, америкалик халқ бошдан кечираётган бундай тузилма характери ҳар қачон бир портлаш юз бериши мумкинлигидан дарак бермоқда. Айниқса, Америка ташкил топганидан бери унинг тарихи бу каби қўзғолонларга бой. Ҳақиқатда ҳам, маълум миллатлар яшовчи баъзи Штатларда бўлиниш талаблари бошланиб кетди. Бунга бир томондан Трампнинг болаларча ва аҳмоқона сиёсатлари сабаб бўлаётган бўлса, иккинчи томондан, иқтисодий таназзул баҳона бўлмоқда. Бундай воқелик, айниқса, келаси сайловлар манзарасида ҳамда унда Тармп ғалаба қозонадиган бўлса, келажакда тобора мурккаблашаверади.

5 – АҚШдага федерациянинг парчалаётган омиллардан яна бири, синфий офат ва иқтисодий зўравонликнинг бутун Америка жамиятини қамраб олаётганлигидир. Хусусан, бойликлар, бозорлар ва йирик иқтисодий институтлар устидан фақат бир фоиз синфнинг ҳукмронлик қилаётганидир.

(Давоми бор)

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here