Қачонгача кризислардан бошингиз чиқмай яшайсиз, ахир уларнинг келиб чиқишига сизнинг умуман алоқангиз йўқ-ку?!

466
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Ливан аҳли

Қачонгача кризислардан бошингиз чиқмай яшайсиз, ахир уларнинг келиб чиқишига сизнинг умуман алоқангиз йўқ-ку?!

Ливандаги партиялар ва расмий доиралар Эроннинг Ливандаги Ҳизбини қуролсизлантириш чақириқларини бошлаб юборишди. Бу эса, кўча намойишларини нотўғри йўналишга йўллади ва намойишларга мазҳабпарастлик низоси аралашди… унда айрим жоҳил кимсалар Оиша онамиз Gни ҳақоратлади…

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти айни вазият юзасидан матбуот баёноти чиқариб, унда бу каби фитна ва низолар эски янги кризис эканини, томонлар шу орқали юртни ўзларининг хом хаёлларига мос шаклга киритишга уринишаётганини таъкидлади. Шунингдек, бу бир масхарабозлик саҳнаси бўлиб, асли масхарабоз бўлган давлатда ниҳоясига етиб-тугашлиги, аммо тугаса-да, унинг ёмон хотираси одамларда сақланиб қолиши ҳам урғуланди. Бунга қўшимча, бирин-кетин келаётган ҳукуматларнинг тентакларча олиб бораётган сиёсатлари сабабли юрт очарчилик томон кетаётгани, алалоқибат, Ливан юз миллиардлик қарз ботқоғида инграётгани таъкидланди. Варақада кенг жамоатчиликка бундай мурожаат қилинди:

«Сизлар кўриб эшитиб турган бу ишлар бўрттириб кўрсатилаётган бир кўпикдан бошқа нарса эмас. Биринчидан, Ливан ва унинг партиялари ўтириб олиб, Американинг Эрон билан очиқ келишувга эришиб олишини кутишяпти. Аммо аслида Америка билан унинг таъсири доирасида ҳаракат қилувчи Эрон ўртасида келишув биттадир. Иккинчидан, Ливандаги бу заиф режим ўз аҳолисига ҳеч қандай манфаат келтирмайди. Чунки у мазҳабпарастликдан бўлиниб кетган».

Варақада ливанлик мусулмонларга «Қачонгача кризислардан бошингиз чиқмай яшайсиз, ахир уларнинг келиб чиқишига сизнинг умуман алоқангиз йўқ-ку?! дея савол ташланди. Сўнг варақа сўнгида қуйидагилар таъкидланди:

«Ливан муаммосининг ечими фақат битта: бутун Уммат билан, айниқса, Шом юрти аҳли билан бирга ўзгариш ҳаракати карвонига етиб олиш. Ана шунда новда илдизга қайта туташади ва мусулмонлар давлатида, Ислом ва унинг аҳли ҳокимиятида яшнаган мева қилади. Ушбу давлат соясидан мусулмону ғайримусулмон дохил фуқаро Ислом шариати адолатидан баҳраманд бўлади, худди илгари мустамлакачи кофир Ғарб келишидан олдин узоқ йиллаб баҳраманд бўлаги каби.

Роя газетасининг 2020 йил 17 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here