Иордания режимининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнати бобосидан олган меросидир

468
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режимининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнати бобосидан олган меросидир

Ал-Жазира нет веб-сайтида (ҳижрий 1441 йил 11 шаввол, милодий 2020 йил 2 июн сешанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Иордания адлиясидаги манбага кўра, босиб олинган Ғарбий Соҳилда «Исроил» кучларига қарши худкушлик амалиётлари режалаштирилиши ортидан, Иордания Давлат хавфсизлик маҳкамаси яқинда беш иорданиялик устидан суд бошлади.

Манбанинг изоҳлашича, ушбу маҳбусларга нисбатан қатор айбловлар қўйилган, масалан: «Портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда террористик ҳаракатлар хавфини туғдириш», «Ноқонуний йўлда фойдаланиш мақсадида хакерлик материалларини тайёрлаш», «Қуролли гуруҳларга қўшилиши учун одам тайёрлаш» каби.

Айблов хулосасига кўра, айбланувчилардан бири 2007 йилда Ғарбий Соҳилга бориб, Ғазода портловчи камзул, портловчи мослама, детонатор ва бошқалар ишлаб чиқариш бўйича машғулотлардан ўтган, сўнг 2010 йилда Иорданияга қайтиб келган.

Яна хулосада айтилишича, ушбу айбланувчи 2017 йил қолган тўрт айбланувчини тайёрлаган, сўнг бешовлон «биргаликда Ғарбий Соҳилга киришни, у ерда поездлар, автобусларга портловчи моддалар ўрнатишни ҳамда «Исроил» кучларига қарши портловчи камзуллардан фойдаланишни режалаштирган».

Роя газетаси шарҳи:

Иордания, деган бу кичик давлат Британия режими ва қироллари томонидан ташкил этилган. Ўшандан буён Иордания ҳукмдорлари малайлик қилиб, ғоят маккорлик ва разиллик билан бутун Ислом Умматига, хусусан, Фаластин ва унинг аҳлига хиёнат қилиб келишади. Ушбу муборак Фаластин заминининг 1948 йил яҳудий жиноятчи қўшинга қўш-қўллаб топширишда Иордания ҳукмдорлари биринчи сафда туришган. Улар 1967 йил қолган ерларни топшириш билан ўз хиёнатларини тўлдиришди. Кейин 1994 йил Араба водийсида Иордания-Исроил шартномасини имзолаш билан хиёнатларига яна хиёнат қўшишди. Ҳақиқатдан ҳам, Иордания давлати пайдо бўлган кундан бошлаб, босқинчи яҳудий вужуди хавфсизлигини Шарқ томондан қўриқлаб келди ва ҳатто бу вужуднинг энг муҳим иттифоқчисига айланди.

Ислом Уммати ҳукмдорлардан жуда оғир мусибатлар кўрмоқда. Яҳудий вужудининг пайдо бўлиши ва қолиши фақат шу ҳукмдорлар саъй-ҳаракати билан бўлди. Шу боис, уларни қулатиш учун ҳамда бутун Фаластинни озод этиш сари исломий армияларни сафарбар қилувчи Халифалик бошқарувини барпо этиш учун Умматимиз орасидаги ҳар бир холис мусулмон жиддий ҳаракат қилмоғи даркор. Акс ҳолда, яҳудийлар муборак Фаластин заминини истаганларича кезиб, уни ўз томорқаларига айлантириб олишдан, мусулмон юртларидаги, айниқса, Иордания ва Мисрдаги ҳукмдорлар уларни ҳимоя қилишдан асло тўхташмайди.

Роя газетасининг 2020 йил 17 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here