Дардни келтириб чиқарган Халқаро Валюта Фондидир уни фақат Ислом аҳкомларигина муолажа қила олади!

770
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис бош вазирига: дардни келтириб чиқарган Халқаро Валюта Фондидир уни фақат Ислом аҳкомларигина муолажа қила олади!

«Садо нет» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 13 ражаб, милодий 2020 йил 8 март якшанба куни) нашр қилган мақолада бундай дейилади:

«Бош вазир Илёс Фахфох, ишчилар маоши ва юртнинг молиявий мажбуриятларини ҳисобга олганда ҳукуматнинг Халқаро Валюта Фонди билан муомала қилишдан бошқа чораси йўқлигини билдирди».

Роя газетаси шарҳи:

Иқтисодий судхўрлик ёрдамларини олиш, қақшатқич солиқлар жорий қилиш ҳамда юрт ва фуқарони халқаро талончи ташкилотларга топшириб қўйиш каби сиёсатларни зўрлаб татбиқ қилиш зудлик билан тўхтатиб, воз кечилмаса бўлмайдиган жиноятдир. Чунки бу жиноятни қилганларга Аллоҳ ва Росули уруш қилади ҳамда улар у дунёю бу дунё зиён кўришади. Аллоҳ Таоло бундай деган:

قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَلَا ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ

«Айтинг – албатта зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилгувчи кимсалардир. Огоҳ бўлингизким, ана шугина очиқ зиёнкорликдир» [Зумар 15]

Қарздорлик кризисини ечиш учун, биринчи навбатда, унинг судхўрлик ҳисобланган фоизларини тўламаслик лозим. Қарзнинг танини эса, ҳокимиятдаги кредит олиш ишига шерик бўлган ва ажнабий давлатлар қўйнига кирган кимсалар аввалги ҳукумат ўғирлаган моллардан тўлашади. Шундан сўнг кредит олиш сиёсати буткул тўхтатилади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, саноат ва экспорт соҳасида оқилона сиёсат олиб борилиб, юртнинг табиий бойликларидан тўғри фойдаланилади. Кейин давлат ишлатадиган ёки ижарага берадиган ерлардан келадиган фойдалар ҳамда капиталистик тузум татбиқ этилиши оқибатида тўхтаб қолган рикознинг бешдан бири ва закот моллари йиғилади ва закот моллари Қуръони Каримда зикр қилинган саккиз ўринга сарфланади. Бундан ташқари, Британия томонидан ўғирланган газ ва нефт конлари қайтариб олинади. Масалан, бу мустамлакачи давлат Тунис эҳтиёжларининг 60 %ини қопловчи Миксар газ конини ўзлаштириб олган бўлиб, ҳукумат ўз еридаги ушбу газни ундан қаттиқ валютага сотиб олмоқда! Шу билан бирга, одамларни алдашни бас қилинади ва миллийлаштириш, деган дастак билан омма мулкидан уларни маҳрум этувчи сохта ислоҳот ечимларидан воз кечилади.

Бу ва бошқа кўплаб аҳкомлар Ислом ҳокимияти йўқлиги учун бекор қилинган. Ҳокимиятдагилар давлат ресурсларини мобилизация қилиш (ресурсларни марказлаштириб фойдали ўринларга жалб қилиш) ҳақида ҳам гапиришяпти! Ҳолбуки, давлат ва унинг ҳамма ташкилотлари мана шу ресурсларнинг ўғирланишида роль ўйнаб келди ҳамда ҳукмдорлар айни қасддан қилинган ўғирликнинг ёлғон гувоҳларига айланишди.

Шунга биноан, бизнинг иқтисодий муаммоларимизни адолатли, тўғри йўлдан борувчи давлатгина ҳал қилади. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидир.

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here