Халифаликнинг қулатилганига 99 йил бўлди, 100 йил бўлмасидан олдин мусулмонлар уни барпо этадиларми?!

455
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифаликнинг қулатилганига 99 йил бўлди, 100 йил бўлмасидан олдин мусулмонлар уни барпо этадиларми?!

Ражаб ойи кириб, Халифалик давлати ағдарилганига тўқсон тўққиз йил тўлиши муносабати билан, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими баёнот чиқарди. Марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Салоҳиддин Азоза матбуот баёнотида «Халифалик қулатилганига юз йил бўлмасидан олдин Уммат уни барпо этадими?!», деган саволни илгари сурди. У яна шундай қўшимча қилди:

«Халифалик номи одамлар орасида, доираларда, дастур ва мақолаларда такрорланмоқда. Чунки Халифалик Мусулмонлар орасида афкори оммага айланди ва уларнинг ҳаммаси Халифалик қандай қайта барпо бўлишини билмаяптилар». Матбуот бўлими раиси қуйидагиларга эътиборни тортди:

«Ислом Умматининг улуғворлиги учта энг муҳим омилга боғлиқ. Булар: Уммат, мабда, давлат. Ушбу омилларга қарайдиган бўлсак: бугун Уммат бор, ғайрат ва шижоатга тўла. Мабда ҳам бор, Исломни қизғанадиган инсонлар, асосан, Ҳизб ут-Таҳрир ушбу мабдани муфассал англади, татбиқ қилишни обдан ўрганиб чиқди… У Халифалик давлатини қайта барпо этишга ҳозирланиб, ушбу давлат учун исломий шариат манбаларидан олинган шаръий сиёсий низомни тайёрлади. Энди, учинчи омил бўлган давлатга келсак, давлат қудратдир. Чунки давлат тарқоқ халқлар энергиясини жамлаб, уларни бир муштга айлантиради, ўзининг сочилиб кетган потенциялларини тартиблаштириб, улардан самарали қудрат сифатида фойдаланади.

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here