بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Афғонистондаги уруш келишувлар имзолашнинг ўзи билан тугамайди
Маёдин фазовий телеканали веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 8 ражаб, милодий 2020 йил 3 март сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«АҚШ президенти Дональд Трамп Толибон ҳаракатининг машҳур раҳбарларидан бири бош музокарачиси мулло Абдулғани Биродар билан илк бор телефон орқали суҳбат ўтказди. Трамп ҳаракат раҳбарларидан бири билан «жуда яхши» суҳбат ўтказганини айтди.
Толибон ҳаракатининг айтишича, Трамп мулло Биродарга «афғонлараро мулоқотдаги тўсиқларни бартараф этиш учун яқинда Қобулга АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг бориши»ни айтган.
Трамп телефон субати чоғида Биродарга «Афғонистондан хорижий кучларнинг чиқиб кетиши ҳамманинг манфаати» эканини айтди, дея таъкидланади Толибон баёнотида.
Ўз навбатида, мулло Биродар ҳам Трампга «агар Қўшма Штатлар келишувга риоя қилса, Вашингтон билан муносабатлар албатта ижобий бўлажаги»ни маълум қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Америка Афғонистонда Толибон ҳаракатидан ҳарбий мағлубиятга учраганидан сўнг, сиёсий жиҳатдан ғалаба қозонди. У келажакда келишув шартларига риоя қилишини ёлғондан даъво қилаверади. Ваҳоланки, тинчлик келишуви имзолангандан атиги бир неча кун ўтибоқ 4 март куни шартларни бузиб бўлган. Ушбу баёнотлар Толибон сафида кенг доирада тартибсизликлар ва ишончсизликлар келтириб чиқариши ҳам мумкин. Бу билан эса, Толибон раҳбарияти бундай бошбошдоқлик вазиятида айни масалаларни осонликча ҳал этолмайди. Ушбу нопок ўйиннинг яна бир жиҳати – афғон кучларига қарши жанг давом этар экан, Толибон босқинчи Америка кучлари билан ўт очишни тўхтатди. Шубҳасиз, бу Толибон ҳаракатининг афғон аҳли олдидаги обрўсига кескин путур етказади. Чунки бу ҳаракатнинг келишув шартларига имзо чекишининг ўзи, унинг жиҳоддан воз кечганини ва халқаро ақидавий жиҳатдан жиҳодчи жамоаларга мансублигидан тонганини, АҚШ етакчилик қилаётган халқаро тизим остидаги миллатчи давлат низоми тузоғига илинганини яна бир бор тасдиқлади.
Афғонистоннинг мужоҳид мусулмон халқи бундай америкача ифлос ўйиннинг турли қирраларини англаб етмоқлари ва бундай хавфли масхарабозликни тўхтатиш учун афғон сиёсатчиларига, нуфузли раҳбарларга, Толибонга босим ўтказмоқлари шарт. Келишувларга имзо чекишнинг ўзи билан Афғонистон уруши тўхтамайди. Чунки бу Афғонистоннинг ички муаммоси эмас. Йўқ, бу ҳам минтақавий, ҳам глобал муаммо бўлиб, уни фақат бир йўл билан ечилади, холос. У ҳам бўлса, мусулмонларнинг битта соябон остида бирлашиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлидир.
Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан