Судан қўзғолонининг ўғирланишини қандай олдини оламиз?!

672
0

Судан қўзғолонининг ўғирланишини қандай олдини оламиз?!

Устоз Абдуллоҳ Абдурроҳман Тандилий

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти мажлиси аъзоси

2018 йил декабр ойи ўрталарида Суданнинг Синнор, Диндир, Хартум, Атбара, Донгола, Қазориф, Порт-Судан, Вад-Маданий каби шаҳарларида «Инқоз» ҳукуматига қарши оммавий намойишлар бошланди. Судандаги аҳволни шу даражага туширган ҳукмрон режимга қарши бундай қўзғолон бошланиши табиий, албатта. Бунинг бошқа сабаби йўқ, чунки одамлар нон ва ёқилғи маҳсулотлари сотиб олиш учун соатлаб навбат кутишмоқда… Банклар одамларга маблағларини бермаяпти, одамлар Банк тизими бўйича муомала қилишга мажбурланяпти, товарлар билан тўлган бозорларга ўт кетиши шубҳа уйғотмоқда… Бунга қадар нарх-наволар осмонга чиқиб кетди… Қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш каби секторларда турли хил солиқлар солинди… Шуларнинг оқибатида, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари муваффақиятсизликка учраб, мазкур секторларда ишсизлик юзага келди… Минглаб завод-фабрикалар ёпилиб кетди, савдо фаолияти касодга учради… Хизмат кўрсатиш соҳасига келсак, масалан, етмишинчи йиллар охирларида Қуддуси Шарифга авиачипталар нархи эллик жунайҳ бўлган бўлса, бугунги кризисгача ва ундан кейин бу нарх ўнлаб миллионга етди!

Инқоз ҳукумати маълум қонунларни ўз режимига ҳамда мана шундай қилмишларига қонунийлик тусини берадиган шаклда ишлаб чиққан. Аммо бу борада 1989 йилда ҳокимият тепасига келганда кўтариб чиққан шиорларига зид йўл тутмоқда. Дарвоқе, ўша пайтдаги шиорлари «Дунё учун эмас, ливо учун ҳаракат қиламиз» (Росулуллоҳнинг ливоларини назарда тутишган), «Аллоҳдан ўзгага тиз чўкмаймиз», «Америка ва Россия азобга яқин қолишди» каби эди. Бироқ ҳукумат Исломни ўзига асос қилиб олмади, аксинча, капитализмни жирканч ва энг жирканч суратда татбиқ қилди… жирканчлилиги ўзи ишлаб чиққан қонунни ўзи оёқ ости қилди… энг жирканчлилиги эса, динни бошқарувдан ажратгани бўлди.

Америка Судан давлати сиёсатига ўзининг Халқаро Валюта Фонди каби муассасалари орқали аралашди. Халқаро Валюта Фонди ҳатто молия вазирлигидан ўзига маслаҳат бьюроси, деб аталган бўлим ҳам очиб олган. Американинг бу аралашуви ҳукм чиқариш Аллоҳга эмас, бандасига бериладиган демократик қолипдаги қонунчилик асосида қонунийлаштирилди. Уни давлат раёсати ўзининг вазирлар мажлиси орқали қабул қилиб, кучга киритилиши учун парламент (миллий кенгаш)га тақдим қилди. Натижада, бу нарсалар армия кучи ва қонуннинг қаттиққўллиги ёрдамида одамларга мажбуран ўтказилмоқда… Бу шундай бир жирканч нарсаки, Америка шу нарсалар орқали Судан аҳлини танг аҳволга гирифтор қилмоқда. Бунга солиқларни ошириш, асосий товарлардан қўллаб-қувватловни олиб ташлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида ҳукумат харажатларини камайтириш, маҳаллий валюта баҳосини пасайтириш ва хусусийлаштириш…ни мисол қилса бўлади.

Ҳукуматнинг қонунбузарлигига келсак, буни улкан монополияда кўриш мумкин. Зотан, динни ҳаётдан ажратган капиталистик тузумнинг негизи монополиядан иборат. Дарҳақиқат, бу тузум ҳаётни шу даражада даҳшатли ҳолга олиб келдики, бойликни тақсимлашда шу тузум тарафдорларидан бўлган муайян синфга барча бойлик захираларини бериб қўйди. Масалан, хориждан импорт қилинувчи шакар, цемент, темир, ун каби. Аслида, биргина буғдой ёки шакарни Судандек бир юртда хориждан импорт қилишга бирор бир сабаб йўқ. Дори-дармонлар, минераллар ва кўплаб хизмат кўрсатишларни монополия қилиш ҳам шундай. Яъни, бу билан бир сиқим синф барча мол-мулкни ўз қўлига ғарам қилиб олишди, ўз навбатида, бу мазкур тўртта иқтисодий сектордан қувилган ёки асли ишсиз бўлган ёхуд ишга яроқсиз бўлган шахсларнинг қашшоқлашишига олиб келди. Инқоз ҳукуматининг ўзи чиқарган қонунини ўзи оёқ ости қилишларидан яна бири, валютани ҳеч бир асос билан қоплаб олмасдан чоп этишидир. Унинг ўзи пул заводига келиб олиб, йирик миқдорда пул чиқарди, бу эса, Судан жунайҳининг сотиб олиш қувватини парчалаб ташлади, жунайҳнинг қиймати ҳам АҚШ доллари, ҳам бошқа валюталарга нисбатан тушиб кетди. Бу билан ҳукумат 2017 йил бюджетида қайд этилган қонунни бузди. Унда жунайҳнинг ўша пайтдаги мавжуд сериясидан 18 %га қадар чоп этиш мумкинлиги айтилган. Бироқ ҳукумат 57 % чоп этди, бу эса муқаррар равишда нарх-навони осмонга сакратиб юборди, бунга солиқлар, божхона тўловлари ва монополия қўшимча бўлди!

Мустамлакачилар роли шу билан тугагани йўқ, балки федерализм, деган нарса келди. Федерализм бирликни бузиб, ашаддий тарафкашликни пайдо қилади. Бундан ташқари, унинг чиқимлари ҳам жуда катта, харажатни озайтиришнинг имкони йўқ. Чунки федерализм бир «вагон» вазирларни олиб келади. Масалан, қатор губернаторлар ва бир неча вазирлар бошқариб келган кечаги Судан бугун ўн саккизта вилоятга бўлиниб кетган… Ҳар бир вилоятнинг автоном ҳукумати бор, бу ҳукуматларнинг алоҳида қонунчилик кенгаши, вазирлари, вилоят ва шаҳар раҳбарлари борки, буларнинг барчаси миллиардлаган суммада шахсий ҳисобларига эга. Судан жанубининг бўлингани эса, дард устига чипқон бўлди. Ўшанда бу бўлиниш АҚШ маъмурияти томонидан ғалаба байрами сифатида нишонланди. Ҳатто Умар Баширнинг ўзи Россия президенти қонхўр Путин билан учрашуви чоғида жанубни бўлган Америка эканини дунёга эълон қилганди.

Айнан шу бўлиниш сабабли юртнинг 2011 йилдан бери хонавайронликдан боши чиқмай қолди. Ваҳоланки, Америка Инқоз жамоасига агар унинг талабларини бажарса, ҳатто осмондаги юлдузларни ҳам олиб беришни ваъда қилган эди. Американинг қатор талабларидан яқиндагиси Миллий Диалог бўлди. Миллик Конгресс, Ҳизбул Уммат, Асл Федераллик, Халқ Конгресси, Ислоҳ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигидаги бу Диалогдан мақсад, Суданни тўла илмонийлаштириш ва АҚШнинг янги лойиҳасини тамомлашдан иборат. Зеро, бу лойиҳада барча исломий шиорларни бекор қилишга ҳамда Ислом ҳиди келувчи ёки номи эшитилувчи ҳар бир қонунни (бузилган қонун бўлса ҳам) йўқ қилишга чақирилади, масалан никоҳ ва мерос қонунлари каби.

Мустамлакачилик Суданда ҳамон давом этаётганидан ғафлатда қолмаслик керак. Чунки мустамлакачилик фикрлари кўпчилик томонидан кўтариб юрилиши ва малайлар томонидан татбиқ этилиши ҳамда мустамлакачи давлатлар томонидан ҳимоя қилиниши ҳануз давом этмоқда. Шунинг учун бу қўзғолоннинг келиб чиқишига Америка сиёсати сабаб бўлган бўлса, Уммат фарзандларининг мол ва жонлари қурбон бўлганидан кейин бу қўзғолонни бостирадиган ҳам унинг ўзи бўлади.

Ҳукумат баёнотлари қимматчилик ва оғир турмуш тарзининг давом этиши, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан янада узоқлашиш, ёнилғи маҳсулотларидан қўллаб-қувватлов олиб ташланиши ҳамда 2019 йил бошидан валюта чоп этиш янада жадаллашишидан огоҳлантирмоқда. Бироқ биз мусулмонлармиз, демак, бундай оғир турмуш тарзига сабаб бўлган нарсани йўқ қилиш бизнинг зиммамизда! Бунинг учун Аллоҳнинг ўрнига қонун чиқаришга чақирувчи демократик сиёсатни ҳам, ғайриилоҳий бошқарув билан ҳукм қилинадиган ҳарбий сиёсатни ҳам рад этмоғимиз даркор. Ўзгартириш Исломни татбиқ қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун бўлмоғи ҳамда қўзғолон, мустамлакачиларнинг иқтисод, бошқарув, ижтимо, адлия, ташқи сиёсат ва бошқа соҳалардаги нуфузларини, фикр ва тузумларини илдизи билан қўпориб ташлашга қаратилмоғи лозим. Ана шундагина ўзгартириш ҳақиқий бўлади, ана шундагина буюк Ислом аҳкомларидан фойдалана оламиз.

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 215-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here