Уларнинг муборак заминни озод этиш учун армияларни ҳаракатга келтириш тўғрисидаги гап-сўзлари алдовдан бошқа нарса эмас

1082
0

Уларнинг муборак заминни озод этиш учун армияларни ҳаракатга келтириш тўғрисидаги гап-сўзлари алдовдан бошқа нарса эмас

«Ҳадас» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 25 робиус-соний, милодий 2019 йил 1 январ сешанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Эрон Ички хавфсизлик кучлари қўмондони генерал Ҳусайн Аштарий Теҳронда Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашувда Аштарий Эрон кучлари катта қудрат ва имкониятларга эга эканини таъкидлар экан, Фаластин қаршилик жабҳасининг ички хавфсизлик кучларини машқдан ўтказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.

У «Имом Хоменеи Фаластин қаршилик ҳаракатини доим қўллаб-қувватлайди, биз ҳам унинг йўлидан юриб, ҳар қандай зарур ёрдамлар тақдим этиш учун доим Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаймиз», деди.

Ўз навбатида, Фаластин «Исломий жиҳод» ҳаракати бош котиби ҳам Эроннинг – минтақадаги баъзи давлатлардан фарқли ўлароқ – қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашини олқишлади. У Эрон Ички хавфсизлик қўмондонининг қўллаб-қувватловини мақтар экан, унинг кучларининг қудрат ва имкониятлари қаршилик фронти ҳаракатига албатта ёрдам беришини билдирди.

Роя газетаси шарҳи:

Эрон режимининг одати шу. Иш муборак Фаластин масаласига тааллуқли бўлса, бас, қуруқ шиорлар кўтариб чиқиш ва босқинчи яҳудийларга ёлғон таҳдидлар қилишни яхши билади, қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тўғрисида ноғора қоқади. Ваҳоланки, унинг қўлида Фаластинни бир кунда озод қилишга қодир мукаммал ҳарбий қудрати бор. Бироқ иш хўжайини Америкага хизмат қилишга ҳамда унинг Шом, Ироқ, Яман ва Афғонистондаги манфаатларини мустаҳкамлашга тааллуқли бўлса, дарҳол аскарларини, жангариларини сафарбар қилади… У тоифачилик шиорларини ҳамда «қаршилик меҳвари» (асосий қаршилик кўрсатувчи кучлар) дея номланган ёлғонни ишга солиб, мусулмонлар қонини тўкади, қирғинларни содир этиб, уларни ўз юртларидан чиқариб, муҳожирларга айлантиради.

Жинояткор Эрон режими муборак Фаластин заминини озод этишга қодир бўла туриб, у ердаги жангчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаши кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг ҳаммаси саробга ишониш билан алданишда давом этмоқдалар. Эрон режимининг бу ишлари Аллоҳ Азза ва Жаллага хиёнатдир. Чунки Аллоҳ мусулмонлар юртларидан ҳатто бир қарич ери босиб олинса ҳам, зудлик билан армияларни ҳаракатга келтиришга буюрган. Бугун яҳудийлар – бир қаричи у ёқда турсин – ўнлаб йиллардан бери бутун Фаластин заминини босиб олиб келишмоқда. Улар ушбу заминнинг покиза тупроғини топташмоқда. Бундан ташқари, Эрон режими ушбу замин ва унинг аҳлини яхши кўргани учун «қўллаб-қувватлов», деган нарсани гапирмаяпти… Чунки бу каби режимлар мусулмонларга нисбатан на аҳдга ва на бурчга боқишади. Фаластинни озод этиш ва у ердаги қаршилик ҳаракатларига ёрдам бериш унинг ташвиши эмас. У айтаётган «қўллаб-қувватлов» заҳриқотилдир. Чунки бу режимнинг қўллаб-қувватлови заҳарли, чунки у шу орқали фаластинлик халқдан фойдаланиш ва жангчи гуруҳларни ўз назорати остига олиш билан мустамлакачи кофир Ғарбнинг режа ва лойиҳаларини амалга оширади.

Фаластиндаги жангчи гуруҳлар, қўллари мусулмонлар қонига ботган Эрон режимига таянмасликлари, уни мақтамасликлари ва ёлғон қўллаб-қувватловига ишонмасликлари керак… Агар уларнинг адаштирувларига ёрдам берсалар, Фаластин масаласини йўқ қилинишига ва йирик давлатлар режаларининг амалга ошишига, энг аввало, босқинчи яҳудийларнинг Фаластинда мустаҳкамланишига ҳисса қўшган  бўладилар. Росулуллоҳ Aнинг

«الْمُؤْمِنُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ، وَيَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ، وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ»

«Мўминларнинг қони (қасос ва дияда) баробардир. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир, уларнинг энг узоқдагисига ҳам ўлжа берилади. Улар душманга қарши бир муштдирлар», деган сўзларини эсласинлар. Демак, Аллоҳ қонларини битта қилган экан, уларни Сайкс-Пико чегаралари бошқа-бошқа қила олмайди. Чунки Сурия аҳлининг душмани Фаластин аҳлининг ҳам душманидир, Фаластин аҳлининг душмани Ироқ аҳлининг ҳам душманидир ва ҳоказо…

Сўзимиз ниҳоясида Аллоҳ учун қуйидагича насиҳат қиламиз: нафақат Фаластин гуруҳлари зиммасида, балки ўз динини қизғанувчи ва муборак заминига ҳарис бўлган ҳар бир мусулмон зиммасида анави жинояткор режимларни фош этмоқ, уларнинг қўллаб-қувватлаши заҳарли эканини очиб ташламоқ, уларни ағдариб ташлашни Уммати Ислом армияларидан талаб қилмоқ, уларни зудлик билан ҳаракатга келиб, Фаластин аҳлини жинояткор яҳудийлардан қутқаришга чақирмоқ вазифаси турибди.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here