Жээнбеков Эрдогон билан учрашди

0
485

Жээнбеков Эрдогон билан учрашди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Эрдогон билан учрашди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар қилди.

 Хабарда айтилишича, учрашувда икки давлат раҳбарлари Қирғизистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги мажлис натижаларини муҳокама қилишган. Шунингдек, улар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.

 Жээнбеков 29-октябрда Туркияга ушбу мамлакат ташкил этилганининг 95 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун борган. Бундат ташқари у Истанбулдаги янги аэропорт очилишида ҳам қатнашди.

NO COMMENTS