Суриядаги вазият АҚШ бошчилигидаги куфр давлатларини яна бошини қотирмоқда
Идлиб аҳолиси Халифалик давлатини тиклаш ва шаръий аҳкомлар ижро қилинишини талаб қилиб, “Сурия инқилобни сақлаб қолиш ва Умматнинг юксалиши” номли намойиш ўтказди. Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида ташкил қилинган намойишда кутилганидан ортиқча даражада халқ иштирок этди. Инсонлар диққат билан тинглаган матбуот баёнотидан сўнг Сурия инқилобни сақлаб қолиш ва Халифаликни тиклашга чақириқлар янгради.
Мухолифатнинг қўлидаги сўнгги ер ҳисобланган Идлиб шаҳри дастлабки кунларидан буён инқилобни кучли қўллаб-қувватлаб келган шаҳар ҳисобланади. Шунинг учун Идлиб шаҳри босқинчи Россия ва қотил Асад томонидан аёвсиз бомбаланган ҳудудлардан бирига айланди. Бироқ у ердаги барча оғир вазиятларга қарамай, Идлиб мусулмонлари, Ҳизб ут-Таҳрир раҳбарлигида Исломга боғлиқликларини ва Халифалик давлатини тиклаб, Шаръий қонунлар асосида ҳаёт кечиришни талаб қилишдан асло тўхтамаяпти.
Шунингдек, Ҳизб-ут-Таҳрир кўплаб мамлакатларда, шу жумладан Сурияда ҳам “28 Ражаб” кампанияси доирасида бир қанча тадбирлар ташкил этди. Мазкур табдирларда умматга Халифаликни эслатиш ва “Пайғамбарлик минжожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиб, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун сиёсий ишлар амалга оширилди.
Айни пайтда Сурияда жиҳодий ҳаракат олиб бораётган “Ҳайъати Таҳрируш Шом” ва “Аҳроруш Шом”, “Нуриддин Зангий” ва “Суқуруш Шом” гуруҳлари ўртасида юз берган ўзаро тўқнашувлар тўхтатилиб, Куфрга қарши уруш бошланганлиги хабар қилинмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида Сурия халқи улардан бу биродаркушлик урушларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда Аллоҳнинг олдида қаттиқ азобда қолишидан огоҳлантириб келаётган эди.