Каталониядаги сиёсий беқарорликлар!

557
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Каталониядаги сиёсий беқарорликлар!

Савол: Би-Би-Си радиоси 2017 йил 19 октябр куни Испания бош вазири Мариано Рахой идорасига таяниб билдиришича, Ҳукумат конституциянинг Каталония устидан марказий ҳукумат ҳукмронлик қилишига рухсат берган 155 бандини ишга солиш учун йиғин ўтказади… Олдинроқ Каталония президенти Карлес Пучдемон Испания ҳукуматига агар Мадрид босим беришда давом этаверса ва сўзлашувдан бош тортса мамлакат парламенти Испаниядан чиқиш ҳақидаги референдумни тасдиқлайди, деб таҳдид қилган эди. Каталония президенти 2017 йил 1 октябрда мамлакат парламентида Каталониянинг Испаниядан мустақил бўлгани ҳақида эълон қилди, лекин бу борада сўзлашувга тайёрлигини билдирди… Нима учун Испания давлати қироли, ҳукумати ва конституцион суди бу ишга қаршилик қилишига қарамай, Каталония бу референдумни ўтказди? Бу ишга нисбатан халқаро муносабат қандай? Каталониянинг ўз мустақиллигини ижро қилиш имконияти қандай даражада? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: Тасаввур аниқ, тўғри жавоб равшан бўлиши учун Каталония воқеси, унинг бўлиниб чиқиш борасидаги олдинги ҳаракатлари ва охирги референдум ҳақида айтиб ўтамиз… Шундан сўнг бу ҳақидаги халқаро позиция… ва бу референдумнинг амалга ошиш имконияти ҳақида гапирамиз.

Биринчи: Каталониянинг тарихий ва географик воқеси:

Каталония Испаниянинг шимолий шарқида жойлашган бўлиб, майдони 32.1 минг квадрат километр, яъни Испаниянинг 0.8 %ни ташкил қилади. Пойтахти Барселона бўлиб, Барселона, Жирона, Льейда ва Таррагона вилоятларини ўз ичига олади. Аҳолиси сони тахминан 7.5 миллион, яъни 17 автоном провинциядан ташкил топган Испания аҳолисининг 16 %ини ташкил қилади.

Ислом Каталонияга 95 ҳижрий йили, яъни мусулмонлар томонидан Андалусия фатҳ қилинганда кириб келди. Исломий бошқарув ниҳоясига етгач, мустақил юртга айланди. Аммо 1714 йил уни Испания ўзига қўшиб олди. Мамлакат халқи бунга рози бўлмади ва Испания босқинидан озод бўлиш учун кураш бошлади… Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида марказий ҳукумат ва унинг иттифоқчиси Каталония автономияси билан Франко армияси ўртасида фуқаролар уруши бўлди. Франко ғолиб бўлгач, Каталонияликларга қарши репрессия бошланди. Франко каталон тилини ман қилди, уни мактабларда ўқитилишини тўхтатди ва каталония ўзлигини бекор қилди. Франко бошчилигидаги репрессив режим қулагач, референдум ўтказилди ва унда 30 % аҳоли Испания конституцияси фойдасига овоз берди. Бу конституция бўйича автономия ҳуқуқига эга бўлган турли провинциялар ва оз сонли миллатлар Испания таркибида марказий бошқарув остида қоладиган бўлди. 1979 йили Каталония яна бир марта автономия ҳуқуқига эга бўлди ва юртда каталон ва испан тиллари расмий тил деб тан олинди… Шундан сўнг ушбу аср бошларигача Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши борасидаги ҳаракатлари бир оз тўхтади. Лекин ушбу аср бошидан бошлаб бу ҳаракат яна секин аста кўтарила бошлади.

Иккинчи: Каталониянинг ажралиб чиқиш борасидаги янги ҳаракатлари босқичлари:

  • Бу ҳаракатлар 2006 йили бошланди. Чунки автономия салоҳиятларини кенгайтириш учун белгиланган янги қонун тасдиқланди ва халқ унга овоз берди. Каталонияни алоҳида миллат деб аташ борасида қонун ишлаб чиқилди. Лекин 2010 йили Испания конституцион суди бу қонунни бекор қилишга киришди ва «Биз бир бутун давлатмиз, барча нарсани биз белгилаймиз» номли намойишлар ўтказди. 2012 йил норасмий референдум ўтказилди ва унда 37 % аҳоли иштирок этиб, Испаниядан мустақил бўлишга овоз берди. 2015 йил январда Каталония президенти июл ойида референдум ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Июл ойига келиб референдум бўлиб ўтди ва унда мустақилликка қарши 63 депутат, мустақиллик учун 72 депутат овоз берди. 2015 йил ноябр ойида парламентдаги кўпчилик «Мустақил Каталония давлатини таъсис этиш амалиёти» бошланганини эълон қиладиган қонун чиқарди. Испания ҳукумати эса бу қонунни рад этиш учун конституцион судга мурожаат қилди ва суд мурожаатни қабул қилди.
  • 2017 йилга келиб бу ҳаракатлар янада кучайди ва Каталония президенти Карлес Пучдемон 2017 йил 9 июн куни «Юртни Испаниядан ажралиш борасидаги референдум 2017 йил 1 октябрда ўтказилиши ва унда ҳукумат: «Каталония ўзининг республика бошқарув низомига эга мустақил давлат бўлишини хоҳлайсизми» номли референдум ўтказилиши ҳақида эълон қилди». (Новости 2017 йил 9 июн). Бу эълондан бир кун ўтиб Испания ҳукумати Каталониянинг мустақиллиги учун бўлаётган ҳар қандай ҳаракатни тўхтатишини айтди. 2017 йил 9 июнда Каталония парламенти Испания давлатидан мустақил бўлиш ҳақидаги референдум асосларини белгилайдиган қонунни тасдиқлади. Бунинг ортидан Испания бош вазири Мариано Рахой шундай деди: «Испания ҳукумати Каталония автономиясини бекор қилиш учун конституцион салоҳиятини ишга солиши ва унинг мустақил бўлишига тақиқ қўйиши мумкин». Шундан сўнг Испания конституцион суди 2017 йил 8 сентябрда референдумни тўхтатиш ҳақида қонун чиқарди.
  • Буларнинг барчасига қарамай, референдум ўзининг белгиланган куни 2017 йил 1 октябрда бўлиб ўтди. Унда қатнашган 43 % аҳолининг 90 %и Испаниядан ажралиш ва мустақил бўлиш тўғрисида овоз берди. 2017 йил 3 октябр куни Испания қироли Филипп олтинчи юрт аҳолига хитоб қилар экан, шундай деди: «Референдум ноқонуний ва демократияга зид бўлди». Лекин юрт раҳбари: «Мустақиллик шу ҳафта охири ва келгуси ҳафта бошида эълон қилинади» деди. У яна қўшимча қилиб: «Қирол Испания конституциясида кўрсатилган ишларга одил ҳакамлик қилиш ролини бажаришдан бош тортмоқда» деди. (Би-Би-Си радиоси 2017 йил 3 октябр). Кўриниб турибдики, Испания ташвишда, референдумни ман қила олмаса-да, уни тўхтатиш учун бир неча амалиётларга қўл урди. Натижада сайловчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди ва 893та одам жароҳатланди. Бу эса зўравонликларга қарши жамоатчилик фикрини қўзғаб юборди. Шунинг учун мустақиллик эълон қилинишини тўхтатиш учун бошқа йўлларни излай бошлади ва Каталонияга қарши иқтисодий уруш бошлади. Катта молиявий ширкат ва муассасалар Каталониядан чиқиб кетишини эълон қилди. Масалан 2017 йил 6 октябр куни Испания бўйича учинчи ўринда турадиган ва йирик банклардан бўлган «CaixaBank» Барселонадаги манзилини шаҳар ташқарисига кўчирди. Испания 2017 йил 8 октябрда Каталония ичида мухолиф халқ ҳаракатини пайдо қилиш Барселонада ўн минглаб мустақилликка қарши одамларни кўчага олиб чиқди.
  • Каталония президенти Карлес Пучдемон 2017 йил 10 октябр куни парламентдан туриб мамлакатни мустақил бўлганини эълон қилди, лекин ижрони ортга сурди. У айтдики: «Каталония республика шаклидаги мустақил давлат бўлиши зарурлиги ҳақида ишонч билан айта оламан, лекин музокаралар эшиги ёпилиб қолмаслиги учун мустақиллик ҳақидаги эълонни ортга суриш лозим». Бу баёнотнинг маъноси шундан иборатки, Пучдемон мустақилликни эълон қилиш сабабли ўзига қийин бўлиб қолишидан қўрқди. Чунки бу иш осон эмаслигини билар эди ва Испания давлати билан музокара олиб борилиши ва у билан тўқнашув юз бермаслиги учун эшикни очиқ ҳолда қолдирди. Шундай қилиб Каталония Испания таркибида қолди, лекин унинг мустақиллиги муаммоси тирик ва у рўёбга чиқмагунча Испания ҳамда Евроиттифоққа ташвиш бўлиб қолаверади.

Учинчи: Каталониядаги ҳодисаларга нисбатан халқаро позиция. Биз бу ерда бу ҳодисаларга нисбатан халқаро позиция яъни Европа Иттифоқи ва АҚШ позицияси ҳақида ҳамда АҚШ позициясидан қаттиқ таъсирланган БМТ позицияси ҳақида айтамиз:

  • Европа Иттифоқи позицияси ҳақида айтадиган бўлсак, у Каталониянинг мустақил бўлиши ва бу ҳақида референдум ўтказилишига қарши турди. Германия, Франция ва Европа Иттифоқи давлатлари Испания ҳукумати позициясини қўллаб-қувватлашди. Германия ташқи ишлар вазири ўринбосари Майкл Рот шундай баёнот билан чиқди: «Испаниянинг Каталония юртидаги ўзгаришлар ташвишланарлидир, ажралиб чиқиш ечим эмас. Чунки ажралиб чиқиш ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди, Европа Иттифоқидаги ҳар бир давлат қонуний бошқарув қоидалари ва асосларини ҳамда демократия принципларини ҳурмат қилиши ва уни маҳкам ушлаши лозим… Шунингдек Европа Иттифоқидаги сиёсий келишмовчиликларни кўчага чиқиб шовқин-сурон қилиш билан эмас, балки музокаралар орқали ҳал қилиши лозим». (Рейтер 2017 йил 2 октябр).

Франция ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Европа ишлари бўйича вакили Натали Луазо Франция позициясини билдирар экан, шундай деди: «Агар Каталония бир тарафлама мустақиллик эълон қилса Франция уни тан олмайди… Юрт мустақиллиги тан олинган тақдирда ҳам бу қабул қилиб бўлмас иш ҳисобланади, чунки бундай шошмашошарлик Каталонияни Европа Иттифоқидан чиқариб юборади». (2017 йил 9 октябр Рейтер) Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Евроиттифоқ позициясини шундай билдирди: «Испания ҳукумати қарорлари ва конституцион суди ҳурмат қилиниши лозим». Европа кенгаши раиси Дональд Туск 2017 йил 2 октябрда твиттер орқали шундай ёзди: «Мен Испания бош вазири Рахойнинг конституция борасида келтираётган ҳужжатларига қўшиламан ва кескинлик давом этишини ҳамда куч қўлланишини олдини олиш учун бошқа йўлларни топишга чақираман».

  • Аммо Америка позициясига келсак, афтидан Каталония ҳукумати ва президенти Америкадан қувватланаётган ва руҳланаётган кўринади. Америка ташқи ишлар вазирлиги номидан сўзловчи Хизер Нойерт шундай баёнот берди: «АҚШ референдум масаласини Каталониянинг ички иши деб ҳисоблайди ва унга аралашишни хоҳламайди. Шунингдек муаммони ечишни ҳукумат ва одамлар хоҳишига қолдиради, айни пайтда инқирозни ҳал қилиш учун ҳар қандай ҳукумат билан бирга ишлашга тайёр». (Миср тонги 2017 йил 16 сентябр). Баёнотдаги охирги яъни «инқирозни ҳал қилиш учун ҳар қандай ҳукумат билан ишлашга тайёрмиз» деган жумла Американинг референдум ва мустақилликни қўллаётганини англатади. Бошқача айтганда агар Каталония мустақил бўлса, уни тан оламиз деганидир. Испанияда чиқадиган EL PAIS газетаси шундай деб ёзди: «Каталония президенти Карлес Пучдемон АҚШ ташқи ишлар вакилининг баёноти Америка Каталония халқи иродаси ва референдум натижаларини ҳурмат қилишини англатади деб тушунди».

Маълумки, Америка Европа Иттифоқини парчалашни хоҳлайди. Чунки Америка Британия ва яна бир неча Европа давлатларини Европа Иттифоқидан чиқишини қўллашини эълон қилди. Шунингдек Америка Европа Иттифоқи ҳеч бўлмаганда ички ишлари билан машғул бўлиб қолиши ҳамда халқаро масалаларда Америка билан талашмаслиги ёки унга ташвиш туғдирмаслигини хоҳлайди. Шунинг учун шу каби ажралишга интилаётган ҳаракатларни руҳлантириш Америка манфаати учун зарур. Лекин Американинг бу позицияси Курдистон мустақиллиги ва референдуми борасидаги позициясига зиддир. Америка Курдистон мустақиллигига қарши турди ва ўзига тобе Ироқ, Эрон ва Туркия каби минтақа давлатларини унга қарши чиқиш ва Барзонийга босим кўрсатиш учун ҳаракатга келтирди. Чунки бу иш айниқса Америка Ироқда ўз нуфузини сақлаб турар экан, унинг манфаатига зид эди. Британия эса Америкага ташвиш туғдириш ва Американинг Саудия ҳамда Миср орқали Қатарга қилган жазо-чораларини олиб ташлаши учун ўз малайи Барзонийни шундай қадам ташлашга мажбурлади.

  • Аммо Америка таъсири остидаги БМТ позициясига келсак, у Каталонияни мустақилликка руҳлантирди. БМТ бош котиби Антонио Гутерреш: «Испаниядаги демократик муассасалар марказий ҳукумат билан Каталония ўртасидаги инқирозни ҳал этиш учун имкониятини топади деган умиддаман» деди. БМТнинг 72-сессияси раислиги номидан сўзловчи шахс айтдики: «Халқларнинг ўз келажагини ўзи белгилашдаги ҳуқуқи асосий ҳуқуқдир… Бу ҳуқуқ қаршиликсиз ва тарафлар ўртасидаги келишув орқали татбиқ қилиниши лозим». (2017 йил 3 октябр Ассошиэйтед Пресс). Кўриниб турибдики, БМТ Каталониянинг мустақил бўлиш тарафдори. Ваҳоланки, у Курдистон юртининг мустақил бўлиши ва шу ҳақида референдум ўтказилишига қарши чиққан эди. Бунинг сабаби БМТда қарор чиқариш ҳуқуқи Америка қўлидадир.

Шундан маълум бўладики, Каталониядаги референдум борасидаги охирги ҳаракатларга Америка қизиқтирган. Чунки Америка хусусан Трамп даврида Европадаги муҳитни лойқалаштирмоқчи, биз буни юқоридаги позиция ва баёнотлардан билиб олдик.

Тўртинчи: Бу ажралишнинг амалга ошиш имкониятлари:

Бу иш амалга ошиши, айниқса яқин орада амалга ошиши қийин ишдир. Шубҳасизки Америка буни билади, Американинг Каталониядаги ҳаракатларни руҳлантириши Европадаги муҳитни лойқалаштириш ва келажакда уни парчалаш учун биринчи қадам сифатида уни ўзи билан овора қилиб қўйиш учундир… Бундан ташқари бу ерда бир қанча ишлар борки улар туфайли Испания Каталониянинг ажралиб чиқишига ҳар қандай аҳволда ҳам йўл қўймайди. Бунинг иккита асосий сабаби бор:

  • Бу ҳудуд ўзи кичкина бўлишига қарамай, Испания ички ялпи маҳсулотининг 20 %ини ишлаб чиқади, Испаниянинг ташқи тижоратга алоқадор транспортнинг 70 %га эгалик қилади ва Испания саноатининг учдан бирини ишлаб чиқади. Шунинг учун Каталонияликлар олгандан кўра кўпроқ берамиз ва Испания уларга Каталонияда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг 10 % баробаридаги солиқни юклайди деб ўйлайдилар. Бу нарса мустақил бўлиш борасидаги чақириқларни янада кучайтиради, бу бир тарафдан. Бошқа тарафдан эса, Испания иқтисодий муаммолар, бюджетдаги тақчиллик ва ишсизликни бошдан кечирмоқда ҳамда тежамкорлик чораларини амалга оширмоқда. Каталония иқтисоди эса мана шу иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда асосий элемент ҳисобланади.
  • Каталониянинг ажралиб чиқиши Испания ва ундан ташқаридаги бошқа юртларнинг ҳам ажралиб чиқишни талаб қилишига олиб келиши мумкин. Масалан, бу аввалдан мустақил бўлишга ҳаракат қилаётган Баскчилар юртига туртки бўлиши мумкин. Чунки Баскчилар юрти Каталониянинг мустақил бўлишини қўллашди, бу эса Баскчилар яна ажралиб чиқишни талаб қилиш эҳтимоли борлиги ва бу нарса уларда ҳали сўнмаганини кўрсатяпти. «Баскчилар анча аввалдан бери Испаниядан ажралиш истагини билдириб келади». (Сиёсат Пост 2017 йил 24 сентябр).

Бу ҳудуд бир қанча зўравонликлар ва юзлаган қотилликларни кўрди. Чунки ЭТА ҳаракати бир неча йил қуролли йўл орқали ажралиб чиқиш амалиётига етакчилик қилди. Бундан уч йил олдин, ушбу ҳудуд учун бир қанча салоҳиятларни қўлга киритганидан кейин қуролини ташлади. Шунинг учун Испаниянинг қайсидир ҳудудида ажралиш рўй берса, бошқаси унга эргашади. Испаниянинг адлия вазири мана шундан огоҳлантириб шундай деди: «Мени қаттиқ хавотирга солаётган нарса Каталониянинг мустақил бўлиши Испания давлатига нуқта қўяди. Чунки Каталониянинг мустақил бўлиши домино тошларини тиклаб бошланишдагисини йиқитсанг қолганлари ҳам бирин-кетин йиқилаверишига ўхшайди». (Ал-Жазира 2017 йил 2 октябр).

Шунинг учун Испания ҳар қандай ҳолатда ҳам Каталониянинг мустақил бўлишига йўл қўймайди. Балки у ажралиб чиқишни бошқа воситалар билан тўхтата олмаса 155-моддани ишга солади. Буни 2017 йил 19 октябр куни Би-Би-Си радиоси Испания бош вазирлиги томонидан тарқатган хабардан ҳам билиб олса бўлади…

  • Агар Европа Иттифоқининг бирор ҳудудида ажралиш тушунчаси тарқалса бу унинг емирилиши оз қолди деганидир… Чунки Каталония ва Баск юрти Испания ва Франция ўртасида жойлашган бўлиб, Франциянинг Корсика оролида ҳам ажралиш ҳаракатлари мавжуд. Улар Каталония провинциясида ҳаракатларнинг муваффақиятини кутиб турибди. Бундан ташқари Италия, Белгия ва бошқа жойларда ҳам ажралиш ҳаракатлари мавжудки, бу Европа Иттифоқи бутунлигига путур етказади. Чунки Европа Иттифоқи бусиз ҳам турли инқирозлар ва ажралишга ҳаракат қилаётган миллий ҳаракатлар таҳдидидан қийналмоқда. Британияда содир бўлган Брексит ҳодисаси бунга яққол мисолдир.

Агар Каталониянинг мустақиллик ҳаракатлари олди олинса, қолган жойлардаги ҳаракатлар ҳам ўз-ўзидан тўхтайди. Чунки бу нафақат Испания, балки Европа Иттифоқининг барчасига хатардир.

Афтидан Каталония президенти буни англади шекилли. Чунки одамлар унга қарши намойишга чиққанини кўриб, у ўзини ҳатто ўз юртида ҳам ёлғизланиб қолганини ҳис қилмоқда… Шунинг учун у юрт янада кўпроқ мустақилликка эришиш учун музокаралар ўтказилгунича мустақилликни эълон қилишни ортга сурди. Шунингдек келажакда мустақиллик рўёбга чиқиши учун қулай вазият ва фурсатни кутиб шундай қилди. Бу нарса Испанияга нисбатан бўладими ёки Европа Иттифоқига нисбатанми бунинг фарқи йўқ…

Ҳатто Каталонияни руҳлантираётган Америка ҳам Испания позициясининг кучлилиги ва Европа Иттифоқи уни қўллаётганини кўриб, шаштини пасайтирди. Шунинг учун Испания бош вазири Рахой Каталония мустақиллиги борасида Америка фикрини билиш учун у ерга ташриф буюрар экан, Трамп матбуот анжуманида шундай баёнот берди: «Биз катта давлат билан ишлаймиз ва у яхлит бўлиб қолиши керак». (Шуруқ Мисрия 2017 йил 27 сентябр). Каталония президенти тез кунларда Трамп ўз ваъдасида шайтон каби эканини билиб олади.

﴿يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلَّا غُرُورًا﴾

«(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар»                                                  [Нисо 120]

Лекин Америка Европа Иттифоқини лойқалатишда давом этаверади ва Европада унинг ваъдаларига ишонадиган лақмалар топилаверади…!

Бешинчи: Шундай қилиб, миллатпарастлик капиталистик мабда соҳиблари, хусусан Европани парчалайди, унинг иттифоқини ва ташқаридаги сиёсий ишларини заифлаштиради. Чунки капиталистик мабда миллатпарастлик масаласини муолажа қила олмади ва қила олмайди ҳам… Демак у динни ҳаётдан ажратгани учун тубдан ботил бўлишидан ташқари муваффақиятсиз ҳамдир. Шунингдек у демократияси сабабли яроқсиздир, чунки унда капиталистлар ҳукмронлик қилади ва унинг номидан имтиёз ва мансабларга ўтиришади ҳамда қонунларини ўз манфаатлари йўлида ишлатишади. Бу мабда яна дин ва уни маҳкам тутганларга қарши курашади ҳамда одамларни диний ва ирқий асосда ажратади… Бу нарса Америка ва Европада яққол кўзга ташланиб, уни кўзи кўрадиган ва ақли ишлайдиган одам кўриб билиб турибди…

Одамлар томонидан чиқарилган қонунларнинг барчаси шу каби зулм, зўравонлик ва фасоддан ҳоли эмас. Шунингдек уларнинг барчаси одамларни қулларга айлантиради юртларни вайрон қилади… Оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ юборган Исломгина одамлар ўртасида ҳақ ва адолатни ўрнатади ҳамда уларнинг ишларини ислоҳ қилади. Чунки Аллоҳ Таоло махлуқотлари нима билан ислоҳ бўлишини билади.

 أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ 

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» [Мулк 14]

Ислом одамларни битта дошқозонда тоблайди, турли бўлиниш ва миллий қарама-қаршиликларга барҳам беради. Чунки у миллий ва ватанпарварлик низоларини ҳаром деб ҳисоблаб, уларга қарши аёвсиз курашади…

Ислом одамларни бошқарар экан, адолат билан иш юритади, уларни диний ва ирқий жиҳатдан, ранги ва миллати жиҳатидан ажратмайди. Балки уларнинг барчасига бир хил муомала қилади ва рошид Халифалик давлати соясидаги суд олдида адолат билан ҳукм қилади…

Имом Аҳмад ўз муснадида чиқарган ҳадисда айтади: Исмоил Саид Журайрийдан, у эса Абу Назрадан Росулуллоҳ Aнинг ташриқ кунлари ўртасидаги ушбу хутбасини ривоят қилган:

«يَا أَيُّهَا النَّاسُ، أَلَا إِنَّ رَبَّكُمْ وَاحِدٌ، وَإِنَّ أَبَاكُمْ وَاحِدٌ، أَلَا لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى عَجَمِيٍّ، وَلَا لِعَجَمِيٍّ عَلَى عَرَبِيٍّ، وَلَا أَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ، وَلَا أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ، إِلَّا بِالتَّقْوَى أَبَلَّغْتُ»

«Эй инсонлар огоҳ бўлингларки, сизларнинг Роббингиз битта ва отангиз битта. Арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан, қизил танлининг қора танлидан, қора танлининг қизил танлидан ҳеч қандай афзаллиги йўқ. Балки афзаллик фақат тақво биландир. Етказдимми». Шунда саҳобалар Росулуллоҳ A етказдилар, дейишди.

Ҳақ мана шудир.

 فَماذا بَعْدَ الْحَقِّ إِلاَّ الضَّلالُ فَأَنَّى تُصْرَفُونَ 

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?» [Юнус 32]

29 муҳаррам 1439ҳ

19 октябр 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here