Атамбаев Қозоғистон билан вазият яхшиланишига умид билдирди

665
0

Атамбаев Қозоғистон билан вазият яхшиланишига умид билдирди

 Қозоғистон билан вазият изга тушади, бу Қозоғистон манфаатларига ҳам мос тушади”, – деди Алмазбек Атамбаев Бишкекда бўлиб ўтган якуний матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, муносабатларни яхшиланиши “Қозоғистон учун ҳам, биринчи навбатда Россия учун ҳам зарур”.

 Атамбаев навбатдаги президентлик ва парламент сайловларида “бизнинг ишимизга аралашишга ҳеч ким журьат эта олмаслиги” учун тўғри йўл тутганини айтди. Унинг айтишича, Қирғизистон “ўзининг ички ишларига аралашмаслиги учун” бошқаларга сабоқ бериб қўйди.

 “Шундай вақтлар ҳам бўлдики, 2010 йилги сайловларда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг маслаҳатчиси бу ерга келиб, пул тарқатди. Шундан сўнг биз унга мамлакатга киришни таъқиқладик. Бу каби ишлар энди такрорланмайди. Энди бизнинг мамлакатга нисбатан, бошқа мамлакатларда вазиятни тебратиб қўйиш осонроқ…  Биз ҳеч кимга ҳеч қачон ҳужум қилмаймиз. Аммо керак бўлса гиламга тортишга қурбимиз етади”, -деди Атамбаев.

 Қозоғистон парламенти раҳбарияти Атамбаевнинг сўзларини “маъсулиятсизлик” дея атади.

 Қозоғистон парламенти мажилиси раиси Нурлан Нигматулин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Бишкекдаги қароргиҳида  бўлиб ўтган якуний матбуот анжуманида билдирган фикрларини  “маъсулиятсиз ва популистик” дея атади.

  Нигматулиннинг айтишича, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевчалик “ҳеч ким Қирғизистон халқини қўллаб қувватламаган ва ёрдам бермаган”.

  “Қирғизистон халқи Қозоғистон етакчисига ҳамиша илиқ ва миннадорчилик  билан муносабатда бўлганини биламиз. Шу сабабли Атамбаевнинг популистик ва маъсулиятсизлик билан айтган “қуруқ” гаплари халқларимизнинг биродорлик муносабатларига зиён етказа олмайди”,- деди Нигматулин.

 “Атамбаевнинг ўзига келадиган бўлсак, ҳаммага маълумки, ўзининг президентлик йилларида бирорта ҳам соҳада, ҳоҳ сиёсат, ҳоҳ иқтисод бўлсин, ижобий самарага эриша олмади. Кетар чоғида  сиёсий ва ички маданияти мутлоқо йўқлигини намойиш қилди”,- дея баёнот берди Қозоғистон парламенти қуйи палатаси раиси Нигматулин.

  20 ноябр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида лавозимини тарк этаётган Алмазбек Атамбаев Россия раҳбари Владимир Путиндан “Қирғизистон-Қозоғистон инқирози”га аралашишни сўраганини маълум қилди. Қозоғистон билан чегарадаги вазият тўғрисида гапирган Атамбаев  яна бир бор “қамал” сўзини ишлатди. Шу билан бирга у қўшниларга “келажак  учун яхшигина сабоқ бериб қўйганидан” афсусланмаслигини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here