Жон Керри Москвага келди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия ва Украина масаласини муҳокама қилиш учун Москвага келди. Кремлнинг маълум қилишича, Жон Керри Россия президенти Владимир Путин ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, халқаро мавзулар, хусусан Сурия инқирози ва Украина можаросини муҳокама қилади. Шу билан бир қаторда АҚШ ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 июл жума куни америкалик касбдоши Жон Керри билан икки томонлама музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Россия президентининг расмий сўзчиси Дмитрий Песков журналистларга берган баёнотида, Москва Суриядаги терроризмга (Исломнинг ривожланишига) қарши кураш учун Вашингтон билан ҳамкорликда ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун тайёр эканлигини билдирди.
Песковнинг таъкидлашича, президент Путин Сурия ҳудудида ва унга қўшни бўлган давлатларда терроризмга (Исломга) қарши кураш нафақат маълумот алмашиш, балки биргаликда олиб борилаётган ҳаракатларни мувофиқлаштириш билангина самара бериши мумкинлигини қайта-қайта такрорлаб келмоқда.
«Президент Путин америкалик ҳамкорларимиз бу турдаги ҳамкорликни рад қилганлиги учун бир неча бор таассуфда эканини билдирди”, дея қўшимча қилди Песков.
Туркистон:
Россия ўзини АҚШнинг Суриядаги ҳамкори сифатида талқин қилишга урингани билан, аслида АҚШнинг талабларини амалга ошириб берувчи ижрочи вужуддан бошқа нарса эмас. Шунинг учун Путин ўзининг истаклари амалга ошмаганлиги боис таассуф билдириб қолавериши табиий. АҚШ эса яқин Шарқда, хусусан Сурияда ўзининг нуфузини ҳимоя қилиш учун ўзи тузган лоиҳа бўйича ҳаракат олиб бораверади. АҚШнинг лойиҳасига кўра, Пентагон Сурия масаласига бевосита ҳарбий аралашишни хоҳламайди. Балки унга Суриядаги манфаатларини ҳимоя қилиб берадиган Россия каби айиқ полвонлар керак. Шунинг учун АҚШ Сурияда Исломнинг ривожланишига қарши туриш учун гоҳида Эрондан ёки унинг Ливиядаги ҳизбидан, гоҳида эса Россиядан фойдаланиб келмоқда.