Афғон Толибон ҳаракати бутун дунё давлатлари билан яхши муносабатлар ўрнатишга даъват қилмоқда
Ўтган жума Афғон Толибон ҳаракатига қарашли «Афғонистон Исломий амирлиги» сайтида бир баёнот чиқди. Қуйида ундан парча келтирамиз:
«Барча адолатли фикр эгаларига маълумки, Исломий амирлик соф афғоний ҳаракат бўлиб, ташкил топгандан буён исломий усулларга ҳамда афғон қадриятлари ва тинчлигига асосланиб келади. Биринчи кундан бошлаб, Исломий амирлик раҳбарлари ва катта масъуллари ўртасидаги суҳбатларда, расмий баёнотларда улуғ Афғонистон ватани муаммолари, машаққатлари ҳақида сўз юритилади. Бугун ҳам шу ҳақда сўз юритилмоқда.
Бугун бутун дунё гўё битта қишлоққа айланиб қолган бўлиб, савдо айирбошлаш, муштарак ижтимоий, маърифий ва илмий қадриятлар ҳамда ҳаётни бошқа соҳаларига оид ҳамкорликлар давр талабидир. Биз бутун дунё давлатларини, шу жумладан, исломий давлатларни исломий манфаатлар ва ўзаро миллий ҳамфикрлик асосида яхши муносабатлар ўрнатишга, балки муносабатларни кенгайтиришга даъват қиламиз.
Исломий амирлик барча давлатларга, хусусан, исломий юртларга «биз алоқаларни ўрнатишга ва яхши муносабатларни мустаҳкамлашга чақирамиз», дея нома йўллайди. Яқиндан алоқа боғлашимиз, мақсад ва қадриятлар ҳақида фикр алмашишимиз афзалдир. Ишончимиз комилки, бугун Афғонистонда кетаётган жиҳод афғонлар учун шаръий ва қонуний жиҳоддир. Чунки юртимиз амалда Америка босқинчилиги остида бўлиб, бу давлат мустақиллигимизни ва миллий ҳокимиятимизни оёқ ости қилди, ўн минглаб бегуноҳ ватандошларимизни қирғин қилди, миллионлаб халқимизни қочқинга айлантирди. Шунинг учун ўз исломий қадриятларимиз ва миллий манфаатларимизни мудофаа қилишга ҳаққимиз бор. Бошқа жиҳатдан, юрт ташқарисида ҳеч қандай ҳарбий ҳаракат олиб бормаслигимиз ёрқин ҳақиқатдир. Аллоҳ тавфиқ берсин».
Роя газетаси шарҳи:
Баёнотни диққат билан кузатган киши Толибоннинг ўзини мўътадил ҳаракат сифатида намоён қилаётганига гувоҳ бўлади. Бу эса Ғарб давлатлари рози бўладиган ҳолдир. У ўзини мусулмонлар масалаларига алоқаси бўлмаган афғон миллий ҳаракати сифатида кўрсатмоқда, баёнотида муштарак ижтимоий ва маърифий қадриятлар ҳақида, мақсад ва қадриятлар алмашиш борасида гапирмоқда!! Бу унинг Исломни қадриятлар манбаига айлантирмаганига ҳамда исломий қадриятни ҳақиқий қадрият сифатида маҳкам ушламаганига далолат қилади. Зотан, Афғонистон ва бошқа исломий юртлардаги ҳукмрон қадрият Ислом қадрияти бўлиши керак эди. Толибон бутун дунё давлатлари билан илиқ муносабатлар ўрнатиши ҳақида гапирмоқда. Бу эса унинг ташқи муносабатларда Исломни асос қилиб олмаганини англатади. Чунки унинг наздида Америка билан бўлган муаммо фақат унинг Афғонистонни босиб олганлигида, холос. Ироқни босиб олгани, кўплаб исломий юртларни мустамлака этиб, Ислом ва мусулмонларга душманлик қилаётгани Толибон учун ҳеч нарса эмас!! Кўзга яққол ташланувчи жиҳат, айни баёнот Афғонистонда тинчлик амалиётини бошлашга қаратилган Афғонистон-Покистон-Америка-Хитой иштирокидаги тўрт томонлама музокаранинг биринчи босқичидан тўрт кун ўтибоқ чиқди. Покистонда бўлиб ўтган бу йиғиндан мақсад, ўтган йили ёзда тўхтаб қолган Толибон ҳаракати билан бўлган сўзлашувларни қайта жонлантириш бўлди.
Роя газетасининг 2016 йил 20 январ чоршанба кунги 61-сонидан