Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти норозилик юришларини уюштирди

686
0

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти норозилик юришларини уюштирди

Ўтган ҳафта охири ва бу ҳафта бошида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари озод этилган минтақалардаги Туркия патруллари ҳаракатини қоралаб, норозилик юришлари уюштиришди. Чунки, Туркия патрул ҳаракати жиноятчи Асад режими қаршисида халқаро йўлларнинг очиб берилишига қулайлик яратиб бермоқда. Намойиш жума намози ортидан Ҳалаб ғарбидаги Саҳара шаҳарчасида бошланди. Унда шунча қирғинлардан кейин ҳам бирор узр қолдими, қизил чизиқларни босиб ўтиш вақти ҳали ҳам келмадими, каби мазмундаги сўзлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди. Плакатларда шунингдек, Туркиянинг ёлғончи патрул ҳаракатига қарата – сизлар келгандан олдин ҳам бошимизга бомба ёғаётганди, келганингиздан кейин ҳам ёғмоқда. Шундай экан, сиздан бизга нима фойда, дейилди. Бир вақтнинг ўзида, Идлиб шимолидаги Каромат қочқинлар лагерида ҳам норозилик юриши бўлиб ўтди. Унда кўтариб чиқилган плакатларда – Америка ва Ғарбни рози қилиш ва йўлларга патрул қўйиш учун шунча қон оқизилдими? дейилди. Идлиб жанубидаги Ариҳа шаҳри ҳам, шу каби намойишнинг гувоҳи бўлди. Намойишда турк патрулларининг қонхўр режимга озод этилган ерларга кириши учун халқаро йўлларни очиб бераётгани қораланди ҳамда «Турк режими бизнинг сукут сақлашимизни кафолатласа, рус режими бизнинг қирғин қилинишимизни кафолатламоқда», деган шиор ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди.

Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here