Эрон билан Ғарб ўртасидаги ядровий келишув

568
0

Саволга жавоб

Эрон билан Ғарб ўртасидаги ядровий келишув

Савол:

Хавфсизлик Кенгаши 2015 йил 20 июл душанба куни Эрон билан 5+1 давлатлар гуруҳи ўртасида Австриянинг Вена шаҳрида 2015 йил 14 июл куни узил-кесил имзоланган ядровий келишувни тасдиқлади. 2015 йил 2 апрелда Швецариянинг Лозанна шаҳрида имзоланган доиравий келишув бўйича уни имзолаш 2015 йил 30 июнга белгиланган эди. Лекин уни имзолаш бу муддатдан икки марта узайтирилди. Бу келишув мазмуни нимадан иборат? Унинг натижалари ва минтақадаги вазиятга таъсири нималардан иборат? Бу келишув кимнинг манфаатига хизмат қилади? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Жавоб аниқ бўлиши учун таъсир ўтказувчи давлатларнинг баёнотларини ва позицияларини кўриб чиқиш керак бўлади:

  • Америка президенти бу келишув Венада имзоланганидан кейиноқ телевидениеда мурожаат қилиб бундай деди: «Бу келишув Эрон олдида ядровий қуролларга эга бўлишнинг ҳар қандай йўлини кесиб қўяди… Чунки келишувда Эронда ўрнатилган центрифугаларнинг учдан икки қисмини олиб ташлаш, уларни халқаро назорат остида сақлаш ва бойитилган ураннинг 98 %идан халос бўлиш кўрсатилган. Шунингдек, агар бу келишувни ҳар қандай бузиш рўй берадиган бўлса жазо чораларини дарҳол қайта жорий қилишни қабул қилиш ва халқаро атом агентлигига зарур бўлган пайтда объектларни қаерда бўлмасин ва ҳар қачон доимий текширувдан ўтказиб туриш учун кириш ҳуқуқини бериш ҳам кўрсатилган» (Би-Би-Си 2015 йил 14 июл).

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри бундай деди: «Эрон билан тузилган ядровий келишувни татбиқ этиш бир неча босқичларда амалга ошади ва бу татбиқ халқаро Хавфсизлик Кенгаши томонидан уни тасдиқлаш тўғрисида қарор чиққанидан кейин 90 кун орасида бошланади, баъзи бандларнинг кучга кириши 15 йилни ўз ичига олади, бошқа бандлар эса 25 йилгача кучда қолаверади». (Русиял Явм, 2015 йил 14 июл)…

Доим Американинг фикрини ифодалаб келадиган БМТ бош котиби бир баёнотда бундай деди: «Умид қилиб аниқ ишонаманки бу келишув Ўрта Шарқдаги муҳим хавфсизлик муаммоларида бир-бирини янада кўпроқ тушунишга ва ўзаро ҳамкорликка олиб келади». У бундай деб қўшимча ҳам қилди: «Шундай қилиб, бу келишув бутун минтақадаги ва бу минтақадан ташқарида тинчлик ва барқарорликка муҳим ҳисса қўшиши мумкин». (Элаф, 2015 йил 14 июл).

  • Европа эса олтилик гуруҳидаги муштарак уч тармоғи: яъни Франция, Британия ва Германия ҳамда бутун Европа билан биргаликда бу келишувни қўллаб-қувватлади. Масалан, Европа алоқалари бўйича масъула Могерини бундай деб билдирди: «Бу келишув ҳеч шубҳасиз тарихий ҳодисадир ва яхши битимдир, чунки унда Эроннинг ядровий программаси тинч мақсадларда бўлиши ва бир қатор тадбирлар кўрсатилган, бу тадбирлардан бири Эрон ўзининг ядровий қуролга эга бўлишига имкон берадиган тадқиқотларни ўтказишга ёки программаларни ривожлантиришга ҳаракат қилмаслигидир, бу ниҳоя эмас, аксинча у Эрон билан халқаро тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик босқичи ҳаракатининг бошланишидир». (Русиял ёвм, 2015 йил 14 июл).

Француз президенти Эрон билан йирик давлатлар ўртасида тузилган бу ядровий келишувни олқишлади. У миллий байрам муносабати билан телевидениеда сўзлаган нутқида бундай деди: «Биз имзолаган бу келишув ғоятда аҳамиятлидир, олам олдинга қадам ташлаяжак»… Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ҳам учлик имзолаган бу «тарихий келишув»ни мақтаб «У Эрон билан қўшни давлатлар ва халқаро оила ўртасидаги алоқаларда бир муҳим ўзгариш ясайди…» деди. (Элаф 2015 йил 14 июл). Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер эса бундай деди: «Бу келишув Ўрта Шарқда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшади… бу бир масъулиятли келишувдир, шунинг учун Исроил унга эътибор билан қараши ва бу келишувни танқид қилмаслиги лозим». (Эй-Ар-Ди немис телевидениеси 2015 йил 14 июл).

  • Россия ва Хитой эса ҳеч қандай шарт қўймади, Ғарб қўйган ана шу шартларга қарши ҳам чиқмади ва бўлган барча нарсага розилик билдирди:

Россия ҳақида айтсак, рус президенти Путин ниҳоий келишув имзоланишидан кейиноқ Америка президенти билан телефон орқали боғланиб ўз «хурсандлиги»ни билдирди. У Россиянинг тутган позицияси учун чиройли муносабат билдириш сифатида Россияга бир оз эътибор берилиши учун шундай қилди. Чунки Россия Американи қўлловчи позицияни эгаллади. Америка олдинроқ Эронга ва унинг ядровий программасига боғлиқ барча нарсада Россиянинг розилигини олди. Чунки Америка ташқи ишлар вазири Керри Россияга келиб унинг президенти Путин ва ўзининг ҳамкасби Лавров билан 2015 йил 12 майда Сочида бўлган учрашуви чоғида ядровий келишув борасида бораётган сўзлашувларга ишора қилиб бундай деди: «Москва билан Вашингтон ўртасида бу мавзудаги якдиллик ниҳоий келишувни имзолаш калити ҳисобланади». Шунинг учун рус президенти Путин Эроннинг ядровий программаси борасида тузилган бу келишувни олқишлаб «Халқаро оила узоқ йиллар давом этган музокаралардан кейин имзоланган бу келишувни «зўр хурсандлик» билан қарши олди» деди… Ўз навбатида рус ташқи ишлар вазири Лавров «Россия бу келишувни татбиқ этиш учун ташланадиган амалий қадамларга ўз ҳиссасини қўшади» деб ваъда берди. (Элаф 2015 йил 14 июл).

Хитой вакили эса: «Ҳамма бу ядровий келишувни амалга оширишда ижобий руҳ билан қуролланиши лозим» деб Эрон билан тузилган бу келишувни биринчи ўн йилликда амалга ошириш катта аҳамиятга эга эканини кўрсатиб ўтди. (Вифоқ сайти 2015 йил 20 июл). «Обама ҳам Хитой президентига Эрон билан бўлган сўзлашувларда ўйнаган роли учун ташаккур билдирди». (Арабийя спутникли канали 2015 йил 21 июл).

  • Эронга келсак, унинг бу келишувдан хурсандлиги тавсифга сиғмайдиган даражада бўлди! Эрон энг катта ва кичик шайтонни «унутди», балки ўзини унутганга солди. Чунки Эрон телевидениеси Америка президенти Обаманинг келишув имзоланганидан кейин уни олқишлаб сўзлаган нутқини бевосита эфирда кўрсатди. Бу Эрон телевидениеси 36 йил мобайнида Америка президенти нутқини бевосита эфирга узатаётган иккинчи ҳодисадир. Маълумки иккала мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1980 йилдан бошлаб узилиб қолган эди! Обамадан кейин Эрон президенти бир неча дақиқа нутқ сўзлаб бу келишувни ўзининг мамлакати билан Ғарб ўртасидаги ўзаро ишончни тиклашнинг «бошланғич нуқтаси» деб атади. У бундай деди: «Агар бу келишув тўғри татбиқ этилса ўртамиздаги ишончсизликни даражама-даража йўқ қилишимиз мумкин…». (Элаф сайти 2015 йил 14 июл).
  • Шундай қилиб, демак музокара олиб борган барча халқаро кучлар (5+1) бу келишувни «бир тарихий иш» ҳисоблади ва бунда Америкага эргашди. Лекин иккита томон бу келишувга қарши чиқди, бу келишув Америка манфаатига бўлмагани учун эмас, балки бошқа ғараз-мақсадларда унга қарши чиқди. Бу икки томон: Америка республикачилар партияси ва яҳуд вужудидир…

Республикачилар партияси бу келишув Америка манфаатларига аъло даражада хизмат қилишини жуда яхши билади. Лекин бу партия ўзининг доимий одатидек демократлар партиясининг – бу партияга Америка манфаатларига аъло даражада хизмат қиладиган бу бир ҳаётий муҳим лойиҳанинг нисбат берилиб – муваффақият қозонишига йўл қўймаслик учун зўр бериб курашади, айниқса сайловлар яқинлашиб қолгани учун бунга қарши шундай қаттиқ курашади. Бу бир янгилик эмас. Чунки Эронда америкаликлар гаровга олинган ҳодисани  яхши эслаймиз, бу муаммо 1979 йил 11 апрелдан бошлаб 1981 йил 20 январгача давом этган эди. Ўшанда республикачилар Американинг ўша пайтдаги демократ президенти Картернинг гаровга олинган ана шу америкаликларни озод қилиб бу муаммони ҳал қилиш учун бўлган уринишларини барбод қилишда бор кучларини сарфлашган эди. Улар бу муаммо фақат республикачилар давридагина ҳал бўлиши учун бор кучларни сарфлашган эди. Шундай ҳам бўлди, чунки республикачилар партиясидаги таниқли масъуллар Ҳумайний ҳукуматидаги таниқли масъуллар билан боғланиб, Картер даврида ана шу гаровга олинганларни озод қилишга бўлган уринишларни барбод қилишга ва бу озод қилишни Америкадаги президентлик сайловларидан кейин Рейганнинг президентлик давригача кечиктиришга ўзаро келишиб олишди. Бунинг эвазига Эрон Америка қурол-аслаҳаларини оладиган ва Эроннинг банклардаги омонат пуллари озод қилинадиган бўлди ҳамда бошқа келишувлар бўладиган бўлди… Шундай ҳам бўлди, чунки Рейган 1981 йил 20 январда президентлик қасамини ичиши биланоқ Эрондаги ўша гаровга олинган америкаликлар йигирма дақиқа ичида озод этилди ва уларни самолётда бир неча соатда Вашингтонга элтиб қўйилди. Шундан кейин Рейган тарафдорлари бу «мўъжиза» ҳақида ва бу муаммо Рейган президентлик мансабига келиши биланоқ узил-кесил ҳал бўлгани ҳақида жар сола бошлашди!

Ҳозир ҳам худди шундай бўлмоқда, чунки бу икки партия ўртасида сайлов олди кураши бошланди. Аслида Эрон билан тузилган бу келишув Америка манфаатларига зид эмас, иккала партия ҳам бу ядровий келишув Америка учун бир ғалаба бўлганини жуда яхши тушунади. Лекин республикачилар, айниқса президентлик сайлови яқинлашиб қолган бир пайтда демократларнинг бу ҳаётий муҳим лойиҳа уларга нисбат берилиб ютуққа эришишларини асло исташмайди. Шунинг учун республикачилар бу келишувга қарши чиқишди. Маълумки республикачилар кўп ўринларни эгаллаб устун бўлиб олган конгресс бу келишувнинг имзоланишига қарши чиқди. Чунки конгресснинг 2016 йил ноябр ойининг бошларида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига боғлиқ партиявий ҳисоб-китоблари бор. Шунинг учун республикачилар партияси Обама бошчилигидаги ҳозирги идора мансуб бўлган демократлар партиясининг бир порлоқ ютуққа эришиб кўзга кўринишига йўл қўймасликка зўр бериб ҳаракат қиляпти. Чунки бу ютуқ орқали демократлар партияси президентлик сайловларида ютиб чиқиши мумкин. Обама ҳам буни жуда яхши тушунади, шунинг учун у агар республикачилар қарши чиқишни охирига қадар давом эттириб бу келишувни конгрессда бекор қилишадиган бўлса вето ҳуқуқидан фойдаланиш билан таҳдид қилди…

Яҳуд вужуди эса, шубҳасиз у ҳам бундай келишув бўлишини ҳатто тушида ҳам кўрмаганини жуда яхши тушунади. Чунки бу келишув яҳуд вужудини бу минтақада ҳеч-бир талашиб-тортишишсиз ядровий қуролга эга бўлган ягона зўравонга айлантириб қўйди… Лекин шунга қарамай яҳуд вужуди бу келишувга қарши чиқди. Бунга сабаб қуйидаги уч ишдир: биринчиси: яҳуд вужуди республикачилар партиясининг президентлик сайловларида ғолиб чиқишини кутмоқда. Шунинг учун бу вужуд бу партияни унинг сайловолди кампаниясида қўлламоқда. Чунки бу орқали республикачилар партиясининг қўллаб-қувватловига сазовор бўлмоқчи… Иккинчи иш: яҳуд вужуди Обаманинг бу вужудни қайсидир даражада рози қилишга уринишини ҳам кутмоқда. Чунки демократлар яҳудий лоббиси овозларига муҳтождир, демак келишувга қарши чиқиш ғаламислик қилиб мажбурлашнинг бир воситаси бўлади… Учинчи иш: у энг муҳимидир, чунки яҳуд вужуди Эрондаги ва бошқа мусулмон юртлардаги ҳокимларнинг ҳокимиятда узоқ давом этмасликларини жуда яхши тушунади. Чунки бу ҳокимлар Уммат ҳақ-ҳуқуқларини ва унинг қурол-аслаҳаларини лоқайдлик билан бой беришди. Шунинг учун улар ҳокимиятда узоқ давом этишмайди, яҳуд вужуди буни  яхши тушунади. Қолаверса Исломий Уммат ўз динига қайтадиган ва унинг олимлари унинг ҳаётий муҳим саноатини янгидан тиклайдиган кун ҳам узоқ эмас… Яҳуд вужуди буни жуда яхши тушунади, шунинг учун ҳам у бу келишувни етарли эмас деб кўрсатмоқда. Унинг мақсади Эрон ва бошқа мусулмон юртлардаги ядровий қурол таъқиб қилинганидан кейин ана шу юртлардаги ядровий соҳа олимларини ҳам таъқиб қилишга ўтиш учун босимларни ҳозирлашдир…

Мана шу сабабларга кўра яҳуд вужуди ўзининг қаршилигини билдирди. Аслида  яҳуд вужуди республикачилар ва демократларнинг бу вужуд тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш мажбуриятини ўз зиммаларига доимо олиб келишларини, ўзининг тинчлигини сақлаш учун Америка пинжига кириб олишдан воз кечолмаслигини ҳам жуда яхши билади. Чунки яҳудлар учун Аллоҳ томонидан бўлган арқон (аҳди паноҳ) ва одамлар томонидан бўлган аҳди паноҳсиз ҳеч бир таянч бўлмайди. Улар Аллоҳ арқонини узишганидан бери жуда узоқ даврлар ўтди, шунинг учун ҳозир улар одамлар томонидан узатилган арқонга маҳкам ёпишиб олишган. Уларнинг тинчлиги хорижий (ташқи) омилга боғлиқ бўлиб қолган. Шунинг учун бундай келишув аслида уларнинг тинчлигини сақлашдаги бир таянч-асосдир. Демак яҳудларнинг бу келишувга қарши чиқишаётгани ҳақиқий эмас. Шунинг учун Обаманинг мудофаа вазири Картер – Нетаньяху Обамага қарши чиқаётган бир вақтда – яҳуд давлатига сафар билан келган пайтида зўр мамнуният билан қучоқ очиб қарши олинди ва у бундай деди: «Исроил ҳеч шубҳасиз Ўрта Шарқдаги сиёсатимизнинг бир таянчидир, шунинг учун биз Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз ва бу минтақадаги иттифоқчиларимиз тинчлигини сақлаш ва уларни ҳимоя қилиш мажбуриятидамиз» (Босиб олинган Қуддус – qudsnet ахборот  агентлиги 2015 йил 20 июл).

  • Бу баёнотлардан ва позициялардан қуйидагилар аён бўляпти:

а)   Америка идорасининг бу келишувнинг имзоланишига зўр истак кўрсатгани! Чунки бу идора бу келишувга нисбатан у Эроннинг ёки Европанинг ёки бошқа қайсидир давлатнинг эмас, гўё ўзининг бир тақдирий масаласидек муносабатда бўлди… Шунинг учун Америка президенти музокараларни узоқдан туриб, бевосита боғланиш билан ва бу келишув тузилишига ўта аҳамият бериш билан бошқариб турди ҳамда ўзининг ташқи ишлар вазирини олдинги боғланишлардан ташқари узлуксиз уч ҳафта давомида шу келишувни тузиш билан банд қилиб турди. Бу эса бу келишув Америка учун, унинг манфаатлари учун ва Обама идораси манфаатлари учун ўта аҳамиятга эга эканлигига далолат қилади. Чунки бу келишув Эронни ўнлаб йилларгача кишанлаб қўйди ва уни ҳар қандай ядровий қуролни ишлаб чиқишдан йироқлатди. Америка президенти ва бошқа америкалик масъуллар Эроннинг минтақадаги стратегик роли аҳамиятли экани ҳақида, шунинг учун у билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари ҳақида (балки кўриниб турганидек улар Эрон билан ҳамкорликни амалий тарзда аллақачон бошлаб юборишган) олдин ҳам баёнотлар беришган. Эрон масъуллари ҳам баёнотлар бериб Америка билан Ироқ ва Афғонистонда ҳамкорлик қилишганини ва «терроризм ва экстремизм»га қарши курашда ҳам Америка билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини эълон қилишган. Эрон ва унинг Ҳизбининг Сурияда қилаётган ваҳшийликларига Американинг зимдан розилиги ҳам кузатилмоқда. Яманда ҳам худди шундай бўлмоқда. Чунки Америка Яманда Эронга – у Ҳусийларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан ёрдам бериб Яманда бир рол ўйнаши учун – бир муҳим ролни берди. Негаки, шундагина Америка Яманда ўз нуфузини ўрната олади… Шунинг учун бу келишувни олдинги ана шу баёнотлар билан ва Эронга Америка ажратиб берган ана шу рол билан боғлайдиган бўлсак, буларнинг барчаси Американинг бу келишув орқали Эронга ишларни осонлаштириб бериш мақсадини кўзлаганини кўрсатиб беради. Эронга ишларни осонлаштириб бериш эса унга қарши жорий қилинган жазо чораларини олиб ташлаш ва у билан очиқ алоқаларни ўрнатиш билан бўлади. Чунки ўшанда Эрон Америкага унинг ишини осонлаштириб берадиган, Американи эзиб турган оғир юкларни енгиллаштирадиган ва унинг бу минтақадаги давлатлар ва халқлар билан қилаётган ўйинларини ниқоблайдиган ролни ўйнашда давом этиш имконига эга бўлади. Натижада Эрон худди Ироқ, Сурия ва Яманда бўлганидек Америка сиёсатини амалга ошириб беради. Лекин энди бу амалга ошириш илгаригидек кўриб бўлмайдиган қалин парда ортида эмас, балки шаффоф-юпқа парда ортида балки умуман ҳеч қандай пардасиз бўлади!

б)   Бошқа томондан эса Европанинг уч давлати музокаралардан бир четда бўлиб қолгани кузатилди! Шунинг учун бўлган музокараларни Америка Эрон билан бирга тайёрлаган тартиб-чоралар дейиш мумкин. Бу тартиб-чоралар жазо чораларини олиб ташлаш, ядровий келишув ва Эронни Американинг минтақадаги лойиҳаларига хизмат қилишга қизиқтириш хусусида бўлди. Шубҳасиз, Европа буни ва бундан ҳам кўпроқ яширин учрашувлар бўлганини, балки бутунлай ошкор учрашувлар бўлганини яхши биларди. Европа америкалик ва эронлик вакиллар орасида гирдикапалак бўлиб айланиб юрди… Шундай қилиб демак Европага Америка тайёрлаб қўйган келишувга асосланилиши аниқ бўлиб қолган эди. Шунинг учун Европа, хусусан Франция эътироз билдиришдан воз кечди ва келишув имзоланди… Европа Америка тайёрлаган бу келишувдан, айниқса жазо чораларининг олиб ташланишидан бирон нарсага эга бўлиб олиш фикрига тушди. Шунинг учун ана шу Европа давлатлари Эрон майдонига очкўзлик билан ташланди, масалан Британия Теҳронда ўз элчихонасини очишини билдирган бўлса, Франция ўзининг ташқи ишлар вазири Теҳронга йўл олишини эълон қилди… Немис ширкатлари эса Эрон сари дарҳол ҳаракатланишга шайланди. Қолаверса, бу ширкатлар анча вақтдан буён Эрондаги келгуси режаларни ва у ерда ўзлари амалга оширадиган лойиҳаларни тузиб келади. Бу немис ахборот воситаларида шундоқ кўриниб турибди. Гўё немислар бу келишув имзоланишига олдиндан ишонишгандек ва Эроннинг ядровий программадан воз кечишини сезишгандек шундай иш тутиб келишди. Чунки улар Эрон Американинг бир ишораси билан тиз чўкишини яхши билишарди… Шундай қилиб демак европаликлар олдида Эронда инвестицияларни ва лойиҳаларни қўлга киритиб – чунки улар молиявий тангликдан қийналишмоқда – ўлжаларга эга бўлиш учун Эрон сари ҳаракатланишдан бошқа илож қолмади. Чунки улар Америка билан Эрон ўртасида ядровий келишув тузилишига тўсқинлик қилолмасликларини ёки Америка нуфузига таъсир ўтказа олмасликларини тушунишди. Шунинг учун уларнинг олдида Эрондаги инвестициялар ва лойиҳалар орқали ўлжаларга эга бўлишдан бошқа илож қолмади. Негаки, бу инвестициялар ва лойиҳалар орқали европаликлар Эрон ичкарисида узоқ вақт давомида иш олиб бориб, Америка нуфузи ёнида Европа нуфузини ёки бу нуфузнинг бир оз қисмини қайта тиклаш имконига эга бўлишлари мумкин…

в)   Россия ва Хитойга келсак, улар Эронда ўз нуфузларини ўрнатишни тама қилишолмайди… Шунинг учун уларга Америка уларнинг Эрон билан савдо алоқаларини ўрнатишларини жазо чораларини олиб ташлаш билан енгиллатиб беришдан бошқа ўлжадан уларга улуш йўқ. Руслар билан хитойликларга шунинг ўзи етади. Бунга ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Обаманинг улар билан телефон орқали боғланиб уларга бу келишувга қарши чиқишмагани учун ташаккур билдирганини ҳам қўшимча қилинса, бу ташаккурнинг ўзи уларнинг наздида жуда яхши иш бўлган бўлади!

г)   Эрон эса унинг учун муҳим бўлган нарса бор-йўғи ўзидан жазо чораларининг олиб ташланиши ва жамоатчиликка гўё ғолиб бўлгандек бўлиб кўриниш бўлди. Ҳатто Ислом ва мусулмонлар учун азизлик-қудрат бўлган қурол ундан шилиб-тортиб олинса ҳам ва ҳатто бунинг эвазига Эрон Американинг минтақадаги режаларини ҳозиргидан ҳам кўра илдамроқ бажарадиган бўлса ҳам Эроннинг бутун ғами шундан иборат бўлди! Шунинг учун Эрон бу келишувдан хурсандлигини изҳор қилди. Унинг расмий доираларда ҳам, халқ томонидан ҳам қўллаб-қувватланганини билдирди, чунки бу келишув жазо чораларини бекор қилади, деб жар солишди. Лекин Эроннинг бунинг эвазига Америкага янада кўпроқ хизматкорлик қилиши ҳақида чурқ этишмади… Масалан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний келишув имзоланиши биланоқ Эрон телевидениеси орқали мурожаат қилди. Лекин у бундан олдин Америка президентининг мурожаати тугашини кутиб турди! Шундан кейин Руҳоний келишувни мақтади ва бу келишув Эрон истакларини рўёбга чиқариб берганини айтиб бундай деди: «Эронга қарши жорий қилинган барча жазо чоралари бу келишув кучга кирган кундан бошлаб йўқ бўлади…».

Жазо чораларининг олиб ташланиши эвазига Эрон шундай бир ён беришларни бердики Ислом шиорини кўтариб чиқадиган низом у ёқда турсин биронта ҳур-озод низом бу ён беришларга кўнишни асло қабул қилмайди. Чунки бу ён беришларга чуқурроқ назар ташлаган ва улар ҳақида фикр юритган ҳар қандай оқил киши бу ён беришлар қўрқинчидан ўта даҳшатга тушади. «Русиял Явм» сайти келишув 2015 йил 14 июлда эълон қилинганидан кейин унинг энг муҳим бандларини нашр қилди, улардан баъзилари қуйидагилар:

Эрон ядровий программасини узоқ даврларгача чеклаб қўйиш, шу билан бирга уранни бойитишни 3,67 % нисбатда давом эттириш… центрифугаларни учдан икки миқдорда камайтириб 5060 центрифугага тушириш… бойитилган ураннинг 98 %идан воз кечиш… келгуси йиллар орасида атом ёқилғисини импорт қилиб келтирмаслик, оғир сув билан ишлайдиган реакторларни қурмаслик, бир ядровий иншоотдан бошқасига 15 йилгача техник жиҳозларни кўчирмаслик… халқаро атом агентлиги текширувчиларининг шубҳа қилинган ҳар қандай объектга, жумладан ҳарбий объектларга ҳам киришига рухсат бериш, лекин бу кириш Теҳрон билан маслаҳат қилинганидан кейин бўлади… қўшимча 5 йилгача қурол-аслаҳаларни ва 8 йилгача баллистик ракеталарни четдан импорт қилиб келтиришга қарши жорий қилинган тақиқни ўзгаришсиз қолдириш… Эроннинг музлатиб қўйилган миллиардлаб доллар пулларини озод қилиш… Европа ва Қўшма Штатлар томонидан жорий қилинган жазо чораларини Эрондан олиб ташлаш…

Сайтнинг қўшимча қилиб билдиришича Эрон халқаро атом агентлиги билан «йўл харитаси»ни ҳам имзолади, унда жумладан қуйидагилар келган:

Эронга қарши ядровий соҳада жорий қилинган чекловларни 8 йилгача ўзгаришсиз қолдириш… Эрон ядровий ёнилғи бўйича илмий изланишлар олиб боришдан 15 йилгача воз кечади… Эрондаги паст даражада бойитилган уран заҳираси 15 йил давомида 300 килограммдан ошмаслиги керак… Эрон 15 октябргача халқаро атом агентлиги билан бўладиган диалогда эҳтимол тутилаётган ҳарбий йўналиш тусидаги масалаларни изоҳлаб бериш мажбуриятини олади.

Эроннинг «Форс» агентлиги 2015 йил 14 июлда бундай деб билдирди: «Келишув лойиҳасида Эроннинг барча объектлари, жумладан ҳарбий объектлари ҳам текширувдан ўтказилиши ва Парчин ҳарбий объектини бир марта бориб кўриш кўрсатилган».

Бундан ташқари Обаманинг келишувдан кейинги мурожаатида қуйидагилар ҳам келган: «… Агар келишувни қандайдир бузиш рўй берадиган бўлса жазо чораларини қайтадан дарҳол бошлашни қабул қилиш…».

Бу ён беришларни диққат билан кўриб чиққан киши ҳозиргина айтиб ўтганимиздек ўта даҳшатга тушиши аниқ… Янада ҳайрон қолинадиган нарса шуки Эрон режими бу ён беришларни ғалаба деб атаб зўр бериб жар соляпти! Албатта хато қилувчи кишилар бўлади. Лекин улар хатоларини тан олишади ва уни муолажа қилишади-ўнглашади ёки уни муолажа қилишга ҳаракат қилишади. Бундай одамларнинг хатосини ва уларнинг бу хатодан қайтишларини киши тушуниши мумкин. Лекин қандайдир одамларнинг Умматнинг тақдири борасида била туриб, қасддан даҳшатли фожиали қадамларни ташлаши бу энди бир ҳалокат келтирувчи зулматдир. Эрондаги баъзи онгли кишилар томонидан кўрина бошлаган зиё-ёруғлик бу зулматни бир оз камайтириши мумкин. Бу онгли кишилар режимнинг бу сохта ғалаба ҳақида жар солишига алданишмади, аксинча улар бунинг мағлубият эканини кўра олишди. Масалан Эрондаги «Ражо» сайти бу келишувнинг тантана қилинганини танқид қилиб бундай деди: «У (яъни келишув) ғалаба эмас, аксинча эзиб, янчиб ташловчи мағлубиятдир, чунки у Эроннинг ядровий технологиясидан катта қисмини ёпиб қўйди». (Элаф сайти, 14 июл)… Ҳатто Ҳоманаий ҳам ғалаба ҳақида зўр бериб жар солиш қуроли зиён келтирувчи қурол эканини тушунди. У буни айниқса Эрон телевидениеси Обама мурожаатини Эрон президенти мурожаатидан олдин эфирга узатганидан кейин тушунди! Шунинг учун «инқилоб раҳбари» шоша-пиша бу зиённи ўнглашга уриниб Американи гердайган деб атади ва унинг сиёсати ўзининг сиёсатидан фарқ қилишини айтди, шунинг учун Америка билан музокара олиб бормаслигини айтди… лекин қачон?! Музокарага тўйганидан кейинми?! Американинг ядровий режаси Эронга ҳалокатли зарба етказганидан кейинми?!… Ҳатто жазо чораларининг олиб ташланиши ҳам ва Эрон режими бу ён беришларни оқламоқчи бўлаётган пулларнинг озод қилиниши ҳам ҳужжат бўлолмайди. Руҳоний бу баҳоналарни ўзининг мурожаатларида бундай деб қайта-қайта такрорлаган: «Бу жазо чоралари Эрон жамиятидаги кўпгина муаммоларга сабаб бўлди» (2015 йил 23 июл). У буни келишув имзоланганидан кейин қилган ва Эрон телевидениеси эфирга узатган мурожаатида яна бир бор такрорлаб бундай деди: «Бу жазо чоралари Эрон халқида оғир асоратларни қолдирди» (2015 йил 14 июл)… Буларнинг барчаси алдовдир, чунки жазо чораларининг асоратлари хорларча ён беришлар билан йўқ қилинмайди. Аксинча уларни Ислом ҳукмларини ростдан ва ихлос билан татбиқ этиш орқали йўқ қилинади, айниқса омма мулки ва давлат мулки ҳукмлари борасидаги иқтисодий низом ёрдамида йўқ қилинади. Бу асоратлар Аллоҳга берган аҳдларига содиқ кишилар ана шу татбиққа бошчилик қилишлари билан йўқ қилинади. Чунки бу содиқ кишилар Эрондаги, ер бағридаги ва устидаги улкан бойликлардан яхши фойдаланадилар. Бу низом Аллоҳ Субҳанаҳу Китобида ва Росули A суннатида битиб қўйилган бўлиб, уни қалби бор ёки ўзи гувоҳ бўлган ҳолда ҳаққа қулоқ тутадиган ҳар бир киши тушунади… Бу ҳукмларнинг барчаси одамларга ҳаёт бағишлаб уларни бу танг ҳаёт кечиришдан юксалтириб қутқазади, ўшанда жазо чораларининг таъсири уни жорий қилганларнинг ўзига уради. Энди музлатиб қўйилган пулларнинг озод қилинишига келсак, агар Эрон шунинг эвазига воз кечадиган қурол-аслаҳаларга кетган сарф-харажатларни ҳисоблайдиган бўлсангиз фарқ катта бўлмайди! Агар бунга Умматга – уни бир муҳим қурол-аслаҳасидан маҳрум қилиб – етказилаётган маънавий зиён қийматини ҳам қўшиладиган бўлса аҳвол қандай бўлади?!

Жазо чоралари хорларча ён беришлар билан эмас, аксинча ана шундай муолажа қилиниб йўқ қилинади…

إن في هذا لبلاغا لقوم عابدين

«Албатта мана шу (Қуръонда) ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир»  [Анбиё 106]

6 шаввол 1436ҳ

22 июл 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here