Суданда Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари қамоққа олинди

0
543

Суданнинг Қадориф вилоятида миллий хавфсизлик кучлари раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш Рамазон ойида Исломга даъват қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини калтаклаб, сўнг қамоққа олди. Бу фожеали ҳодиса муборак Рамазон ойининг йигирма учинчи кечасида содир этилди.

Суданда Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари муборак рамазон ойида турли жойларда, жумладан Қадориф бозорида ҳам маҳаллий халқ билан учрашув ўтказиш учун маълум нуқталар ташкил қилишди. Бундан мақсад халқни Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш эди. Бироқ Исломга даъват қилаётган ёшлар Судан куч ишлатиш органлари тарафидан қаттиқ ҳужумга йўлиқди. Улар Ҳизб йигитларини оғир шаклда дўппослаб, ундан сўнг қамоққа олди.

Мусулмонлар Қадр кечасида ибодат билан машғул бўлиб Аллоҳга яқинлик ҳосил қилаётган бир пайтда, Судан хавфсизлик ходимлари Ислом даъватига қаршилик қилиш билан Шайтонга яқинлик ҳосил қилишди. Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг матбуот бўлими мазкур ҳодисани қоралаб баёнот чиқарди.

“Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – судан вилояти сифатида Аллоҳ субҳанаҳу Таолога исён қилган ва ор-номусларни оёқ ости қилганларга ҳамда раҳмат ва мағфират ойида мусулмонларга зулм қилган кишиларга шундай деймиз; гуноҳларингизга тавба қилинг, зеро қурган тузоғингиз бизга ҳеч қандай зарар келтира олмайди. Шубҳасизки, биз Аллоҳнинг ёрдами ила Пағамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун даъватимизни давом эттираверамиз”, дейилади баёнотда.

NO COMMENTS