Қийноқ ва тазйиқлардан қочган минглаб мусулмонлар Мьянмани тарк этмоқда

371
0

 126088_600 Сўнги ҳафта мобайнида мушриклар таъқиби ва қирғинидан қўрққан минглаб роҳиния мусулмонлари ўз туғилган ватанлари Мьянмани ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишмоқда.

 Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи “Arakan Project” ташкилоти раҳбари Крис Леванинг “Anadolu Agency” нашрига берган интервьюсида, бизнинг кўз ўнгимизда сўнги бир ҳафта ичида 8000 роҳиния мусулмонлари шимолий штат Ракхайнни ташлаб чиқиб кетишди. 2013 йилдан буён ҳар ойда айнан шунча мусулмонлар қочиб кетишга мажбур бўлишар эди, -деди.

 Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, сўнги ҳафта мобайнида роҳиния мусулмонларини Мьянмадан оммавий қочиши кузатилмоқда. Бу ҳолат эса кейинги пайтларда янада кучайиб бораётган мусулмонларни оммавий қамоққа олиш ва қийноққа солинишлари билан боғлиқ. Кўпчилик Мьянмадан маторсиз қайиқларда сузиб кетишга мажбур бўлишяпти ва бунинг натижасида Таиланд ёки яқин атрофда жойлашган бирор давлат қирғоқларига етиб боришга улгурмай чўкиб халок бўлмоқдалар.

 60 миллион аҳолиси бўлган Мьянманинг 5 фоизини Роҳиния мусулмонлари ташкил қилади. Мьянма 1948 йили мустақилликка эришганидан буён озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар тинимсиз тазйиқ, таъқиб ва оммавий қирғинларга дучор бўлиб келишади.

 Экстремист буддистлар томонидан шундоқ ҳам қирғин қилинаётган роҳиния мусулмонлари, ўтган ҳафтадан бошлаб расмий ҳукумат тамонидан ҳам яна қайта таъқиб ва тазйиққа олина бошланди. Ўз жони ва динини сақлаб қолиш учун Мьянма мусулмонлари ватанларини ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here