Эрдоган: Буларнинг дарди инсон эмас нефтдир

477
0

erdogan_letonya_2947222-e1413986446566-610x3241Расмий ташриф билан Латвияга келган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган Латвия университети ижтимоий илмлар факультетида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Кобанида кечган ҳодисаларга тўхталди. Эрдугоннинг таъкидлашича, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ Кобани масаласига инсонларни ўйлаб эмас, нефт учун аралашмоқда. Эрдоганга кўра, уларнинг Ироқда, Сурияда ва Туркияда кечаётган ҳодисаларга жим қараб туриши, аммо нефт қудуқлари борасида гап кетганда дарҳол ҳаракатга келиши уларнинг бирдан-бир дарди нефт эканлигини кўрсатади.

“Европага бошпана излаб борган барча қочқинларнинг сони бор-йўғи 130 мингни ташкил қилади. Мен шуни айтмоқчиман, ажабо! Европа шунчалик имкониятларга эга бўлса ҳам, нима учун бу қочқинларга эшикларини очмаяпти? Нима учун уларни қабул қилмаяпти? Ёки, нима учун эй Туркия сен 1,5 миллион қочқинни қабул қилдинг, бизга ҳам қолдими, биз қандай ёрдам беришимиз мумкин, демаяпти? Уларнинг бундай дарди йўқ. Европа иттифоқи ҳам шулар жумласидан. 300 минг инсоннинг қатл қилинишига жим қараб турган дунё бугунга келиб Кобани учун аёққа турди. Бу жуда яхши, аммо Даръо қирғин қилинганда қаерда эдингиз? Идлиб, Ҳама, Ҳумус шаҳарларининг кули кўкка совурилар экан, сиз қаерда эдингиз? Курт ишчилар партияси каби қўли қонга беланган террорчи гуруҳга қайрилиб ҳам қарамаган дунё ИШИД террорчи ташкилотига қарши дарҳол бирлашишди. Бу ҳам яхши, аммо Курт ишчилар партияси бизнинг ўлкамизда 40 минг кишини ўлдирганда қаерда эдингиз? Ироқ ҳукумати мазҳабчиликни авж олдирар экан, АҚШ ҳам, БМТ ҳам, Европа Иттифоқи ҳам бунга эътибор бермади. ИШИД террорчи гуруҳи ўртага чиқиши сабабли нефт булоқларига таҳдид туғилиши билан дарҳол ишга аралашишди. Демак буларнинг дарди инсон эмас нефтдир. Ғарб ширкатлари унга эга бўлиб олган”, деди Турки президенти.

Туркистон:

Эрдоган Кобани масаласида АҚШ, БМТ ва Европа Иттифоқини танқид қилар экан, ўзи ҳам АҚШ тузган ўша носоғлом коалицияга қўшилганлиги ҳақида гапирмади. Унинг ўзи хам Ироқ, Сурия шаҳарлари ер билан яксон қилинаётганида жим қараб туриб, масала курдларга етиб келганида дод вой сола бошлаганини изоҳламади.  Балки АҚШнинг асл мақсадини иккинчи даражали мақсади билан алмаштириб, умматни чалғитмоқчи бўлаётгандир. Тўғри, АҚШ Ислом оламидаги бойликларга кўз олайтириб, талон тарож қилиб келаётгани ва бу йўлда ҳар қандай ишга тайёр эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо унинг биринчи мақсади бу эмас, балки бу ишлардан асосий мақсад яқин кунда дунёга келиши кутилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатининг тикланишини имкон қадар кечиктиришдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here