Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг конференция очилиши муносабати билан сўзлаган нутқи

553
0

AMIR«Араб баҳорининг қайталанишларисиз Судан муаммоларини тўғри ҳал қилишга доир ҳақиқий исломий қараш-нажот чамбараги»

Конференция Халифалик қулатилганини хотирлаш муносабати билан Суданда ўтказилди

Ҳижрий 1435 йил 4 ражаб, милодий 2014 йил 3 май шанба

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳга, оиласига, саҳобаларига ва у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин ва баъд.

Буюк Ислом Суданига… Судандаги илк мусулмонлар режасини чизган биринчи масжид Дунқула масжиди Суданига… Халифа Усмон G Миср волийсига Суданга Ислом нурини олиб киришни амр қилган даврдаги буюк исломий фатҳ Суданига… Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳ қўмондонлигида Ислом қўшини юборилди. Дунқула атрофидаги тўқнашувлардан кейин ҳижрий 31 йилда Нубадаги «Мақарра» ҳокими билан Бақт келишуви бўйича тузилган сулҳдан кейин Ислом қўшини Суданга шимолдаги Нуба томондан кириб келди. Келишув бандларидан бири Дунқула масжидига эътиборли бўлиш эди… Аббосий халифа Маъмун Суданига… Ўша даврда баъзи мусулмонлар Нубада ер сотиб олишгач насронийларнинг каттаси бу савдонинг тўғрилигига қарши чиқиб, ерни сотган насроний ўзининг фуқароларидан бири эканини, шунинг учун у ўз ерини унинг изнисиз сотиши мумкин эмаслигини, у эса изн бермаганини айтган эди… Шундан кейин бу масала халифа Маъмунга кўтариб чиқилгач халифа уни қози ҳукмига ҳавола қилди. Қози ернинг эгаси ўз ерини насронийлар каттасининг изнисиз тасарруф қилиш ҳуқуқига эга, чунки у унинг қули эмаски, уни ўз мулкини тасарруф қилишдан ман қилса, деб ҳукм чиқарди. Умар G ҳам: «Одамларни қачон қул қилиб ола қолдингиз ваҳоланки оналари уларни озод ҳолда туққан бўлса…» деб ҳақ сўзни айтган эди. Ана шу адолатли ҳукм насронийлардан катта қисмининг Исломга киришига сабаб бўлган эди. Чунки улар Ислом ҳақ-ҳуқуқ борасида катта билан кичик ўртасини ажратиб камситмаслигини, Исломда ҳеч кимга зулм қилинмаслигини ўз кўзлари билан кўришди. Шундай қилиб Ислом Аллоҳ Субҳанаҳу фазли билан тез тарқалиб Судан шимолидан тортиб жанубигача, шарқидан тортиб ғарбигача бутун Суданни қамраб олди… Усмонийлар Суданига… ўша даврда Судан ва Миср 1821 йилда битта вилоятга айланди… Инглизларнинг Китченер қўмондонлигида Суданга босқинчилик қилинганида уларга қарши жанг қилган мужоҳид Суданга… ана шу босқинчилик 1896 йилдан бошлаб йигирма йилга яқин давом этиб инглизлар 1898 йилда Уммудўрмонни, 1900 йилда эса Кордофанни босиб олишди. Дарфур 1916 йилгача қаршилик кўрсатишни давом эттирди. Ўша йили Дарфур волийси тақволи, кучли қаҳрамон мужоҳид олим Али ибн Динор шаҳид бўлди. Мадина ва Шом аҳли мийқоти «Зул Ҳулайфа» масжидини тузатиб ўнглашда ва ҳожиларни сув билан таъминлаш учун қудуқларни қазишда Али ибн Динорнинг зўр хизмати бўлган эди. Бу қудуқлар то шу бугунгача унинг исми билан «Абяру Али-Али қудуқлари» деб атаб келинмоқда…

Суданни ўз имонлари, илмлари, жиҳодлари… билан зиёга тўлдирган ана шу улуғ аждодларимизнинг ҳаммаларига… Муборак конференциянгизда тўпланган бу ҳурматли жамоатга… Ислом саломини йўллаб Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ дейман.

Эй ҳурматли биродарлар: гуллаб-яшнаб, зиё таратган ана шу тарихдан кейин Ислом ва мусулмонлар душмани Англия томонидан бевосита мустамлака қилиш яна қирқ йил давом этди. Шундай қилиб инглизлар Суданни бевосита мустамлака қилиб бу юртда 1896 йилдаги инглиз босқинидан бошлаб 1956 йилгача олтмиш йил туришди… Кейинчалик билвосита сиёсий ва сақофий мустамлака қилиш бўлди, капитализмнинг чириган бадбўй қийматлари тарқалди, эски мустамлакачи Англия билан янги мустамлакачи Америка ўртасида Судан устидаги мустамлакачилик кураши бошланди. Охир-оқибат тоза, покиза Суданнинг жисми парчалаб ташланди. Чунки унинг жануби шимолидан мустамлакачи Америка ҳомийлик қилган ботил, қотил Найваша келишуви бўйича ажралиб чиқди… Агар иш ана шу чегарадагина тўхтаганида эди биз албатта мустамлакачи кофирларнинг бутун ғам-ташвиши мусулмонлар юртларини парчалаб ташлаш-да, деб айтган бўлардик. Лекин бундан ҳам мудҳишроқ ва аламлироғи Судандаги ҳукмрон режимнинг Американинг ундови билан музокараларни юргизишда бор кучини сарфлагани ва Найваша келишувини зўр бериб амалга оширгани бўлди. Кошки бу режим ўзи амалга оширган бу келишувнинг ботиллигини ва унинг кўзини парда босиб қолганини тан олганида эди… Аксинча бу режим юрт парчалаб ташланганини бир ғалаба деб ҳисоблади! Шу парчалаб ташланиш сарлавҳаси бўлган Найваша келишувини эса бир буюк иш деб ҳисоблади! Шундай қилиб қийматлар ўзгариб кетди, тушунчалар тескари бўлиб кетди. Росулуллоҳ A Ибн Можа Абу Ҳурайрадан чиқарган ҳадисда ҳақ сўзни айтган эдилар. Абу Ҳурайра деди: Росулуллоҳ A дедилар:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ. قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ»

«Одамлар устига ёлғончи йиллар келади. Бу йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади, хоинни омонатдор, омонатдорни эса хоин деб ҳисобланади, бу йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Шунда: рувайбиза нима? – деб сўралди. Пайғамбаримиз: Омманинг иши ҳақида (сўзлайдиган) пасткаш кимса» деб жавоб бердилар.

Эй мусулмонлар: ҳокимлар бугун Умматнинг уйғонганини, ўзининг азизлиги манбаи рошид Халифаликни истаётганини кўришди. Мана шундай даврда Судандаги ҳукумат капитализм тариқатидаги ўртача ечимларни муҳокама қилиш учун диалог ўтказишга чақириб бунда «Суданни қутқазиш» деган баҳонани рўкач қилмоқда. Аслида эса у ҳоким табақани ўзи қилган ёмон ишлар жазосидан қутқазиш ва унинг жиноятларини гўё бу жиноятлар бўлмагандек ёпти-ёпти қилиш учундир… Бу ҳокимлар юртни парчалаб ташлаган ва Судан ерига ажралиб чиқиш уруғларини сочган режимнинг ўзи билан диалогга чақиришмоқда. Дарфур масаласи бўйича Давҳа келишуви сатрларидаги нарсалар буни ўз тили билан айтиб турибди. Эй биродарлар, биз азият чекаётган касалликнинг давоси Аллоҳ шариати ва Халифалик низоми замирида мавжуд. Бу даво Америка ва унинг ёрдамчилари ундаётган диалогда эмас. Чунки бу диалогдан мақсад ўртача ечимга эришишдир. Ўртача ечим эса Аллоҳнинг динига олиб бормайди, аксинча Шарқ ва Ғарб томонидан бўладиган ёмонликка олиб боради. Бу икки ёмонлик ўзаро аралашиб биргаликда Аллоҳ, Росули ва мўминлар ёмон кўрадиган бир нотабиий, бадбашара, хунук низомни етиштириб чиқаради… Бугун мусулмонлар юртларида жорий бўлаётган ҳукмлар буни ўз тили билан айтиб турибди.

Муаммоларимиз ечими бир номаълум нарса эмас ва татбиқдан йироқ бўлган қуруқ назариялар ҳам эмас. Аксинча бу ечим Аллоҳ Субҳанаҳу Китобида ва Росулуллоҳ A Суннатида ҳамда у кишининг саҳобалари – уларга Аллоҳнинг ризолиги бўлсин – ижмоси билан битиб қўйилгандир… Улар зулматларни ёриб ташлаб ҳамма ёқни нурга тўлғизадиган шаръий ҳукмлардир. Мусулмонлар узоқ асрлар давомида шу ҳукмлар асосида иш юритдилар. Натижада оламда биринчи мақомда турган давлат бўлдилар. Бу давлат нафақат ўз ерларида, балки бутун олам бўйлаб яхшилик таратди… Мана шулардан кейин бирортангиз бундай деб савол ташламайдими, ахир: нега Синд подшоҳи асира қилиб олган бир неча аёллар Муҳаммад ибн Қосимдан ёрдам сўрашган? Муҳаммад ибн Қосим уларнинг ёрдам сўраб қилган фарёдини қабул қилган. Шунинг учун мусулмонлар қўшини халифа амри билан жангга отланиб Синд подшоҳи тахтини гумбурлатиб қулатган, асира аёлларни озод қилган, Синд ва Ҳиндни фатҳ қилиб бу юртларни Ислом зиёсига тўлдирган. Нега ёрдам сўраб қилинган ўша фарёдга асира аёлларни озод қилган ва ана шу юртларни Ислом нури билан фатҳ этган қўшинлар ёрдами билан жавоб берилди? Бугунги аҳволга қарайлик. Бирма Мьянмасида – у Бангладешдан тош отса еткудек ерда жойлашган – аёллар, болалар ва кексалар ёрдам сўраб фарёд қилмоқда, лекин бу фарёдларга ёрдам билан жавоб берадиган ҳеч ким йўқ! Нега шундай?! Бирортангиз бундай деб савол ташламайдими ахир: бир румлик зулм қилган бир аёл фарёд қилиб «эй Мўътасим қаердасиз» деб нидо қилган пайтда бу фарёд халифа қулоғига етгач халифанинг шахсан ўзи қўшинга бош бўлиб ўша аёл учун унга зулм қилган кимсадан қасос олди ва бугунги Анқара яқинидаги Амурияни фатҳ этди. Ҳолбуки у Рум шаҳарларининг кучли ҳимоя қилинган шаҳарларидан бири эди. Нега ўша аёлнинг фарёди бутун бошли армияни ҳаракатга келтирган эди? Бугун эса Судандан тош откудек ерда жойлашган марказий Африкада аёллар, болалар ва кексалар тинимсиз фарёд солиб ёрдам сўрашмоқда, лекин бу фарёдларга ёрдам билан жавоб берадиган ҳеч бир овоз, уларни қутқариш учун ҳаракатга келаётган бирон армия йўқ. Нега шундай? Нега, эй мусулмонлар? Бунга сабаб ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган халифанинг йўқлиги эмасми? Уммат ишларини ғамхўрлик билан бошқарадиган ана шу халифанинг йўқлиги эмасми? Ахир иш шундай эмасми?! Ҳар бир кўз ва басират соҳиби буни идрок қилмайдими ахир? Мусулмонларнинг азизлик манбаи Халифаликни тиклаш эмасми ахир? Мусулмонларнинг тақдирий масаласи Халифалик эмасми ахир? Бўйнида Аллоҳ шариати билан ҳукм юритадиган битта халифага берилган байъат бўлмаган ҳолда ўлган кимса жоҳилият ўлими билан ўлмайдими ахир? Бу фарз эмасми, фарз бўлганда ҳам қандай ҳам зўр фарз эмасми ахир? Шундай қилиб эй мусулмонлар бизнинг ишимиз унинг аввали нима билан ўнгланган бўлса фақат ўша билангина ўнгланади… Ҳақ билан ҳукм юритадиган ва Исломни тўғри татбиқ этадиган давлат, илк Халифалик йўлини тутадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик билангина ўнгланади. Халифалик Исломни ичкарида татбиқ этади ва унинг қўшинлари Исломни хорижда ёйиш учун йўлга отланади…

Эй мусулмонлар: биз бу ерда: Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни тиклашни хомхаёл қиляпти, ваҳоланки у шу кунларда иложи йўқ ишдир, деб айтадиган кимсалар борлигини биламиз. Биз бунга шундай жавоб берамиз: Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳнинг имон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларга:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                                                                                                                        [Нур 55]

деб берган ваъдасини тиловат қилаётган бўлса хомхаёл қилаётган бўладими? Ҳизб ут-Таҳрир Росулуллоҳ Aнинг мана бу зўравон бошқарувдан кейин яна Халифалик янгидан тикланиши ҳақида:

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً… ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг зўравон подшоҳлик бўлади… Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деб айтган сўзларини ўқиётган бўлса хомхаёл қилаётган бўладими? Биз бу ерда: Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифаликдан бошқа матоси йўқ, қаерда бўлса фақат Халифалик ҳақида гапиради, холос, ундан бошқасини билмайди, унинг ундан бошқа улфати йўқ, деб айтадиган кимсалар борлигини ҳам яхши биламиз! Ҳа, тўғри, эй мусулмонлар, Халифалик «мато»дир, у дин ва дунёни асровчидир, у мавжуд бўлса ҳукмлар қоим бўлади, ҳадлар ижро этилади ва ҳақиқий фатҳлар бўлади. Халифалик мусулмонлар Росулуллоҳ Aни дафнга тайёрлаш ва дафн қилишни кечиктириб киришишган бир шаръий ҳукмдир. Бу дафннинг аҳамияти ва буюклигига қарамай улар шундай иш тутишди. Буларнинг барчасига сабаб Халифаликнинг буюклиги ва аҳамиятга эгалигидир. Чунки кибор-улуғ саҳобалар халифани сайлаш билан машғул бўлишни ана шу буюк фарздан: Росулуллоҳ Aни дафнга тайёрлаб, дафн этишдан ҳам кўра бирламчи иш деб билдилар… Ҳа, шундай, Халифалик азизлик ва қудратдир. У яҳуд давлатини йўқ қилиб Фаластинни тўла ҳолда Ислом диёри бағрига қайтаради. У ҳиндларнинг Кашмир устидан ҳукмронлигини йўқ қилади. У русларнинг Чеченистон, Кавказ ва Татаристондаги ҳукмронлигига чек қўяди. У Хитойнинг Шарқий Туркистонни босиб олишига барҳам беради. У Қримни ўзининг аслига, Халифалик давлатининг бир қисми бўлишга қайтаради. У барча Ислом юртларини ўз аслига қайтаради. У мусулмонлар юртларида қутириб ўйин қилаётган Америка, Британия ва Франция чангалини қирқиб ташлайди ва бу мустамлакачиларни агар уларнинг уяси қолган бўлса ўша уясига қувиб қайтариб юборади… Халифалик бутун Шом бўйлаб тинчлик ва омонликни ўрнатади. У Ироқнинг парчалаб ташланишига йўл қўймайди, Судандан ажратиб ташланган қисмини асл ҳолига қайтаради, Сомалини бирлаштиради. Индонезия ва Малайзия жойлашган Тинч океан атрофларидан тортиб Мағриб ва Андалус жойлашган Атлантик океани соҳилларигача мустамлакачи кофирлар чизиб қўйган сохта чегараларни ва тўсиқларни йўқ қилади. Халифалик барча тарафга адолат ва яхшиликни таратади, Ислом ва мусулмонларни азиз қилади, зулм ва ёвузликни таг-томири билан қуритади, мустамлакачи кофирларни хор қилади…

Энди бирон киши бундай дейиши мумкин: Халифалик буларнинг барчасини қила оладими? У нусратни юзага келтириб, мағлубиятни даф қила оладими? Биз бунга: ҳа, қила олади, зеро буни Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло айтяпти

«Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур»                              [Муҳаммад 7]

деб жавоб берамиз. Аллоҳнинг ҳақ нусрати эса Унинг ҳукмларини қоим қиладиган Ислом давлатини барпо қилиш билангина бўлади. Шунинг учун бу давлат тикланса Аллоҳ Субҳанаҳу унга ёрдам беради, уни мустаҳкамлаб қудратли қилади. Натижада уни дўстлари ҳурмат қиладиган, душманлари эса ундан ҳайбатланиб ҳайиқадиган бўлади. Буни Росулуллоҳ A айтяптилар:

«اَلْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир». Демак халифа ва Халифалик бир қалқондир, яъни сақловчи ҳимоядир. Кимнинг сақловчи ҳимояси бўлса у Аллоҳ изни ила охир-оқибат ғолибдир, унинг ҳуқуқлари ҳам, юртлари ҳам зое бўлмайди, душманлари унга яқин келишга журъат қилолмайди. Буни Халифалик тарихи ўз тили билан айтиб турибди. Масалан қани Византия ва унинг найзалари? Қани Мадоин ва Кисролар? Бутун ер юзи бўйлаб океандан океангача чўзилиб ётган ана шу жойларда янграган такбир садолари кимники эди? Бу такбир садолари агар Ислом давлати, Ислом қўшини ва Ислом адолати бўлмаса қандай янграй олар эди?… Демак Халифалик мусулмонларнинг азиз бўлишлари манбаи, уларнинг уйғонишлари йўли ва бирликлари рамзидир. Мусулмонларнинг дунёда ҳам, охиратда ҳам зафар топишлари Халифаликда бўлади, бу эса буюк зафардир… Эй мусулмонлар ҳақ мана шудир, шунинг учун ҳаракат қилувчилар мана шундай ишга ҳаракат қилсинлар.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                   [Рум 4-5]

Сўзим якунида мен сизларга конференциянгиз ўтказилаётган мана шу ҳаром ой: ражаб ойида юз берган уч ҳодисани эслатиб ўтмоқчиман. Чунки бу ҳодисаларда огоҳ қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда, яъни сидқидилдан қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир: аввалги икки ҳодиса Аллоҳ фазли ва неъмати ила дунёни зиёга тўлғазди. Биринчи ҳодиса: Аллоҳ Росулуллоҳ Aни у кишининг завжаси Уммул мўминин Хадича I вафоти сўнгра Қурайш олдида Пайғамбаримизга ёрдам берган амакиси Абу Толиб вафотидан кейин икром қилган Исро ва Меърож ҳодисасидир.. Иккинчи ҳодиса эса Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан Ўз Росули Aга Ислом давлатини тиклаш ва ер юзида Аллоҳ ҳукмини татбиқ этиш учун талаби нусратга изн берилиши бўлди. Натижада ансорлар нусрат ҳақидаги талабни қабул қилишди ва Ислом давлати тикланиб ер юзини яхшилик ва адолат билан нурафшон қилди.

Учинчи ҳодиса эса нурдан кейин зулматнинг келиши бўлди. Чунки инглизлар ўзларига малай бўлган араб ва турк хоинлари билан Истанбулдаги Халифаликка қарши тил бириктириб уни йўқ қилишди. Ана шундан кейин юртларимиз жуда хунук суратда парчалаб ташланди, бунинг оқибатида бошимизга шундай нарса тушдики у бизга кетма-кет ёғилаётган фожеа ва фалокатларга гувоҳ бўлиб турибди… Шунинг учун келинглар эй мусулмонлар бу қоплаган зулматларни йўқ қилиб Халифалик нурини янгидан тиклайлик. Ўшанда биз дунёда Росулуллоҳ A рояси уқоб рояси соясида бўламиз, охиратда, ҳеч соя бўлмайдиган фақат Аллоҳнинг соясигина бўладиган кунда эса Аллоҳ Субҳанаҳунинг соясида бўламиз. Инша Аллоҳ охиратда Аллоҳ

«Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар»                                  [Қамар 55]

деб айтган кишилар билан бирга бўламиз…

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

                                                                                                                         4 ражаб 1435ҳ

                                                                                                                            3 май 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here