Белгиялик сиёсатдон Бруно де Кордье ӯзининг Ҳизбут Таҳрирга бӯлган ишончини билдирди.Симферопол шаҳрида Россия даги Ҳизбут Таҳрир аъзолари ва Қрим ташкилотлари фаоллари иштирокида мажлис бӯлиб ӯтди. Бу тӯғрида “Аргументов недели- Крым” рӯзномасининг журналисти хабар берди. Де Кордье Бельгияда туриб Skyp орқали мулоқот қилди. Шу жумладан у деди :-“ Қримдаги исломий ҳаракатлар либерал мухолифлардан кӯра кӯпроқ халқнинг бугуни ва келажаги ҳақида қайғурадилар.Жамъият глобал эркин фикрлиликнинг нохуш оқибатларини ҳис этмоқда. Айни пайтда халқ эътироз билдиришнинг янги шаклларига муҳтождир. Ҳокимиятдагилар эркин фикрли мухолифатдан қӯрқмайди, зеро яхши биладиларки аҳоли уларга эргашмайди ва мухолифатнинг Ғарб қӯлловисиз ҳалок бӯлишлиги табиийдир. Аммо Россиянинг бугунгу кунларда мусулмонларга нисбатдан босим ӯтказиши у ерда оммавий сургун қилиш мумкин деган маънони англатмайди. Мен Россиянинг ҳозирги режимини “ сталинизмнинг қайта жонланиши” деб атаган бӯлар эдим”. Де Кордье охирги сӯзларига аксар иштирокчилар ҳам қӯшилди.Ҳамамизга маълумки охирги пайтларда Қрим шаҳрида Ҳизбут Таҳрир томонидан уюштирилган конференциялар тарқатилиб юборилган эди. Куни кеча Украина халқ депутати Эдуард Леонов СНБОУ бош котиби Андрей Клюевга мурожаат қилиб Украинада Ҳизбут Таҳрир фаолиятининг манъ этилиши масаласи қайтадан кӯриб чиқилишлигини илтимос қилди.