28январ куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида мудҳиш ҳидиса юз берди. Душанбенинг Қаротегин кўчасида яшовчи, Тожикистон Техник университети ходимаси, Майдамоҳ Умарова ўзининг ва уч нафар фарзандининг устига бензин сепиб ёқиб юборди. У ҳатто балоғатга етмаган қизларига ҳам раҳм қилмади. Ўша куни Майдамоҳ Умарова ўзиниг ота уйида эди, у ва қариндошлари орасида тортишув юзага келиб, натижада аёл шу ишга қўл урди. Шу заҳотиёқ тез ёрдам чақирилиб уларни касалхонага олиб борилди. Лекин афсус, фожианинг иккинчи кунида Умарованинг аҳволи оғирлашиб ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирча қизларнинг ҳолати оғир бўлиб, тўнғич қизнинг 50%, ўртанчасининг 35% ва энг кичиги тўққиз ойли қизалоқнинг 25 % тана аъзоси куйган.
Марҳумнинг қўшниларининг айтишича охирги пайтларда у ўз ҳаётидан шикоят қиларди, яқин қариндошлари, ҳатто эри билан ҳам муносабатлари яхши эмасди. Бунга қўшимча, жуда катта миқдорда қарзи бор экан.
“Майдамоҳ турмуш қийинчиликларига дош беролмади бошқа нажот чорасини тополмасдан шундай қилди, бечора. . . “-деди қўшнилардан бири.
Яна бир хабар; ўтган йилнинг декабр ойида туғуриқхоналарниг бирида соғлом бир ўғил бола дунёга келди. Ота-онасининг хурсандчилиги чексиз эди. Аммо бу ҳол узоққа чўзилмади. Тўсатдан онасининг аҳволи ёмонлаша бошлади. Духтурлар текширувдан ўтказиб унга анемия, яъни камқонликнинг энг оғир даражаси ташхиси қўйилди. Она муолажа ола бошлади. Ноилож қолган ота эса кўдакни ўзи билан уйга олиб кетиб бола тарбияси билан бир ўзи шуғуллана бошлади. Бу оила бошқа жойдан кўчиб келган бўлиб, бу шаҳарда хеч қандай қариндошлари йўқ эди.
Кўдак онасининг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб борарди. Муолажага кетган харажатларнинг ҳажмини гапирмасак ҳам бўлади…
Хуллас ноилож қолган ота ўз боласини сотиб аёлига пул топишга қарор қилади. Бундан хабар топган милиция ходимлари уни қўлга олишиб, унинг бўйнига “одам савдоси” айбини юклаб ҳибс қилишди. Касалхонада керакли миқдорда пул келмаганлиги учун аёл қаровсиз қолди , аҳволи тобора заифлашиб дунёдан кўз юмди.
Бу икки аянчли ҳодисанинг асосий сабаби нимада? Қачонлардан буён ҳануз Совет иттифоқи даврида тожик аёлларининг орасида ўз-ўзига ўт қўйиш бир оддий одатий “модага” айланганди. Аммо ҳанузгача давом этаётган бундай мудҳиш одатга қарши ҳеч кимса тўғри чора изламади, ёки аниқ ечим тополмади. Келинг бу ҳолатнинг сабабларига имкон қадар ёрқинлик киритсак:
Биринчи ва асосий сабаби бу куфр тузумининг разилона қонунларидир. Бу тузумда инсонга ҳайвонларча, ҳайвонга эса одамдан яхшироқ муомила билдиришади. Агар мабодо бирор ҳайвон сони камайиб қолса дарҳол конференциялар уюштирилиб , унинг навъини сақлаб қолиш учун чора-тадбирлар кўриладию, аммо инсонлар хорликда қолса ўша мазлумнинг ўзини фаросатсиз дея мазаммат қилишади. Ҳатто диндор уламолар ҳам уларнинг гуноҳлари ҳақида гапирадилару, бу муаммонинг ечими ҳақида лом-мим демайдилар. Бу ботил системанинг бирор жиҳати йўқки, инсон муаммоларини тўғри муолажа қилса.
Иккинчи сабаби халқнинг диний марифатдан узоқдалигидир. Яъни оналар фарзандларини сут эмизишдан, ювиб тараб вояга етказишдан нарига ўтмайдилар. Ахир фарзандлар Аллоҳнинг бизларга берган ҳам неъмати ва ҳам омонати бўлиб, биз уларнинг диний тарбияси устидан масъулмиз. Ота-она авлодининг кўпайганидан хушнуд бўлиш билан бирга ҳушёр ҳам бўлишлари лозим.
Тўғри беш қўл баробар эмас, жамъият маърифатли ва уларга эргашувчилардан иборатдир. Бу ерда дин арбобларининг лоқайдлиги сабабли ва лаганбардор ҳокимлар айби билан халқ ҳам маънавй ва ҳам моддий жиҳатдан қашшоқдирлар. Эргашувчи Уммат манқуртларча уларнинг гапларига ишониб жар ёқасига келиб қолди.
Юқоридаги фожиалардан хулоса қилган ҳолда яна бир маротаба эслатиб ўтмоқчимиз. Агар биз ўзимизга иложи борича тезроқ бир мусулмон бошлиқ сайламас эканмиз бу ҳолат давом этаверади.
Азиз биродарлар молу жонингиз билан Аллоҳнинг дини олий бўлишлиги учун ҳаракат қилинг. Фақат Халифа бизларнинг муаммоларимизни ўзиникидан зарурроқ билади. Мусулмонларнинг ҳаётига ва дарду ғамига бефарқ бўлманг. Чунки Пайғамбар(салаллоҳу алайҳи васаллам) : -“ Қиёмат кунида ҳар бир жон ҳақида сўраласизлар”-деганлар.
Мунаввара.
Imomali haqida dakumentalniy film
http://m.youtube.com/watch?v=mML-ZbIMfXE&client=mv-google&gl=US&guid=&hl=ru