Очликдан ўлганларнинг сони 100 тага етди

557
0

загруженное-2

Асад кучлари тарафидан қамал қилиниб озиқ овқат ва дори дармон етказиб берилишига тўсқинлик қилинаётган Дамашқ атрофидаги Ярмук қочоқлар лагерида очликдан ўлганларнинг сони 100 тага етди.

Бир кун аввал Ярмук қочоқлар лагерида очликдан ўлганларнинг сони 96тага етганлиги билдирилган эди. Сурия пойтахти Дамашқдан келган хабарга кўра, уларнинг сони охирги 4 киши билан 100тага етган.

Ўзларини миллат вакиллари деб атаган Сурия миллий коалицияси вакиллари Сурия масаласини ҳал қилиш учун Асад режими вакиллари билан Женева-2 конференциясида Лаҳдар Иброҳимий ўртамчилигида музокара олиб борди.

Бироқ, кўкрагига уриб, шахдам қадамлар билан Женева-2 конференцияси ташриф буюрган миллий коалиция вакиллари Сурия инқирозига барҳам бериши у ёқда турсин, қамалда қолганлиги сабабли очликдан ўлаётган халққа бир бурда нон етказиб беришни ҳам уддасидан чиқа олмади.

Ўтказилиши ҳақида бир неча ой аввал жар солиниб келинган Женева-2 конференцияси Сурия халқи учун заррача ҳам наф келтирмади. Буни ўша “даҳолар”нинг ўзлари ҳам тан олишди. Араб давлатлари лигасининг бош котиби доктор Набил Арабий Женева-2 конференцияси натижаси ҳақида гапирар экан, “конференция бирор бир мақсадни рўёбга чиқармади. Сурия халқи конференциядан сўнг ҳеч қандай ўзгаришни ҳис қилмади”, деди.

Набил Арабий журналистлардан бирининг “Араб давлатлари лигаси араб муаммоларидан бирортасини ҳам ҳал қилишга қодир эмас”, деган гапини рад қилиб, “Айнан БМТнинг ўзи барча имкониятларга эга бўлишига қарамай, ҳеч қандай масалани ҳал қила олмади”, дея қўшимча қилди.

Бундан аввал БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва БМТ ва Араб давлатлари лигасиниг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳими ҳам Женева-2 конференциясидан бирор натижа чиқмаганлигини тан олган эди.

Ўз-ўзидан кўриниб туриптики, бундай конференциялардан яна юзлаб ўтказилса ҳам мусулмонлар учун ҳеч қандай самара келтирмайди. Чунки бу конференциялар мусулмонларни инқироздан қутқариш учун эмас, балки тикланиши кутилаётган Халифатик давлатини олдини олиш учун ўтказилмоқда. Аслини олганда, Сурия инқирозига барҳам бера оладиган ягона ечим Халифалик давлатини тикланишидир. Бунинг учун барча мусулмонлар бир ёқадан бош чиқаришлари ва бор кучи билан Ислом давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишлари лозим. Чунки Халифалик давлатини тиклаш фақат Ҳизбут Таҳрир аъзоларигагина эмас, барча мусулмонларга бирдек фарздир.

Суриядаги бир бурда нонга зор бўлиб, дунёнинг кўз ўнгида очликдан жон бераётган мазлумлар учун, Араканда бутпарастлар тарафидан ўроқлар билан сўйилаётган мусулмонлар учун, Марказий Африкада куппа-кундузида одамларнинг кўз ўнгида тириклайин ёқиб юборилаётган мусулмонлар учун,  Шарқий Туркистонда хитойлик коммунистлар тарафидан оммавий қирғин қилинаётган оилалар учун, дунёнинг ҳар ерида золимлар қамоқхоналарида азобланаётган маҳбуслар учун – хуллас буларнинг барча-барчаси учун бутун мусулмонлар жавобгардир. Агар мусулмонларнинг бошларида битта Халифалари бўлганда буларнинг ҳеч бири юз бермаган бўларди. Шуни унутмангки, Фақат Халифалик давлатигина мусулмонларни бу ҳолатдан қутқаришга қодирдир. Халифалик бўлмас экан, кофирлар ва уларнинг малайлари зулмидан мусулмонлар халос бўлолмайдилар. Шунинг учун Халифаликни тиклаш фаолиятидан ўзларини олиб қочиш ҳеч бир мусулмонларга асло жоиз эмас.

Қиёмуддин.

 

1 COMMENT

  1. ya alloh o’zing musulmonlarga yordam ber o’zing ulardagi zulmni ko’targin ularning boshida turgan zolim podshohni jazosini bergin tezroq nusratini bergin amin ochlikdan o’lishdi o’zi bo’ladi ya alloh ummat qachon uyg’onarkin qachon hadisdagi kabi bir tanu bir jon bo’larkin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here