Кеча қутқарувчи бўлиб кўринган яҳудларнинг босқинчилиги давом этмоқда

2065
0

Кеча қутқарувчи бўлиб кўринган яҳудларнинг босқинчилиги давом этмоқда

(Исроил) ҳарбий кучлари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрига яна ваҳшиёна қирғин уюштирди. Қирғин натижасида тинч аҳолидан 11 нафар мусулмон, жумладан 72 ёшли инсон ҳаётдан кўз юмди ва 100 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Туркия ҳукумати (Исроил) ҳужумини “кескин” қоралаб чиқди. Шунга қарамай (Исроил) кучлари Наблусга уюштирилган ушбу қонли босқиндан кейин ҳужумларини янада кучайтириб, Ғазога ракета ҳужумларини бошлади. Фаластин телевидениеси тарқатган хабарга кўра, Хеброн шимолидаги Арруб қочқинлар лагерида (Исроил) ҳарбийлари мусулмонларни ўққа тутгани боис, бошидан ўқ еган 22 ёшли Муҳаммад Жавабреҳ воқеа жойида шаҳид бўлган. Яна икки йигитнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Изоҳ: Туркияда юзага келган зилзилада қутқарувчи сифатида намоён бўлган яҳудий вужуди ҳақиқий башарасини кўрсатишда давом этмоқда. Туркия ҳукуматининг мазкур қирғинга нисбатан “кескин” қоралаш билан кифояланиб, сўнг ўзаро алоқаларини аъло даражада давом эттириши ҳам янгилик эмас. Зотан бу ҳукуматнинг чақмоқлар ва момақалдироқлар билан келиб, ёмғир ёғмай ўтиб кетадиган қора булут каби фақат бақир-чақир қилиб, амалда ҳеч бир ишга қўл урмаслигини яҳудийлар жуда яхши билади. Аммо эътиборга молик жойи шундаки, 2023 йил январ ойининг охирида Қуддусда 7 нафар яҳудийнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни Туркия ҳукумати “террор ҳужуми”, дея жар солиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яҳуд ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирган эди. Ваҳолангки бу ҳужум яҳудий вужудининг Женин лагерида 9 нафар мусулмон, жумладан ёши улуғ онахонни ўлдирган қирғинига жавоб сифатида уюштирилган эди. Шундай бўлса-да Туркия ҳукумати бу ҳужумни “террор ҳужуми”, дея сифатлади.

Босқинчи яҳудийлар қирғин уюштириб, қуролсиз тинч аҳолини қатл қилса оддий ҳужум ҳисобланади-ю, мусулмонларнинг бунга жавоб қайтариши террор ҳужуми саналадиган бўлиб қолдими?! Бундай баҳо бериш мусулмон ўлкалари раҳбарларининг оғзидан чиқиши, Ислом Уммати билан ҳукмдорлари ўртасида катта жарлик мавжудлигини кўрсатиб турибди. Уммат бир водийда бўлса, улар бошқа бир водийда. Уммат ўз ҳаётида Исломнинг татбиқ эитилишини ҳоҳлаб турган пайтда бу ҳукмдорлар куфр қонунларига ёпишиб олган. Исломни ҳаётга қайтариш учун қилинаётган ҳаракатларга қарши турган асосий тўсиқлар ҳам мана шу ҳукмдорлардир. Шунинг учун буларнинг ҳаммасини ағдариб ташлаб, ўрнига битта Халифани тиклаш Уммат орасидаги шу ишга қодир кишиларнинг бурчидир. Ана шунда Ислом Уммати Аллоҳнинг нусрати билан муборак Ақсо масжиди ва унинг атрофидаги пок муқаддас заминни озод этади. Исломий ўлкалардаги мустамлакачиларни қувиб чиқиб, барча юртларни озод қилади. Нафақат Исломий ўлкаларда, балки бутун дунёда адолатни ўрнатади. Натижада бу Уммат ўзининг “инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат” деган собиқ мақомини қайта қўлга киритади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here