Жиззахда мактаб ўқувчилари металлолом ва шиша идиш йиғишмоқда

488
0

images (4)

“Uznews.net” нашрининг хабарига кўра, Жиззахдаги мактаблар болаларни металлолом, бўш шиша идиш ва баклашка йиғишга мажбурламоқда, агар ўқувчи белгиланган нормани бажара олмаса пул жаримаси солинади.

Жиззах шаҳридаги директори Дилфуза Садриддинова бўлган 27- мактабда 1-9 синф ўқувчилари январ ойи охирларидан бошлаб мажбурий равишда темир-терсак йиғишмоқда.

Қуйи синф ўқувчилари мактабга беш килограммдан, 4- синфдан ўн кг, юқори синф ўқувчилари 15 килодан темир-терсак топширишлари зарур. Агар белгиланган норма бажарилмаса, ўқувчилар топширмаган ҳар бир кг метоллалом учун 400 сўмдан пул тўлашга мажбур бўладилар. Мабодо ўқувчи маталлолом ҳам, пул ҳам олиб кела олмаса уни синф олдида изза қилиб, бурчакка тургиз қўйилади. Ота-оналардан бирини айтишига кўра, металлолом йиғиш бошланишидан олдин ҳар бир ўқувчидан минг сўмдан пули топшириш талаб қилинган.

Жиззах шаҳридаги 7- мактаб директори Насрулло Маматқулов ўқувчиларга шаҳардан бўш шиша идиш ва баклашка йиғиш вазифасини топширган. Ёшидан қатъий назар, ҳар бир ўқувчига уч килограмм баклашка ва беш донадан шиша идиш топшириш вазифаси юклатилган.

Туркистон:

Ўзбекистон президенти каззоб Каримов 2014- йилни “Соғлом бола йили” деб номлаб, ёш авлодни “бекаму-кўст” қилиб тарбиялаш зарурлиги ҳақда тинмай лоф урадию, аслида эса унинг мақсади ўсиб келаётган ёш авлодни ёшлигиданоқ мутъеликка, мажбурий меҳнатга, ўз ҳақ-ҳуқуқини танимайдиган қалоқ шахс қилиб етиштиришдан иборат.

 Тили бошқа-ю дили бошқа бўлган мунофиқ Каримов қайси йилни қанда атайдиган бўлса, айнан ўша йили “йил эгаларини хорлаш учун барча разил ишларни амалга оширади. Айнан “Соғлом бола йили”да нафақат мактаб ўқувчилари, балки боғча ёшидаги бўлган гўдакларга ҳам темир-терсак топшириш вазифаси юклатилди.

 Ўзбекистонинг “мухтарам” президенти мактаб ўқувчиларини бўш вақтларини “мазмунли ташкиллаштир”, ёшларни “нотўғри йўлга” кириб кетишини олдини олиш мақсадида, мактаб ўқувчиларини бир дақиқа ҳам бўш вақтлари қолмаслигига “муҳум” эътибор қаратмоқда. Баҳор ойларида оммавий ҳашар, пахта яганаси ва чопиғи билан банд қилса, ёз ойларида турли ҳил бузғунчи оромгоҳлар ташкил этади, куз ойларига келиб олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчиларини “иши” тайин, сентябар ойидан то ноябргача пахта даласида “жавлон” уришади. Қиш ойларига келиб эса “ўзининг фарзандлари” тақдиридан “ташвишланган меҳрибон ота” уларни темир-терсак, шиша идиш ва баклашкалар йиғиш билан банд қилмоқда.   

 

 

1 COMMENT

  1. shunchalik zulm qilsa ham qo’rqib och qornim tinch qulog’im deb yuraveradi uz aholisi bu dunyoda zolimni zulmidan ozorlanib yashab ham gunohga botyabdi negaki alloh taoloni hukmi bilan yashamayabdi alloh taoloni hukmini oliy qilishga harakat qilishmayabdi shariatni tatbiq qilishga urunishmayabdi faqat maqsad yashash tinch yashashlik bo’lib qoldi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here