Жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволга жавоб

1012
0

images (30)

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Salem Jaradatнинг жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли шайх!

Маълумки, ақида борасидаги далил – ақлий ёки нақлий бўлади.

Жинларнинг борлигига ақлан имон келтиришга олиб борадиган ҳеч қандай моддий далил йўқлиги, фақат нақлий далил борлиги учунгина имон келтирилади.

Савол: уламоларнинг жиннинг чалиши ёки тегиши ёки жинлар билан инсонлар ўртасида моддий аралашувлар борлигини айтиши юқоридагиларга қандай тўғри келади? Уларнинг: жиннинг жасадга алоқаси бор, улар кишига касалликлар ёки қийинчиликлар (масалан инсоннинг қилаётган ишини қилолмай қолиши бор нарса) кабиларни етказиши мумкин, дейишлари қандай тўғри бўлади?

Ва ниҳоят, жин чалиш ва шунга ўхшаш нарсалар хусусида ворид бўлган оятлар ва ҳадислар – агар уларни ана шу уламолар тушунчаси бўйича тушунилмаса – қандай тафсир қилинади?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1 –  Жинлар бизга кўринмайдиган ғайб нарсалардандир. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

«У ва унинг малайлари сизлар кўрмайдиган тарафдан сизларни кўриб турадилар» [Аъроф 27]

 

яъни Иблис ва унинг қавми, бошқача айтганда жинлар. Чунки Иблис жинлардандир:

«Фақат Иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди»                                                 [Каҳф 50]

 

2 –  Бизнинг улар билан алоқаларимиз ҳақидаги асосли хулоса уларнинг васваса қилишга қодир эканликларидир. Аллоҳ Таоло айтади:

«Сўнг шайтон уларни васвасага солди»                                                                 [Аъроф 20]

 

«Сўнг шайтон унга васваса қилди»                                                                         [Тоҳа 120]

 

Шайтон бу ерда Иблисдир ва у жинлардандир.

3 –  Шайтон инсон устидан зўравонлик билан ҳукмрон бўлолмайди. Фақат инсон шайтонга ўз ихтиёри билан тобе бўлсагина ўшанда ҳукмрон бўлиб олади. Аллоҳ Таоло айтади:

«Қачонки, иш тугагач (яъни, жаннат яҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), Шайтон деди: Албатта, Аллоҳ сизларга хақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз»                                                                                                           [Иброҳим 22]

 

«Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан)»             [Ҳижр 42]

 

«(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган-малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин! Албатта, имон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (Шайтон) учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик йўқдир. Унинг (Шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир»                                                     [Наҳл 98-100]

 

4 –  Аллоҳ Субҳанаҳу баён қилган мана шу асл алоқадан бошқа қандайдир моддий алоқа ҳам бор, деб даъво қилинса, бунинг учун алоҳида нас бўлиши керак бўлади. Агар бундай ҳолат ҳақида бирор нас мавжуд бўлса, ўша насга мувофиқ биз бу ҳолатга имон келтирамиз.

Масалан Сулаймон нинг жинлар устидан ҳукмронлиги, уларга буйруқ қилиши ва уларни наҳий қилишини олайлик, бу тўғрида нас ворид бўлган, шунинг учун бунга имон келтирамиз. Аллоҳ Таоло Намл сурасида Сулаймон ҳақида бундай деди:

«Сулаймон айтди: Эй одамлар, улар менинг ҳузуримга бўйсунган ҳолларида келишларидан илгари қайси бирларингиз менга унинг (яъни Билқийснинг ўз шаҳрида қолган) тахтини келтира олур. (Шунда) жинлардан бир пахлавони айтди: Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта мен бунга қодир ва ишончлидирман»                    [Намл 38-39]

 

«Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни-иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта) лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. (Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир»» [Сабаъ 12-13]

 

5 –  Росулуллоҳ A ҳар қандай моддий воқеани башарий муомалалар бобидан деган эътиборда муолажа қилар эдилар. Жинларнинг бу муомалага алоқаси борлиги ҳақида ваҳийда бирор махсус нас ворид бўлмаган бўлса – ўзи барча воқеалар мана шундайдир – Росулуллоҳ A уни шундай муолажа қилардилар. Масалан, бир ўлдирилган киши топилди дейлик, бунда зеҳн уни жинлар ўлдирган деган ўйга фақат бу тўғрида бирор нас ворид бўлган бўлсагина бурилади. Хайбарда ўлдирилган киши ҳодисасида ҳам шундай бўлган эди. Унда уни ўлдирган одам қидирилди, гумон жинларга бурилгани йўқ:

Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳайяса иккови ўзларига етган бир машаққат сабабли Хайбарга чиқишди. Шундан сўнг Муҳайяса келиб Абдуллоҳ ибн Саҳл ўлдирилганини ва булоққа ёки қудуққа ташланганини хабар қилди. У яҳудийлар олдига келиб: Аллоҳга қасамки, уни сизлар ўлдиргансиз, деди. Яҳудийлар: Аллоҳга қасамки, уни биз ўлдирганимиз йўқ, дейишди. Шундан бу иш хабари Росулуллоҳ Aга етиб борди. Росулуллоҳ A:

«إِمَّا أَنْ يَدُوا صَاحِبَكُمْ وَإِمَّا أَنْ يُؤْذِنُوا بِحَرْبٍ»

«Ё улар биродарингиз хунини тўлашади ёки уларга қарши уруш эълон қилинади», дедилар. Шундан кейин Росулуллоҳ A бу тўғрида яҳудийларга мактуб юбордилар. Улар: Аллоҳга қасамки, уни биз ўлдирганимиз йўқ, деб ёзиб юборишди…». Бу қисса маълумдир. Бу ишда буни жинлар қилган деган баҳс асло бўлмаган.

6 –  Шунга кўра, демак жинларнинг бирор ҳодисага моддий алоқаси борлигини айтадиган бирор насс келмаган бўлса, демак жинлар билан инсонлар ўртасидаги алоқа васваса алоқаси бўлиб қолаверади, бундан нарига ўтмайди.

Росул Aнинг рисолати рисолатларнинг хотимасидир. Шунинг учун ундан кейин ваҳий узилган. Демак янги нусус келмайди. Шунинг учун биз билан жинлар ўртасида ҳеч қандай моддий алоқа йўқ, аксинча у фақат васвасадан иборатдир холос. Айтиб ўтганимиздек, жинлар васвасаси киши устидан фақат киши бу васвасага ўз ихтиёри билан бўйсуниб қолсагина устун бўлиб олади.

Хулафои рошидинлар даврида ҳам моддий ишлар шундай муолажа қилинган. Шунинг учун ҳеч қайси моддий воқеада – у хоҳ қотиллик, хоҳ ўғирлик, ёлғон ёки ҳийла бўлсин – зеҳн жинга эмас, инсонга бурилади. Чунки жинларнинг алоқаси васваса алоқасидир. Фақат агар бирор махсус нас ворид бўлган бўлса, ўшанда жинларга бурилиши мумкин. Лекин Росулуллоҳ Aдан кейин ҳеч қандай махсус нас келмайди. Демак барча моддий воқеалар жинлар томонидан эмас, инсон томонидан юз беради. Чунки уларнинг олами бошқа, бизнинг оламимиз бошқа. Шунинг учун уларнинг биз билан алоқаси фақат васваса алоқасидир, холос. Бундан бошқа нарса эмас.

Шунга биноан, демак инсон агар касалланиб қолса жинларнинг бунга алоқаси йўқ, балки касаллик Исломда ворид бўлган нарсага, яъни даволанишга мувофиқ муолажа қилинади.

Даво моддий бўлиши мумкин. Масалан, Усома ибн Шурайк орқали ривоят қилинган ҳадисда у бундай деди: Мен Набий A ҳузурига келдим. У кишининг саҳобалари бошларида қуш қўниб тургандек ўтиришарди. Мен салом бериб ўтирдим. Шунда у ер, бу ердан аъробийлар келишиб: Ё Росулуллоҳ, даволансак бўладими? – деб сўрашди. Пайғамбаримиз A:

«تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ»

«Даволанинглар, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бирор дардни қўйган бўлса, албатта унинг давосини ҳам қўйган. Бироқ битта дарднинг – ўлимнинг давоси йўқ»

Ёки даво дуо ва руқя билан бўлиши мумкин. Муслим уммул мўминин Оиша I орқали ривоят қилган ҳадисда ушбулар ворид бўлган: Росулуллоҳ A ушбу руқя билан руқя қилардилар:

«أَذْهِبْ الْبَاسَ رَبَّ النَّاسِ بِيَدِكَ الشِّفَاءُ لاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ أَنْتَ»

«Эй одамлар Роббиси, касалликни кетказ, шифо Ўз қўлингда, уни (касалликни) фақат Сен аритасан». Ёки шунга ўхшаш Қуръон ва Суннатдан олинган дуолар билан ёки Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлган ҳар қандай дуо билан даволанилади.

Аммо жинларнинг беморнинг шифо топишига моддий алоқаси бор, деб даъво қиладиган кимсаларга мурожаат қилишга келсак, бу даъво ана шу дажжоллар томонидан қилинаётган ҳийла ва ғирт ёлғондир. Улар содда одамларни авраб-алдаб уларнинг молларини ботил йўл билан ейиш мақсадида уларни ўз тузоқларига туширишади.

7 –  Энди (المس) лафзи келган оят тафсирига келсак, сиз Бақарадаги 275-оятни кўзда тутаётганга ўхшайсиз. У қуйидагидир:

«Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган телба каби туришади. Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» – дейишганидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди»              [Бақара 275]

 

1 –  Аллоҳ рибо ейдиган кимса мисолини тутқаноқдан гандираклайдиган кимса ҳолига ўхшатиб келтирди. Бундай кимса юрган, тўхтаган ва ўтирганда йиқилиб, туриб гандираклайди. Телбалик уни бутунлай қамраб олган бўлади. Бунга сабаб у рибони савдо каби ҳисоблаганидир. Ваҳоланки Аллоҳ рибони ҳаром, байни эса ҳалол қилди.

(Судхўр бўлган кимсалар), яъни уни олишади. У рибо билан фойда кўришнинг барча тури учун умумийдир. Қуръони Каримда (tbqè=à2ù’tƒ) лафзи мазаммат қилишга далолат учун ишлатилган.

«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлишади»                                                                                                 [Нисо 10]

 

«(Мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичишади ва уларнинг жойлари дўзах бўлади!»                                                  [Муҳаммад 12]

 

Бу лафз бу оятда ҳам шундайдир.

(Туришмайди), яъни қиёмат кунида.

(Магар жин чалган телба каби туришади), яъни улар қабрларидан тирилтирилиб, худди дунёдаги телба каби телбаланиб ўринларидан туришади. Бу улар учун ўша кунда бир шармандалик бўлади. Бу эса рибодан қатъий наҳий қилинганига қаринадир. Рибонинг ҳаромлиги бу оятларда такрор-такрор таъкидланди.

(Телба), яъни телбалик. Киши телбаланса уни жинни дейилади. Гандираклаш эса тўғри юролмай тентирашнинг бир туридир.

(Магар жин чалган телба каби туришади), ояти тафсирида бир қанча ривоятлар ворид бўлган. Улардан рожиҳи шуки, инсон жинни бўлиб қолса шайтон ўз васвасалари орқали унга катта таъсир ўтказадиган бўлиб қолади. Натижада кўп ишлар унга хаёл қилиниб жиннини гандираклаб тентирашга олиб боради.

Энди уни шайтон чалади ёки уни жинни бўлишга олиб келади, деган гапга келсак, оят бундай демаяпти. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу «шайтон уни чалади», яъни шайтон уни жинни қилади демаяпти, аксинча оят:

(жин чалган телба), демоқда, яъни шайтон уни жиннилиги сабабли чаляпти, яъни аввал жинни бўлади, шундан кейин шайтон чалади.

Менинг наздимда оят тафсиридаги рожиҳ раъй мана шу. Шунинг учун рибо еювчининг мисоли шайтон жиннилик сабабли чаладиган кимсанинг мисолига ўхшайди. Яъни шахс бирор сабабга кўра жинни бўлади, шундан кейин уни шайтон ўз васвасаси ва турли хаёлларга солиши билан чалади.

Демак шайтон шахсни телба, яъни жинни қилолмайди, акс ҳолда ояти карима «шайтон жинни қилиб чалган кимса» деган бўларди. Бу мисол рибо еювчининг жинояти нақадар қаттиқ эканлигини ҳиссий даҳшатли тасвирлашдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

1 COMMENT

  1. alloh taolo rozi bo’lsin shu savol mani juda qiynardi o’zimga keraklik javob oldim alloh ilmimizni ziyoda qilsin va shayhimizni o’z hifzi himoyasida asrasin va u kishini sababchi qilib islom diniga ko’p nusrat bersin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here