Жибути президенти Исмаил Омар Гелле “Аш-Шабаб” ҳаракатига қарши кураш олиб боришдаги асл мақсадини очиқлади. Исмаил Омарнинг маълум қилишича, Жибути ҳарбийларининг Сомалида жанг олиб боришидан асосий мақсади террорчи гуруҳлар рўйхатидан жой олган “Аш-Шабаб” ҳаракатига қарши курашиш эмас, балки Халифалик давлатининг тикланишига тўсқинлик қилишдир.
“Аш-Шабаб” ҳаракатининг расмий сўзчиси шайх Абу Мусъабнинг “Жибути аскарлари муртаддир. Икки ҳижрат юрти тупроқларидаги Франциянинг иттифоқдошларига қарши жанг қилишни давом эттирамиз”, дея баёнот берди. Расмий сўзчининг айни баёноти Жибути президентининг Сомалида Ислом Халифалиги давлати тикланишини олдини олиш учун кураш олиб бораётганлигини эътироф этишига туртки бўлди.
Эслатиб ўтамиз: Сомали давлатининг марказида жойлашган Баладвейн шаҳрида Жибути ва Эффиопиядан сафарбар қилинган ҳарбий кучлари “Аш-Шабаб” ҳаракатига қарши жанг олиб боради.
Жибути президенти Исмаил Омар Гелле “Америка овозига” берган хос интервьюсида Жибути давлати Сомалидаги мужоҳидларга қарши жанг қилишга бел боғлаганлигини ва бу жангдан кўзланган асосий ғоя Исломий Халифалик қайта тикланишига йўл қўймаслик эканлигини билдирди.
“Сомалидаги кучларимизнинг вазифаси Африка шарқида Исломий Халифалик давлати тикланишига йўл қўймасликдир. Ҳалқаро қонунийликка қарши келадиган ҳар бир режани қатъийян рад этамиз”, деди у.
Туркистон: Куфр системасининг етакчи давлатлари, хатто бир бирларининг манфаатларига зиён етказиш ёки тортиб олиш мақсадида олиб боришаётган босқинчиликларида хам, Ислом системасига зарба бериш имкониятларидан унумли фойдаланиб боришга эътиборларини қаттиқ қаратишади. Балки асл мақсадларини ёпиш мақсадида мусулмонларни хар хил атамалар билан атаб, уларни дунё системаси учун ўта хавфли қилиб кўрсатиб олишади.
Улар учун Халифалик давлати тикланиш хавфи Шарқий Африка томонларда биринчи даражали муаммо эмас. Лекин бу дунё системаси олдида умумий олганда энг аввалги муаммо. Халифалик айтайлик Яқин Шарқда, янада аниқроғи Шом ўлкаларида тикланиш арафасида турибди. Лекин куфр системаси дунё бўйлаб Халифаликка қарши онгли харакат олиб боришга уринишмоқда. Улар Ислом динини хаётга қайтиши, дунё мусулмонларининг бир бўлиб, куфр системасини инкор қилишлари ва Исломни система сифатида талаб қилишлари ортида эканлигини яхши билишади. Шунинг учун улар курашни бутун олам бўйлаб кучайтиришмоқда. Уларнинг хар бири ўз мустамлакаси бўлган юртларга харбий базаларини ўрнатишга, ёки иш олиб бораётган малай хокимиятларини қаттиқ назоратга олиш каби ишларини кучайтиришяпти.
Демак улар Исломни Мабдаъ яъни система сифатида дунё уммати онгига кейинчалик урфига кириб боришидан қаттиқ хавотирдалар. Чунки Халифалик давлати тикланишида ва кейин дунё етакчилигини олиб боришида, бутун дунё умматининг тушунчаларидан келиб чиққан онгли қўлловига мухтож бўлади. Шунинг учун биз мусулмонларнинг онгли харакатларимиз, қаерда бўлмайлик устиларимиздаги куфр системасига болган норозиликларимизни изхор қилиб, унинг бузуқ бошқарув низомини Ислом бошқаруви билан алмаштириш учун қаттиқ харакат олиб боришимизни тақаззо этади. Шу харакатларга бор имкониятларини сарфлаш билан хар бир мусулмон, тикланажак Халифалик давлатига хисса қўшган ва шу йўлда қурбон бўлаётган мусулмонларга ёрдам бераётганлар сафида бўлади Инша Оллох. Чунки куфр Африкада хам куфр.
Абдураззоқ.