Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада ким айбдор?

593
0

images (7)

 11 январ куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилоятидаги Оқсой қишлоғининг Оқсой-Тамдиқ-Кўктош автомобил  йўли қурилиши кетаётган ҳудудида содир бўлган отишма чоғида Қирғизистон томонидан беш нафар, Тожикистон томонидан олти нафар ҳарбий хизматчи ярадор бўлган. Бир қирғиз ҳарбийсининг аҳволи ўта оғирлиги хабар қилинмоқда. Отишма чиқишига икки тараф чегарачилари ўртасида чиққан даҳанаки жанг сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қирғизистон республикаси чегара хизмати тарқатган хабарга кўра, чегарадаги можаро пайтида биринчи бўлиб Тожикистон чегарачилари ўқотар қурол қўллаганлар. Шунингдек, қирғиз нашрларида 11 январдаги отишма чоғида тожик чегарачилари томонидан гранатомёт ва миномётлар қўлланилгани ҳақида ҳам хабарлар берилди.

“Давлат чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, юзага келган зиддиятни ҳал қилиш ва бу каби нохуш воқеаларга бундан буён йўл бермаслик мақсадида Қирғизистон томони барча масалаларни музокара столи атрофида ечишга тайёр”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати баёнотида.

Мазкур ходиса юзасидан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот тарқатди.

Унда: “Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ишида шу йилнинг 7 январида “Кўктош-Оқсой-Тамдиқ” автойўли қурилиши бўйича ишларни тўхтатиб туриш ҳақида эришилган келишувларга қарамасдан, 2014 йилнинг 11 январида маҳаллий вақт билан соат 12:20 ларда қуролланган ҳарбийлар ҳимояси остида Қирғизистон томонидан бир қисми Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи мазкур автойўлда қурилиш ишларини давом эттиришга уринилган”, дейилади.

Тожик дипломатлари иддаосича, давлат чегараси бузилганини кўрган Тожикистон Республикаси чегара наряди чегарабузарлардан қурилиш ишлари тўхтатишни талаб қилган. “Тожикистон томони талабига жавобан 20 нафар ҳарбийдан иборат Қирғизистон чегара наряди аввалига Тожикистон чегара наряди вакилларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган, кейин эса огоҳлантирмай, шиддат билан ўқ ёғдира бошлаган, бунинг натижасида Тожикистон Республикаси чегара қўшинларининг икки ҳарбийси яраланган ва айни пайтда улар касалхонадалар. Ўз ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида тожик чегарачилари жавоб ўтини очишга мажбур бўлганлар”, дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Тожикистонлик дипломатлар чегарада юзага келган вазият юзасидан қаттиқ ташвиш билдириб, куч намойиш қилиш ва қўллаш долзарб муаммоларни ҳал қилиш йўли бўлиб ҳисобланмаслигини қайд этганлар.

“Биз Қирғизистон томонининг бу хатти-ҳаракатлари икки давлат ва халқларнинг асрлар давомида жорий бўлган биродарлик ва яхши қўшничилик ришталарига путур етказади, деб ҳисоблаймиз”, дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Бунга жавобан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга иккита норозилик нотасини юборган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Асқар Бешимовга кўра, вазирлик Тожикистон томони аввалдан миномёт ва снайпер милтиғини тайёрлаб қўйган, деган қарорга келган ва Душанбега норозилик нотасини юборган. Иккинчи нотада эса қирғиз дипломатлари халқаро хавфсизлик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чегарадаги воқеа текшируви якунига етгунча чегара номаълум муддатга ёпилишини маълум қилганлар.

Маълумотларга кўра, шанба кунги нохуш ҳодисадан кейин Тожикистон бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон ва Қирғизистон бош вазир ўринбосари Тўкон Мамитов чегарадаги зиддият масаласини муҳокама қилганлар. Сўзлашув чоғида томонлар зиддиятни биргаликда текширишга келишиб олганлар. Шу мақсадда зиддият содир бўлган жойга икки мамлакат чегара қўшинлари штаб бошлиқлари, Тожикистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирларининг ўринбосарлари юборилган.

Бугунги кунда каби ходисаларни вужудга келишига, асрлар давомида бир динга эътиқод қилиб, қуда-анда, қовму қариндош бўлиб яшаган бир Уммат вакиллари ўртасида бундай келишмовчилик ва зиддиятларнинг келиб чиқишининг сабаблари нимада?

Бунга қарйиб юз йил олдин бир бутун бўлган Туркистон заминини беш республикага бўлиб ташлаб, бир Уммат вакиллари бўлган халқлар ўртасига “миллат” деган хатарли тушунчани сингдирган ҳудосиз коммунистлар бошчилигидаги рус мустамлакачилари замин хозирлаган эди.

Кейинчалик бу республикалар “мустақил” бўлгач уларнинг бирлашишларига йўл қўймаслик, тарқоқ ва заиф ҳолда ушлашлик учун Ғарб мустамлакачилари ҳам айнан шу “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” фикрларини янада кенгроқ тарғиб қилишга ҳаракат қилишди. Уларнинг бу мақсадларини амалги оширишларида ҳар бирлари ўзича “мустақил” бўлган давлат раҳбарлари жуда қўл келди. Бу раҳбарлар ўзлари етакчилик қилаётган халқларга “миллат шарафи” ва “ватан мустақиллиги ва даҳлсизлиги” ғояларини сингдиришда кимўзарга пойгага киришиб кетишди.  Бу ҳокимлар ўз хавфсизликлар нуқтаи назаридан бозори ва мозори бир бўлган халқларни бир-биридан айриб, ўрталарига тиконли сим тортиб, ҳандақлар қазиб ва ҳатто миналаштирилган майдонлар ташкил этишди. Фақат шу билан кифояланиб қолмай мусулмонлар ўртасида бирлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун турли хил фитна ва хунрезликларни уюштиришди.

Азалдан бир динга эътиқод қилиб, бир Уммат вакиллари бўлиб келган Ўрта Осиёдаги мусулмонлар ҳам ўз динларини ҳақиқати ва моҳиятини билмаганликлари сабабли бу ҳокимлар ва уларнинг мустамлакачи хўжайинлари қўлида ўйинчоқ бўлиб келмоқдалар.

Бу муаммолар чегараларни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни хал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки Ғарб давлатлари ўзларига малай бўлган ҳокимлар орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз динлари бўлмиш Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билнагина хал бўлади.

Росулуллоҳ (соллаллаҳу алайҳи ва саллам):  У (миллатчилик)ни ташланглар, чунчи у сассиқдир, деганлар.

1 COMMENT

  1. ha bu ummat aldandi kofir kimsalar bizlarni musulmonlarni atifiy ko’rinishda bo’lgan vatan va millat irq kabi robitalar bilan bo’lib tashladi bu esa musulmonlar uchun harom va rosululloh s.a.v qaytargan ishlardan bizlar kofir kimsalarni hiylanayranglariga aldanib qolyabmiz  biz ibrohim millatimiz biz musulmonmiz izning vatan bitta bo’lishi kerak u ham bo’lsa alloh taoloni shariyati bilab ijro bo’luvchi halifalik davlatidur bizning davlatimizdachegara bo’lmasligi va faqatgina kofir darul kufr bilan chegara bo’lishi kerak musulmonlar yerlarida chegara qilish aslo mumkin emas va yana bizning bayrog’imiz bitta ua ham bo’lsa la ilaha illa alloh deb yozilgan qora oq bayroqlarimizdur u bayroqlarni rosululloh s.a.v roya va livo deb atadilar bizlarga buni bayroq qilib tanlab berdilar

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here