Машҳур қидирув портали – Google Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини Тожикистоннинг пойтахти сифатида кўрсатмоқда.
Порталга Тожикистон деб қидирув берсангиз, расмда кўрганингиздек, республиканинг пойтахти сифатида Самарқанд, Бухоро ва Душанбе шаҳарларги қайд этилганига гувоҳ бўласиз, деб ёзади uz.ca-news. Ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 1924 йилда Ўзбекистон таркибида автоном республика сифатида ташкил этилган. 1929 йилда эса алоҳида республикага айлантирилган.
Туркистон:
Бу Ўзбекистон ва Тожикистон халқининг орасига низо соладиган фитнадир. Таърихдан бизга маълумки, 21 йил олдин куфр аҳли тожиклар ўртасига иғво уруғини сочди ва иш бародаркушлик жанги билан якун топди. Ҳалигача, у кунларнинг асари ва доғи тожик халқининг қалбидан сўнганича йўқ.
Эндиликда биз янги фитна қаршисида турибмиз. Бу бизлар учун янгилик эмас. Чунки ҳамамизга маълумки, йиллар мобайнида тожиклар диёрида миллатчилигу маҳаллачилик туйғулари томир отган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай одатларни кескин қоралаб “улар сассиқдирлар” деганлар. Зеро, Яратувчи наздида биров бошқа бировдан афзал эмас, магар тақво билан афзалдир. Тожикистонликларнинг аксарияти Самарқанду Бухорони “ бизларники” деб даъво қиладилар, ҳатто уларга бағишлаб кўплаб шеърлар ижод қилишган. Давлат ичкарисида ҳамма тинч-тотув яшаётгандек гўё.
Яширишнинг ҳожати йўқ, узоқ йиллар мобайнида, тожиклар орасида “сен кўлоблик”, “помирлик” ва ё “ленинободлик” деган иборалар бир оддий одат тусига айланиб қолган ва кўпчилик шундай сўзлар билан бирбирларини пастга урадилар…. Миллатчилигу ватанпарварлик одам наслини ҳаргиз бирлаштирмайди. Биз ҳар галгидек фитна гирдобига шўнғишимиз жоиз эмас. Зеро Аллоҳ мазаммат қилган хислатлар одамларни шайтон йўлига бошлайди-да, ҳақиқатдан узоқлаштиради. Бизнинг Яратувчимиз Бир, динимиз ҳам бирдир. Биз куфр аҳлининг фитна иғвосларидан хушёр бўлмоғимиз лозим.