Жанг майдонига чиққан аёлларнинг ҳукмига оид саволга жавоб

426
0

images (12)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Зиёд Зиёднинг

1 –       Жанг майдонига чиққан аёлларнинг ҳукмига

2 –       Ислом давлатининг амалда уруш ҳолатида бўлган давлат билан алоқасига оид саволларига жавоблар

Савол:

Ҳурматли биродаримиз, шайхимиз, амиримиз Ато жаноблари… Ассаламу алайкум!

1 –  Мен билан йигитларнинг бири ўртасида бўлган мунозарада урушдаги аёллар мавзусида ихтилоф қилиб қолдик. Бу аёлларга қўшинни шижоатлантириш учун жанг майдонига чиққан аёлларнинг ҳукми мос келадими ёки асирларнинг ҳукми мос келадими. Маълумки, бугунги кунда қўлига қурол олиб эркак кишиларга ўхшаб жанг қилаётган учувчи, артиллериячи ва денгиз флотида хизмат қилаётган аёллар бор.

2 –  Халифалик давлати дастури лойиҳасида 188-модданинг тўртинчи нуқтасида қуйидагича келади: «Исроил каби амалда уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча тасарруфларда уруш ҳолати асос қилиб олинади. Биз билан улар ўртасида сулҳ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам амалда уруш ҳолатидагидек муомала қилинади. Уларнинг барча фуқароларининг юртларимизга кириши тақиқланади». Мен Дастур муқаддимасига мурожаат қилиб бу модданинг, яъни бу тўрт нуқтанинг тафсилотини топа олмадим. Менинг саволим шуки, Халифалик давлати бизнинг ерларимизни босиб олган яҳуд давлати билан сулҳ тузиши жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биринчи: Жанг майдонига чиққан аёлларнинг ҳукми – улар жанг майдонига қўшинни шижоатлантириш учун чиққанми ёки қўшин билан биргаликда жанг қилиш учунми, фарқсиз – айни ўша ҳукмнинг ўзи бўлади. Фақат қўшинни шижоатлантириш учун жанг майдонига чиққан аёлларни ўлдириш жоиз эмас, аммо жанг қилган аёлларни ўлдириш жоиз. Муттафақун алайҳ ҳадисда Нофеъдан ривоят қилинади, Абдуллоҳ Gнинг айтишича, Росулуллоҳ Aнинг ғазотларидан бирида бир аёл ўлдирилган ҳолда топилди. Шунда Росулуллоҳ A аёллар ва болаларни ўлдиришдан қайтардилар. Шунингдек Абу Довуд Умар ибн Мураққаъ ибн Сайфий ибн Рабоҳдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда у айтди: Менга отам бобом Рабоҳ ибн Рабиъдан ривоят қилиб айтди: Биз Росулуллоҳ A билан бир ғазотда бирга эдик. Шунда Росулуллоҳ A одамларнинг бир нарса устида тўпланиб турганларини кўрдилар. Сўнг бир кишини уларнинг олдига юбориб: «Анави одамларнинг нимага тўпланганларини билиб кел» дедилар. У одам келиб: «Улар бир ўлдирилган аёлнинг устида тўпланиб туришибди», деди. Шунда Росулуллоҳ A:

«مَا كَانَتْ هَذِهِ لِتُقَاتِلَ»

«Бу аёл жанг қилмаган экан», дедилар. Бундан агар жанг қилган бўлса ўлдирилиши жоизлиги тушунилади.

Бундаги фарқ шу. Аммо бундан бошқа ҳукмларда қўшинни шижоатлантириш учун чиққан аёллар билан қўшин билан биргаликда жанг қилгани чиққан аёллар ўртасида фарқ йўқ.

Булар жанг майдонига чиққан аёллар ҳақида. Аммо аёллар жанг майдонига чиқмай, уйида қолишса уларга зиён етказилмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлларга шаръий ҳукмларни татбиқ этиш майдон қўмондонига эмас, балки халифага боғлиқ. Халифа душманга муомала қилишда ҳарбий сиёсат тақозосига мувофиқ иш юритади. Бу ишлар ҳарбий муомалалардан бўлиб, бу тўғридаги иш халифага қолдирилган. Халифа бу борада шаръий аҳкомларга мувофиқ ўз раъйи билан ва душманга нисбатан позиция тақозо этгандек иш юритади.

Аммо асирларнинг ҳукми эркак жангчиларга татбиқ этилади. Чунки асир сўзи агар қайдланмай, мутлақ келса эркак жангчига қаратилган бўлади. Асирларнинг ҳукми Муҳаммад A сурасида баён қилинган.

«Бас, (эй мўминлар), қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашганларингизда бўйинларига урингиз – ўлдирингиз! Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатасизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон оласизлар, Токи уруш юкларини қўйгунича (яъни тўхтагунича сизларга буюрилган иш) мана шудир. Агар Аллоҳ хоҳласа улардан (жанг-жадалсиз ҳам) ғолиб бўлар (яъни уларни йўқ қилиб юборар) эди, лекин У зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини ҳаргиз зое кеткизмас»                                                                                                        [Муҳаммад 4]

 

Яъни ёки уларга марҳамат кўрсатиб қўйиб юборилади ёки уларнинг эвазига пул ёки уларга ўхшаган (мусулмон ё зиммий) асирлар товон қилиб олинади. Бундан бошқаси мумкин эмас.

Иккинчи: Ислом давлатининг амалда уруш ҳолатида бўлган давлатлар билан алоқаси:

Менимча, сиз ҳануз Муқаддима китобининг эски нусхасини ўқиётган кўринасиз. Чунки сиз айтган 188-модда ҳижрий 1431, милодий 2010 йил чиққан таяниладиган нусхада 189-модда бўлиб келган. Эски нусхада уруш ҳолатидаги сулҳ мавзуси батафсил баён қилинмаган. Янги таяниладиган нусхада эса бунинг тафсилоти баён қилинган. Биз бу нусхада доимий сулҳнинг жоиз эмаслигини баён қилиб ўтдик. Чунки доимий сулҳ жиҳодни бекор қилиш демакдир. Аммо вақтинчалик сулҳ мусулмонлар ҳали фатҳ қилмаган ерда мавжуд бўлган кофир давлат билан бўлса жоиз. Росулуллоҳ A Қурайш билан тузган Ҳудайбия сулҳи бунга далил  бўлади. Чунки Қурайш мусулмонлар ҳали фатҳ қилмаган ерда бўлган.

Аммо босиб олинган исломий ердаги давлат билан вақтинчалик ҳам, доимий ҳам сулҳнинг тузилиши жоиз эмас. Бунга Қурайш билан тузилган Ҳудайбия сулҳи мос келмайди. Чунки бу иккисининг воқеси бошқачадир. Чунки Қурайшнинг вужуди мусулмонлар ҳали фатҳ қилмаган ерда бўлган. Аммо яҳуд давлатининг вужуди мусулмонлардан босиб олинган ердадир. Шунинг учун бу иккисининнг воқеси бошқача бўлиб, бу давлатга Ҳудайбия сулҳи мос келмайди. Мусулмонлар юртларидаги ғайриқонуний ҳокимлар яҳудийлар билан тузган сулҳ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам улар билан то уларга барҳам берилгунга ва босиб олинган ер ўз аҳлига қайтарилгунга қадар амалдаги уруш ҳолати давомий сақланиб қолиши вожиб.

«Ва сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз!»               [Бақара 191]

Бунга сабаб – босиб олган давлат билан сулҳ тузиш уни тан олишни, яъни у босиб олган ердан унинг фойдасига воз кечишни англатади. Бу эса шаръан мумкин эмас, балки бу катта жиноят бўлиб, буни қилган киши қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Бу мавзу Муқаддима китобида муфассал баён қилинган.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

1 COMMENT

  1. alloh rozi bo’lsin sizdan shayh ….. tarjimonlardan ham ularning ham ajrini bersin men sizlardan iltimos qilamanki agar iloji bo’lsa shu shayhimiz sahifasidagi savol javoblarni tezroq uzbek tiliga tarjima qilsangizlar juda ko’p taqdim qilgan savol javoblarni taqvimiga qarasam ancha oldin berilganiga guvoh bo’lyabman agar iloji bo’lsa shu ishilarni tezlashtirsanglar alloh ajrilarni bersin assalomu alaykum

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here